Турбогенератор

Турбогенератор - буғ ёки газ турбинаси билан харакатга келтириладиган электр энергия генератори; яққол кўринмайдиган қутбли машиналар, асосан, роторнинг айланиш тезлиги катта 1500, 3000 айл/мин бўлганда қўлланади. Бундай машина роторнинг конструксияси бўртиб чиқмаган қутб сифатида, яъни уйғотиш чўлғами жойлаштириладиган пазли силиндрсимон шаклда ясалади. Яққол кўринмайдиган қутбли генераторларнинг бирламчи двигатели сифатида буғ трубинаси қўлланилгани учун бундай генераторлар тубогенераторлар деб аталади. Иссиқлик электр стансиясининг турбинаси валига бевосита бириюириладиган синхрон генератор. Т. горизонтал вазиятда ишлайдиган электр машина. Унинг уйғотиш чулғами роторяа, 3 фазали иш чулғами эса cмамопуа жойлашган. Уйғотиш чулғами электр машиналар уйғоткичи чулғамидан ток билан таъминланади. Статор корпус (тана) ва чулғамлар жойлаштириладиган ўйиклари бор ўзакдан иборат. Ўзак электротехника пўлати листларидан йиғилган бир неча пакетдан тайёрланади. Ўзак пайвандлаб тайёрланган пўлат корпусга жойлаштирилади. Т. ҳаво ёки водород билан совитилади. Йирик Т.ларда аралаш совитиш тизими қўлланади. Масалан, статор ва ротор чулғамлари сув билан, статор ўзаги эса водород билан совитилади. Атом электр стяларида икки жуфт қутбли ротордан фойдаланилади (қаранг: Генератор).
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |