Тошбулоқ
Тошбулоқ | |
|---|---|
| шаҳар | |
|
| |
| 40°55′24″Н 71°34′19″Э / 40.92333°Н 71.57194°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Наманган вилояти |
| туман | Наманган тумани |
| Аҳолиси | 13 947 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |

Тошбулоқ — Ўзбекистон Республикаси Наманган вилояти Наманган туманидаги шаҳарча, туман маркази. 1989-йил 18-октабрда ташкил қилинган. Тошбулоқ Наманган Туманидаги асосий ва катта шаҳри ҳисобланади. Наманган шаҳридан 10 км ғарбда. Яқин темир йўл стансияси — Наманган (10 км). аҳолиси 13947 киши (2003). Т.да „Тошбулоқ Тўла“ аксиядорлик жамияти, „Райҳон Тўла“ пиллани қайта ишлаш корхонаси, „Тошбулоқ-Текстил“ тўқимачилик корхонаси фаолият кўрсатади. Автокорхона, деҳқон бозори, маданият саройи, маданият уйи, марказий кутубхона ва унинг шохобчалари, „Ёшлар маркази“ ишлаб турибди. Умумий таълим, болалар мусиқа мактаблари, 2 касбҳунар коллежи, мақом ва хор жамоалари, „Олвализор гуллари“ ашула ва рақс халқ ансамбли бор.
Стадион, 2 теннис корти, 2 та болалар спорт мактаби мавжуд. Марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, тез тиббий ёрдам илмий маркази бўлими, марказий дорихона, 5 хусусий дорихона, 2 хусусий касалхона аҳолига хизмат кўрсатади.[1]
Жоме Масжиди- Тошбулоқнинг марказида жойлашган бўлиб бу шахарчадаги энг катта масжид ҳисобланади.
Деҳқон бозори - ҳаммага таниш бўлган деҳқон бозори ҳам Тошбулоқда жойлашган бўлиб бу шарчанинг энг катта бозори ҳисобланади. Бошқа қишоқлар ҳам шу бозордан харид қилишади. Бу бозор Пайшанбадан-Якшанбагача очиқ бўлади.
Почта Индекси - Тошбулоқ шаҳрчасининг асосий почта индексга эга бўлиб унинг индекси 160600 ҳисобланади.
Номи
Тошбулоқ сўзи маъноси „тошли булоқ“ яъни у ерда 7 та тошли иссиқ ва совуқ шифобахш булоқлар мавжуд. Бу булоқлардан бирига Оҳунов номидаги даволаниш маскани қурилган.
Манбалар
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |