Wеисшорн
| Wеисшорн | |
|---|---|
|
Wеисшорннинг шарқий томони | |
| Бошқа номи | Оқ чўққи |
| Жойлашуви |
|
| Координаталар | 46°06′06″Н 7°42′58″Э / 46.10167°Н 7.71611°Э |
| Тоғ тизмаси | Алп |
| Илк кўтарилиши | 19-август 1861-йил Жоҳн Тйндалл Ж.Ж. Беннен анд Улрич Wенгер |
Wеисшорн[1][2][3][4] (нем. Wеисшорн — Оқ чўққи[5]) — Швейсариянинг Валаис кантонлигидги Пеннин Алп тоғларида жойлашган баландлиги 4506 метр бўлган чўққи. Бу тоғлар орасида Алп тоғларининг еттинчи энг баланд чўққиси бўлиб, нисбий баландлиги 100 метрдан ошади[6]. Wеисшорга биринчи кўтарилиш 1861-йилда инглиз Жон Тйндалл томонидан гидлар Иоганн Ёзеф Беннен ва Улрих Венгер билан бирга амалга оширилиган.

Физик географик хусусиятлари
Wеисшорн чўққиси Швейсариянинг Вале кантонида, Рона дарёсидан 25 километр жанубда жойлашган. Чўққи шимолдан жанубга чўзилган тоғ тизмасининг бир қисми бўлиб, ғарбдан Аннивиэр водийсига ва шарқдан Маттертал водийсига туташган. Wеисшорн тепадан пастга (жанубий, шарқий ва шимолий) тушадиган тизмалар билан бўлинган учбурчак пирамида шаклига эга. Шарқий ва шимолий тизмалар ўртасида Бисглецчер музлиги жойлашган бўлиб, чўққи узун тик қорли нишабга айланади. Шарқий ва жанубий тизмалар орасида Шали музлиги (Счалиглецчер) жойлашган. Музлик бутунлай қоялар билан ўралган. Ғарбий томони қолганларга қараганда тик. Ғарбий ёнбағир остида ду Wеисшорн музлиги ва Моминг музлиги ётади. Чўққидан бир ярим километр узоқликда шимолий тизма иккига бўлиниб, шарққа ва ғарбга йўналтирилади. Уларнинг орасида Туртманн музлиги (Туртманнглецчер) жойлашган. Шарқий тизма Бишорн чўққисига (денгиз сатҳидан 4153 метр баландликда) олиб боради[7].
1991-йил апрел ва май ойларида тоғнинг ғарбий томонида 2 марта кўчки содир бўлди. Кўчкилар Зерматтга олиб борадиган автомобил ва темир йўлни ўз ичига олган асосий йўлларни вайрон қилди ва Маттервиспа дарёсининг тубини тўсиб қўйди , оқибатда Ранда дарёсининг юқори оқимидаги қисмларини сув босди. Табиий офатда қурбонлар бўлмаган, бироқ минтақа инфратузилмаси зарар кўрган. Қутқарув ва тиклаш ишларининг қиймати 110 000 000 Швейсария франкидан ошган[8]. Кўчкилардан сўнг тоғ юзаси аста-секин Ранда томон силжишда давом этди. Шу муносабат билан Швейсариянинг Сюрих техник мактаби негизида махсус кафедра ташкил этилди, унинг вазифаси ана шундай офатларнинг сабаблари ва механизмлари бўйича тадқиқотлар олиб бориш эди[9]. Кафедра томонидан олиб борилган изланишлар асосида бир қанча илмий ишлар чоп этилган[10].
Чўққига кўтарилиш
Биринчи экспидиция
1860-йилнинг 1-июлида МС Метюс швейцариялик алпинист Мелчиор Андерегг ва Иоганн Крониг билан бирга иккинчи йўлбошчи сифатида жануби-шарқий томондан, сўнгра жанубий тизмадан чиқишга ҳаракат қилошди. Музликдан ўтиб, улар чўққининг ёнбағирига етиб келишди, лекин тизма томон яқинлашганда улар баланд қор қопламига (тахминан 10-12 дюйм) дуч келишди. Уларнинг ёнида қор эриши натижасида қор кўчкиси юзага келган, алпинистлар ўзларини хавф остига қўймасликка ва Зерматтга қайтишга қарор қилишди. Қайтиш пайтида бир нечта қор кўчкилари бўлиб ўтди, аммо ҳеч ким жабрланмади[11].
Wеисшорнга биринчи марта 1861-йил 19-августда 29 ёшли физик Жон Тиндалл кўтарилган. Унга гидлар Иоганн Ёзеф Беннен ва Улрих Венгер ҳамроҳлик қилди. Уларнинг тоққа чиқиш йўли ҳозир энг машҳур: Ранда қишлоғи (Wеисшорн Ҳут) йўналишидан шарқий тизма бўйлаб ҳаракатланишган. Тйндале ва гидлар 1861-йил 18-августда кундузи соат бирда Рандадан жўнаб кетишди ва кечаси бироз дам олишди ҳамда машшақатли кўтарилишдан сўнг эртаси куни чўққига чиқдилар. Улар 19-август куни тушдан кейин соат 11 да Рандага қайтиб келишди[12][13].
Иккинчи кўтарилиш 1862-йилда Лесли Стивен томонидан амалга оширилган. Стивен Тйндалл кўтарилган маршрут бўйлаб бир кун ичида кўтарилишни якунлашга муваффақ бўлди. Унга гидлар Мелчиор Андерегг ва Франс Бинер ҳамроҳлик қилди[14].

Бошқа йўналиш бўйлаб чўққига кўтарилиш
1877-йилда В.Э.Девидсон, Ж.В.Хартли ва Х.С.Хоар гидлар П. Руби, Ж. Хуанг ва А. Поллингер билан бошқа йўналишда чўққига кўтарилишни бошлашди. Жануби-шарқий томоннинг пастки қисми бўйлаб Шали музлигигача кўтарилиб, жануби-ғарбий тизмага етиб боришди ва чоққига чиқишда давом этишди. Бу тизманинг бутун кўтарилиши (пастки қисми жуда қийин ва хавфли ҳисобланган) 1895-йилда Ж. М. Бинер, А. Имбоден ва Э. Брум томонидан якунланган. Жануби-шарқий юза томондан 1906-йилда Ж.В.Янг ва Р.Г.Маер томонидан маҳаллий гид Жозеф Кнубел билан бирга кўтарилишган[15].
Шимоли-шарқий ёнбағирда музликка чиқиш учун биринчи муваффақиятли уриниш 1871-йилда Ж.Х.Кицон томонидан гид Кристиан Алмер ва унинг ўғли билан қилинган. Улар шимолий тизма яқинидаги Катта Жандарм тепаси остидаги довон бўйлаб юришди. Кейинчалик, уларнинг йўлини В.А.Б. Кулидж ва Мета Бреворт такрорлашди. 1909-йилда Ж.В.Янг ва Жозеф Кнубел довоннинг марказий қисмидан кўтарилишди[16]

Ғарбий томондан биринчи марта 1879-йилда Г.А.Пассингем гидлар Ф.Имсенг ва Л.Зурбрюкен билан бирга кўтарилган. Ушбу довонга бошқа йўллар 1883 ва 1889-йилларда ётқизилган. Шарқий юза бўйлаб энг осон йўналиш 1890-йилда Ж.В.Янг ва Л.Б.Феитас билан Буюк Жандарм тепалиги остига кўтарилган ва Ёунгграт деб номланган[17].
Буюк Жандармнинг ўзи биринчи марта 1898-йилда шимолий тизма бўйлаб забт этилган. Орадан бир ой ўтиб, 1898-йил 21-сентабрда Х.Бели ва Х.Бургенер Бишорн тепасидан шимолий тизма бўйлаб Wеисшорнга тўлиқ кўтарилганлар[18].
Омадсиз экспидициялар
- 1888-йил 18 ёшли алпинист Жорж Уинклер [де] ғарбий юзага бир ўзи чиқмоқчи бўлганида қор кўчкиси остида вафот этди. Қутқарув гуруҳи унинг жасадини топа олмади, унинг жасади фақат 1956-йилда Wеисшорн музлигидан топилган[19][20].
- 1908-йил Жон Гарфорт Коккин жануби-шарқий томонга бир ўзи кўтарилиш чоғида вафот этди[21].
- 1983-йил 31-июл Зерматт ҳаво кучларининг Суд-Авиатион Алоуэтте ИИИ вертолёти Шали музлигида тунги парвоз вақтида қулаб тушди. Йўқолган икки алпинистни қидириш учун учувчи, унинг ёрдамчиси ва тоғ йўлбошчиси билан вертолёт жўнатилди. Учувчи вертолётни денгиз сатҳидан 3160 метр баландликдаги музлик устига қўндирмоқчи бўлганда ҳалокатга учраган. Бутун экипаж жиддий жароҳат олди, бироқ гид ва учувчи омон қолишди. Йўқолган икки алпинист кейинроқ ўлик ҳолда топилган[22].
- 2013-йил 17-август Икки алпинист, 23 ёшли франсуз ва 37 ёшли швейцариялик Wеисшорн чўққисига шарқий томондан муваффақиятли кўтарилганидан сўнг ҳалокатга учради. Улар 300 метр баландликдан қулаши натижасида ҳалок бўлдилар[23].
Тоққа чиқиш йўллари
Барча тоққа чиқиш йўллари қийин. Энг осон деб ҳисобланган классик йўналиш шарқий томондаги Wеисшорн бошпанасидан бошланади ва шарқий тизма бўйлаб кетади. Классик йўналиш УИАА таснифига кўра ИИИ-ИВ тоифага эга (ИФАС таснифига кўра АД). Шунингдек, шимолий тизмадаги Бисшорндан, Траcуит Ҳутдан Wеисшорнга чиқишиш мумкин. Бишорн чўққисига чиқишдаги музлик йўли нисбатан осон. Бишорндан кейин кўтарилиш Wеисшорн чўққисига қадар, Буюк Жандарм чўққисида оралиқ кўтарилиш анча қийинлашади. Шимолий тизма бўйлаб йўналиш УИАА таснифига кўра ИИИ-ИВ тоифага ёки ИФАС таснифига кўра АД+ тоифасига эга. Шарқий ва шимолий тизмалар бўйлаб йўналишлар энг осон, қолганлари УИАА тоифаси ИВ ва ундан юқоридир[24].
Манбалар
- ↑ Швейцария, Лихтенштейн // Атлас мира / сост. и подгот. к изд. ПКО «Картография» в 2009 г. ; гл. ред. Г. В. Поздняк. — М. : ПКО «Картография» : Оникс, 2010. — С. 62.
- ↑ Швейцария: Общегеографическая карта / сост. и подгот. к изд. Омской картогр. ф-кой в 2003 г.; ст. ред. Т. П. Филатова; ред. Н. Д. Стоялова. — 1:500 000, 5 км в 1 см. — М., 2004
- ↑ Северная Италия, Швейцария // Атлас мира / сост. и подгот. к изд. ПКО «Картография» в 1999 г. ; отв. ред. Т. Г. Новикова, Т. М. Воробьёва. — 3-е изд., стер., отпеч. в 2002 г. с диапоз. 1999 г. — М. : Роскартография, 2002. — С. 78—79. —
- ↑ Швейцария // Атлас мира / сост. и подгот. к печати ПКО «Картография» Госгеодезии СССР в 1982 г.; отв. ред. С. И. Сергеева, В. М. Антонов. — Испр. в 1991 г. — М.: Комитет геодезии и картографии СССР, 1991. — С. 87. — 337 с. — 50 000 экз.
- ↑ „архив нусхаси“. 2014-йил 28-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ ҳттп://www.пеакбаггер.cом/лист.аспх?лид=2305&у=м&ҳу=1&пт=пром
- ↑ Алпине Cлуб. Тҳе Алпине жоурнале. — Унитед Кингдом, 1864. — Т. вол. 1.
- ↑ Интернатионал Индепендент Cентер оф Cлимате Чанге Импаcт он Натурал Риск Аналйсис ин Моунтаиноус Ареас.
- ↑ „архив нусхаси“. 2015-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2015-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ Алпине Cлуб. Тҳе Алпине жоурнале. — Унитед Кингдом, 1864. — Т. вол. 1.
- ↑ Фергус Флеминг. Киллинг Драгонс: Тҳе cонқуэст оф тҳе Алпс. — Гранта Боокс, 2011. — С. 202
- ↑ Жоҳн Тйндалл. Cлимбинг тҳе Wеисшорн — А Ҳисториcал Аccоунт оф а Моунтаинеэр'с Аттемпт то Cлимб Оне оф тҳе Ҳигҳест Пеакс ин тҳе Алпс. — Олипҳант Пресс, 2011. — 26 с.
- ↑ Алпине Cлуб. Тҳе Алпине жоурнале. — Унитед Кингдом, 1864. — Т. вол. 1.
- ↑ Wолфганг Пусч, Ҳелмут Думлер, Wилли П. Буркҳардт. Виэртаусендер дер Алпен. — Бергверлаг Ротҳер ГмбҲ, 2013. — С. 165—173. — 271 с
- ↑ Wолфганг Пусч, Ҳелмут Думлер, Wилли П. Буркҳардт. Виэртаусендер дер Алпен. — Бергверлаг Ротҳер ГмбҲ, 2013. — С. 165—173. — 271 с.
- ↑ Wолфганг Пусч, Ҳелмут Думлер, Wилли П. Буркҳардт. Виэртаусендер дер Алпен. — Бергверлаг Ротҳер ГмбҲ, 2013. — С. 165—173. — 271 с.
- ↑ Wолфганг Пусч, Ҳелмут Думлер, Wилли П. Буркҳардт. Виэртаусендер дер Алпен. — Бергверлаг Ротҳер ГмбҲ, 2013. — С. 165—173. — 271 с.
- ↑ Wолфганг Пусч, Ҳелмут Думлер, Wилли П. Буркҳардт. Виэртаусендер дер Алпен. — Бергверлаг Ротҳер ГмбҲ, 2013. — С. 165—173. — 271 с
- ↑ ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/энcйcлопедиаофмо0000унсw
- ↑ Wолфганг Пусч, Ҳелмут Думлер, Wилли П. Буркҳардт. Виэртаусендер дер Алпен. — Бергверлаг Ротҳер ГмбҲ, 2013. — С. 165—173. — 271 с.
- ↑ „архив нусхаси“. 2015-йил 14-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ „архив нусхаси“. 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- ↑ ҳттп://www.cамптоcамп.орг/суммиц/38534/фр/wеисшорн
Адабиётлар
- Робин Г. Cолломб, Жоҳн Неилл. Пеннине Алпс Cентрал: Wеисшорн-Дент Бланче-Монте Роса-Маттерҳорн Чаинс-Италиан Валлей-Рангес-Валпеллине Соутҳ. Алпине Cлуб, 1975 — 373-бет. ИСБН 9780900523144.
- Даниэл Анкер, Марcо Волкен. Wеисшорн. Дер Диамант дес Wаллис. АС Верлаг & Бучконзепт, 2011. ИСБН 9783909111848.
- Бернҳард Рудолф Банзҳаф, Ҳерманн Бинер, Винcент Тҳелер. Cервин/Дент Бланче/Wеисшорн: Ду Cол Cоллон ау Тҳеодулпасс. Эд. ду CАС, 2012 — 383—438-бет. ИСБН 3859023403.
Ҳаволалар
- „Wеисшорн, Сwитзерланд“ (эн). пеакбаггер.cом. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- „Wеисшорн“ (эн). моунтwики.cом. 2019-йил 26-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- „Wеисшорн“ (эн) (деадлинк). пеакwаре.cом. 2022-йил 8-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
- „Wеисшорн“ (де). 4000эр.де. Қаралди: 2022-йил 8-июн.
}}