Владимир Висоцкий
Qiyofa
Владимир Висоцкий | |
|---|---|
|
Владимир Висоцкий (1972) | |
| Умумий маълумот | |
| Таваллуди |
25-январ 1938-йил |
| Вафоти |
25-июл 1980-йил (42 ёшда) Москва, ССРИ |
| Жанрлар | Бард, шансон |
| Фуқаролиги | ССРИ |
| Амплуа | қўшиқчи, шоир, актёр, ёзувчи |
Владимир Семёнович Висоцкий (рус.: Владимир Семёнович Высоцкий; 25-январ, 1938 - 25-июл, 1980) рус шўро шоири, барди, ёзувчиси ва актёри бўлган.Таганкадаги Москва драма ва комедия театрида актёр (1964—1980). 30 га яқин филмларда суратга тушган. Висоцкий ижодида 400 дан ортиқ қўшиқлар мавжуд: кулгили ва ҳажвий, лирик қўшиқлар, романтик балладалар ва ҳоказо Айниқса, унинг қудратли завқ ва ҳаққоният туйғуси билан йўғрилган, кучли ички ҳиссиёт ва зўр эҳтирос ила ижро этилган фожиали асарлари машҳур. Висоцкий бир неча бор Ўзбекистонда бўлган ва Тошкент, Навоий, Чирчиқ каби шаҳарларда консерт берган (1973, 1979).[1]
Манбалар
- ↑ "Висоцкий Владимир Семёнович" ЎзМЕ. В-ҳарфи (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-08-30 санасида архивланган) Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Шахсият ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |