Травматизм
Травматизм — кишиларда содир бўладиган травмалар мажмуи; 2 гуруҳга бўлинади: 1) ишлаб чиқариш. (саноат ва қишлоқ хўжалиги.) Т.и; 2) ишлаб чиқариш.дан ташқари Т., яъни транспорт, куча, турмуш, спорт, болалар Т.и ва ҳоказо Ишлаб чиқариш Т.и кўпроқ саноат да меҳнат шарцҳароитининг бевосита таъсири (мас., хавфеизлик техникаси ва меҳнат муҳофазасидаги камчиликлар, меҳнатнинг нотўғри ташкил этилиши ва бошқалар), ишчининг малакасизлиги, руҳан, жисмонан толиқиши (яъни қаттиқ чарчаш, тоб қочиши ва ҳоказо) оқибатида, шунингдек, қишлоқ хўжалиги.да мураккаброқ машиналар билан ишлаганда ишчи техник билимининг етарли эмаслиги, баъзан механизаторнинг тартибинтизомга риоя қилмаслиги ва бошқаларда юзага келади. Ишлаб чиқаришдан ташқари Т. (кўча Т.и)га кўпроқ шаҳар транспорти, алкоголизм ва ҳоказо сабаб бўлади. Турмушда уй меҳнати билан шуғулланаётган (уй йиғиштириш, электр асбоблардан фойдаланиш пайти)да содир бўлади. Спорт машғулотларининг нотўғри усулда олиб борилиши ва ташкил этилиши, шугулланувчининг бетоблиги ёки қўполлиги, машғулот майдони ва спорт асбобларининг носозлиги ва бошқа оқибатида рўй бериши мумкин. Болалар Т.и кўпроқучрайди. Бу болалар шўхлиги, тажрибасизлиги, электрдан шикастланиши, кўчада эса транспорт серқатнов жойларда ўйнаши, велосипед учиши ва келиб чиқади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |