Вола
Вола (асл исми Эшонхўжа Мириноятулло ўғли)) 1770-1842-йилларда Самарқанд вилояти Иштихон туманида яшаган ўзбек шоири.
Воланинг "Суҳбатдошлар таржимайи ҳолидан дўстларга туҳфа" тазкирасида келтирилишича Вола туғма кўзи ожиз бўлган. Шунга қарамай у туркий ва форсий тилларда ижод қилган. ХИХ аср Каттақўрғон адабий муҳитига мансуб Шавқий, Нодим, Хиромийлар билан ижодий мулоқотда бўлган. Навоий, Ҳофиз шеърларига тазмин, мухаммаслар боғлаган. Шеърлари ижтимоий, фалсафий ва ишқий мавзуда. Уларда меҳнаткаш халқ ҳаёти, турмуш машаққатлари, ўз қашшоқлигидан норозилик, шу билан бирга эзгу орзулар ифода этилган. Баъзи манбаларда шеърларидан 2 та девон тартиб бергани ва баёзлар тузгани ҳақида маълумот келтирилади, аммо улар ҳали топилмаган. Турли баёзларга кирган 3 минг мисрадан ортиқ шеърлари бизгача етиб келган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |