Wест Честер университети
инглизча: Wест Честер Университй | |
|
| |
| Тури | давлат университети |
|---|---|
| Асос солинган санаси | 1871-йил |
| Жойлашуви |
Wест Честер (Пеннсйлваниа) , АҚШ |
| Веб-сайти | wcупа.эду |
Wест Честер университети — АҚШнинг Пенсилвания штатидаги таниқли давлат университети.
Университет 1871 йилда Пенсилвания штатидаги олий ўқув юрти сифатида ташкил этилган. Ҳозирги кунда 6 та коллеж ва 1 та касб-ҳунар мактабида 17719 ўқувчи таҳсил олмоқда. Университетда 118 та бакалавриат, 103 та магистратура ва 4 та докторлик дастурлари мавжуд. Унинг асосий кампуслари Филаделфия ва Wест Честерда жойлашган.
Университет Марказий Штатларнинг Олий Таълим Комиссияси томонидан аккредитациядан ўтган.[1] Бундан ташқари, ушбу олий таълим муассасаси Пенсилвания олий таълим тизимининг бир қисмидир. Wест Честер университети Форбес журналининг 2019 йилги рейтингига кўра АҚШнинг энг яхши 150 та давлат университетлари қаторига киритилган.[2] Ўша йили УС Неwс журнали томонидан ташкил этилган рейтингда Wест Честер университети АҚШнинг шимолий штатларидаги 1400 та давлат университетлари орасида 17-ўринни эгаллади.[3]