Тороб
Бу мақолада бир қанча муаммолар мавжуд. Илтимос, уларни тузатиб ёрдам қилинг ёки шу муаммоларни мунозара саҳифасида муҳокама қилинг.
|
Тороб — Бухоро вилояти Жондор туманидаги қадимий қишлоқ. Тороб қишлоғини пайдо бўлиши тарихи узоқ даврларга бориб тақалади. Ушбу маскан қадимда Зарафшон дарёси қуйи оқимидаги энг хушманзара ва бетакрор масканлардан бири бўлган. “Самария” (Самарқанд мозорлари зикри) асарининг муаллифи Абу Тоҳирхожа Самарқандий ўзининг китобида шундай ёзади: Зарафшон дарёсиким, уни Кўҳак деб юритадилар. Бошлаб кунчиқар тоғлардан чиқиб, унга Искандар булоғи - Искандар кўлининг суви ва Масчоҳ тоғларидан чиқадиган булоқлар қўшилади. Бошқа сувлар ва булоқлар билан бирикиб, дарё бўлиб Бухоро ва Қоракўлгача бориб етади. Кўҳак дарёсининг узунлиги 120 тош (фарсах)дир. Зарафшон дарёси бўйида қад ростлаган ва одамларнинг муқум яшаб қолиш масканига айланган Тороб қишлоғи воҳадаги Варахшо, Ромуш, Пойкант каби қадимий шаҳарлар билан бир пайтнинг ўзида пайдо бўлган. Тороб қишлоғининг тепалик устида қурилганлиги ҳамда атрофи баланд қал’а (пахса девор) билан ўраб олинганлиги ҳам қишлоқнинг қадимийлигини англатиб туради. Чунки бундай қал’а ва қўрғонлар асосан эрамиздан аввалги 4-3 асрлардан бошлаб қурилганлиги археологик илмий тадқиқотлар орқали фанда исботланган. Илк ўрта асрларда Тороб манзилгоҳи яқин ҳудудлардаги қишлоқлар қатори обод бўлиб, бй ерда бозор, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик расталари, турар жой-манзилгоҳлари қатор тизилишган. Қалъаннинг тўрт томонида тўрта дарвоза, махсус қўриқлаш миноралари (шинаклар), сув оқиб турувчи ариқлар мавжуд бўлган. ВИИИ аср бошларидаги араблар истилоси, унинг асоратларидан Тороб қўрғони ҳам четда қолмаган. Қал’а араблар босқини даврида инқирозга юз тутган бўлса-да, ундан кейин даврларда вужудга келган сулолалар даврида маскан янада ривожланди. Бу даврда Ислом дини ва унинг юксалишида ҳудуддан чиққан олимлар ўз ҳиссаларини қўшдилар. Абдулкарим ас Самъонийнинг “Насабнома” (Ал-Ансоб) китобида Тороб қишлоғи Бухоро қишлоқларидан бири бўлиб, Хунбун (ҳозир Жондор туманидаги Тороб ва Хумин қишлоқлари) қишлоғи яқинида жойлашган. Абул Фазл Маҳдий ибн Ишкоб ат-Торобий Тороб қишлоғида яшаганликлари таъкидланган. Ҳижрий 265 (милодий 879) йилда вафот этганлар, қабрлари Тороб тепалигидан пастда шимолий қабристонда. Шунингдек, Абу Ражо Аҳмад ибн Яқуб ал-Пайкандий ат-Торобий Пайканд аҳлидан бўлиб, Тороб қишлоғида яшаганлар. ХИИИ асрнинг бошларида Ўрта Осиёда Хоразмшоҳларга қарши 1219-1221 йиллардаги мўғуллар истилоси даврида шаҳар ва қишлоқлар бутунлай вайрон этилди. Чиғатой улуси даврида эса аҳолига нисбатан зулмкорлик ва зўравонлик тизими янада кучайиб, солиқ ва мажбуриятларнинг кескин равишда ошиб борилиши натижасида халқ оммасининг қўзғолонлари кўтарилган. Шулардан энг машҳури бу 1238 йилда бўлган Маҳмуд Торобий номи билан боғлиқдир. Муҳаммад ибн Жувайнийнинг “Жаҳонгир Чингизхон тарихи”, Али Яздийнинг “Зафарнома”да, Мирзо Улуғбекнинг “Тўрт улус тарихи” китобида мазкур қўзғолон ҳақида қимматли маълумотлар ёзиб қолдирилган. Торобий бошчилигидаги қўзғолон мўғуллар империяси зулми ва зўравонлигига қарши қаттиқ зарба бўлди. Қўзғолон оқибатида икки томондан 20 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди. Торобий, унинг инилари Муҳаммад ҳамда Али , Шамсиддин Маҳбубий ҳам жангда ҳалок бўлдилар. Ушбу қўзғолон мўғулларни Мовароуннаҳрдаги бошқарувига етарлича таъсир қилди.Мўғуллар зулми тугаб, Амир Темур даврига келиб Тороб қалъасида ҳаёт унга тенгдош бошқа ҳудудлар сингари яна асл ҳолига келади. ХВИ-ХВИИ асрларда ҳам обод бўлганлиги ҳақида тарихчи Маҳмуд ибн Вали ўзининг “Баҳрул асрор” (“Сирлар денгизи”) асарида баён этган. Шунингдек бу ерда Мавлоно Абдураҳим Қурро Торобий таваллуд топган бўлиб, У Бухородаги Кўкалдош мадрасасида Қуръон қироати ва ҳадис илмидан талабаларга сабоқ берган. У “Ҳужжатул воқифин” (Маърифатдан воқиф бўлганларнинг ҳужжати), “Туҳфаи хоний” (Хонларга туҳфа), “Шарҳи фиқҳи Кайдоний” (Фиқҳи Кайдоний шарҳи), “Шарҳи қасидаи бонати саодат” (Бонати саодат қасидасининг шарҳи) каби бир қатор асарларни тасниф этган. Мавлоно Абдураҳим Қурро 1322/1904 йилда вафот этгач, халифа Муҳаммад Ҳусайн қабрининг шимоли ғарб томонига юз қадам масофада дафн этилган. “Туҳфатуз зойирин” (Зиёратчиларга туҳфа) асари муаллифи Носириддин Бухорий ҳам Мавлоно Абдураҳим Қурро Торобийга шогирд тушиб, тариқат силсиласига боғланган.Бухоро амирлиги даврида ҳам ушбу маскан амирлик тасарруфига кирган. Амирликка тегишли ҳудудлар ҳар йили Бухоро қушбегиси (бош вазири) томонидан вилоят ҳокимлари ёки туман қозиларига туман ва қишлоқларнинг рўйхатини тузиш ҳақида топшриқлар берилган. Жумладан, 1916 йил Хайробод (Жондор) тумани мирохўри томонидан бош вазир, қушбегига хат йўллаган: “Шарофат ва шавқат эътиборига яъни қушбеги жанобларига арз қилинадики, бу адолатли кунларда Хайробод туманида амирнинг марҳамадномасидан огоҳ бўлмасдан (турган) бир неча қишлоқлари бор эди. Шу сабабдан қушбеги жаноблари меҳрибончилик қилиб мазкур Хайробод туманидаги қишлоқларни равшан ва хатосиз ёзиб, рўйхат қилиб, тезда юборишни буюрган эдилар. Кўрсатмага биноан, мазкур тумандаги қишлоқларни биладиган кишиларни келтириб, суриштириб равшан ва хатосиз рўйхат қилиб, яқинда юборилди. Муҳр босмаси Мирохурд, сана:-1334/1916 Шунингдек, 1926 йилдаги рўйхатга олишда айрим ҳудудлардаги жой номлари бирмунча ўзгарган ҳолда нотўғри ёзилганлигини таъкидлаш лозим. Бухоро воҳасини (Зарафшон округини) раёнлаштириш тизимидаги 1926 йилги рўйхатда Рометан-Хайробод раёни, маркази Лағлақа 4 рақамли маркази Дарвеш боло бўлган ҳудудга Тороп қишлоғи кирган.ХХ асрда юртимизда динга бўлган муносабат, сиёсий таъқиблар натижасида Торобий қалъаси анчагина нураб қолди, унинг атрофи пахта майдонларига айлантирилди. Тепалик ҳозирда 4-5 гектар атрофида бўлиб, тепаликда қудуқ (чуқурлиги тахминан 40 метр) бор, 1970 йилларда Тепаликда эски уйларнинг пахсалари мавжуд, ҳудудда масжид бўлганлиги, собиқ шўро даврида раён марказига маданият уйи қурилиши баҳонасида бузиб олиб кетилганлиги таъкидлаб ўтилди. Ҳозиргида ҳам масжиднинг ўрни мавжуд. Тепанинг қуёш чиқар томонида катта кўк тош мавжуд бўлиб, ҳудуд аҳолиси ундан кўк йўталга (қаттиқ шамоллаш) ихлос қилиб, тошга қатиқ суртиб касалланган шахсларни ялаттириб шифо сўрашганлар. Аслида бу кўк тошлар ўрта асрларда нуфузи баланд бой хонадон,амалдорларнинг қабри устига қўйилган ҳисобланади. Шунингдек тепаликнинг пастки қисмида 5 метр атрофидаги қабр мавжуд бўлиб, унинг олдида туғ ҳам бор. 2020 йилда Бухоро вилояти Жондор туман ҳокимлиги саъйи ҳаракати билан туман марказидаги маданият ва истироҳат боғи Маҳмуд Торобий номидаги ҳарбий-ватанпарварлик боғига айлантирилиб, боғ марказида умумий узунлиги 8 метрлик ҳайкали ўрнатилди. Ҳозирги кунда Тороб қаласи, атрофида Тороб, Урагнжи ва Дарвеши қишлоқлари жойлашган.
Адабиёт
- Абдулкарим асСамъоний, Насабнома (АтАнсоб), Бухоро, 2003.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |