Торф саноати

Торф саноати - торф қазиб олиш, уни қайта ишлаш ва истеъмолчига етказиб беришдан иборат. Торф ўсимликларни чала парчаланиши натижасида ботқоқларда кислород миқдори кам бўлган шароитда ҳосил бўладиган тоғ жинси. Табиий ҳолда жуда катта намликка эга (88—94 фоиз). Торф конлари асосан текисликларда кўпроқ тарқалган. Торф ёқилғи мақсадларида, қишлоқ хўжалигида, қурилиш материали сифатида ишлатилади. Келажакда кимё саноатида хом ашё сифатида ишлатиш кўзда тутилмоқда.
Жаҳондаги торф конлари захираларининг 2/3 қисми Россияга тўғри келади (138 млрд тонна қуруқ торф) ва асосан игна баргли ўрмонлар худудида тарқалган. Торф конлари захирасининг қолган 1/3 қисми Скандинавия давлатларига, Полша, Германия, Ирландия, Канада, Индонезия, Эстония, Янги Зеландия ва бошқа давлатларга тўгри келади. Торфнинг иссиқлик бериш коэффисиэнти 3000—4000 калория. Агар торфни коксга айлантирилса, ёки ундан брикетлар тайёрланса, ёқилғининг сифати ошади. Уни газга айлантириш ҳам мумкин. Торфдан олинадиган газ саноатнинг металлургия, машинасозлик, ойнасозлик ва бошқа тармоқларида ишлатилади. Бир тонна торфдан олинган газ 220 кг нефтга тенгдир
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |