Вирд
Qiyofa
Вирд (араб.الورد-ибодат вақти номи) — тарк қилмай доим бажариб туриладиган вазифа, дуо. Тасаввуфда шайх ва муридларнинг кундалик ўқиб юришлари учун зарур бўлган Қуръони карим тиловати, зикр, тасбеҳ ўгириш, дуо ва салавотлар вирд ҳисобланади.
Вирдларнинг кўплиги аврод, дейилади. Вирдларни адо этишнинг энг афзал вақти - тун, энг афзал жойи - уй ҳисобланади.
Суфийлар вирдни уч турга ажратган улар доимий-кундалик, кўнгилли бажариладиган ва қалбий вирдлар.
Шимолий Кавказ минтақасида тариқатларнинг кичик ҳалқаларини «вирд» деб аташ кенг тарқалган[1].
Манбалар
Адабиётлар
- Усмонов И, Олимов С, Йўлдашхўджаев Ҳ, Фахриддинов З, Тўйчиева Н, Жабборов Н, Чўтматов Ж, Раҳимов К, Комилжонова З, Каримова С, Нурмуҳаммедов Д, Эркабоева Ф, Жураев О Турдиева Д.. Тасаввуф атамалари. Мовароуннаҳр нашриёти, 2015 — 360-бет. ИСБН 978-9943-12-346-5.