Томмй Паул
| Томмй Паул | |
|---|---|
| Тўлиқ исми | Томмй Паул |
| Мамлакат |
|
| Туғилиши | 1997-йил 17-май |
| Бўйи | 6 фт 1 ин (1.85 м) см |
| Профессионаллик | 2015 |
| Ишлатадиган қўли | Ўнақай |
| Мураббий | Брад Стине |
| Олган жами пул мукофот(лар)и миқдори | $8,417,515 |
| Яккалик баҳслар | |
| Жами титуллари | 3 |
| Энг юқори позицияси | 12-ўрин (2023-йил 2-октабр) |
| Жорий позицияси | 12-ўрин (2024-йил 24-июн) |
Томмй Паул (1997-йил 17-майда туғилган) – америкалик профессионал теннисчи. Паулнинг АТП рейтингидаги энг юқори натижаси – 2023-йил 2-октабрда эришган, жаҳоннинг 12-рақамли теннисчиси, жуфтликлар бўйича эса 2022-йил 12-сентабрда 97-ўринга эришган . У учта АТП Тоур унвонини қўлга киритган ва 2023-йилги Австралия очиқ турнирида "Гранд Слем" мусобақаларининг ярим финалига чиққан.
Ёшликдаги фаолияти
Томмй Паул ўз тенгдошлари орасида доимий равишда энг юқори рейтингга эга бўлган ёшлар теннис ўйинчиларидан бири эди. Паул 2015-йил 9-декабрда ИТФ ёшлар рейтингида 3-ўрингача кўтарилган.
Паул 2015-йилда икки марта ёшлар "Гранд Слем" мусобақаларининг финалига чиқди. У 2015-йилги Франсия очиқ турниридаги ўғил болалар якка беллашувида бошқа америкалик Тейлор Фрицни финалда уч сетда енгиб, ғолибликни қўлга киритди. Шу мусобақада у яна бир америкалик Вилям Бламберг билан жуфтликда финал босқичигача етиб борди. Шунингдек, у 2015-йилги АҚШ очиқ турнирининг ўғил болалар якка беллашуви финалига ҳам чиқди, аммо бу сафар Фрицга уч сетда ютқазди[1].
Профессионал фаолияти
2015: "Гранд Слем"даги дебют
Паул 2015-йилда профессионал теннис ўйинчиси бўлди. Америкалик теннис ўйинчилари учун ғайриоддий ҳолат сифатида, Паул лой кортларда ўйнашни афзал кўрганини намойиш этди. У ёшлар ўртасидаги Франсия очиқ турнирини ва ўзининг дастлабки бешта ИТФ Футурес якка беллашуви унвонларини айнан лой кортларда қўлга киритди. Паул илк бор 2015-йилги АҚШ очиқ турнирида "Гранд Слем" мусобақасининг асосий сетка ўйинига йўлланма олди, бироқ биринчи раундда Андреас Сеппига мағлуб бўлди[2].
2016: Биринчи марта ТОП-100 га кириш ва АТП даражасидаги илк ғалаба

2016-йил март ойида Паул Миами Мастерс турнирининг асосий сетка ўйинларига йўлланма олиш орқали биринчи марта дунёнинг энг кучли 200 та теннис ўйинчиси сафига кирди. Апрел ойида Паулга Хюстонда ўтказилган 2016-йилги АҚШ Эркаклар Лой Кортлар Чемпионатида иштирок этиш учун вайлдкард берилди. У бу турнирда жаҳон рейтингида 53-ўринда турган Паоло Лоренцини биринчи раундда мағлуб этиб, ўзининг АТП даражасидаги илк ғалабасини қўлга киритди[3].
Паул 2016-йилнинг қолган қисмида асосан АТП Чалленгер турнири ва ИТФ Cирcуит мусобақаларида иштирок этди.
2017: Биринчи АТП 500 чорак финал
Томмй 2017-йилнинг биринчи ярмида Чалленгерс ва ИТФ мусобақаларида қатнашишда давом этди. 2017-йил июл ойида, Атланта Опен турнирида саралаш босқичидан ўтгач, еттинчи ракетка ва 53-ўриндаги Чунг Ҳеонни уч сетда мағлуб этди. Сўнгра Малек Жазирини уч сетда мағлуб этиб, ўзининг биринчи АТП Тоур даражасидаги чорак финалига чиқди. Кейин учинчи ракеткачи Гиллес Мüллерга ютқазди. Атлантадаги ишидаги муваффақиятидан сўнг, Томмй АТП 500 Вашингтон Опен турнирига wилдcард билан киритилди. Паул Каспер Руудни мағлуб этиб, иккинчи раундга чиқди. Кейин Лукас Поуилле билан ўйнаб, франсузни тўғридан-тўғри сетларда мағлуб этиб, карерасидаги энг катта ғалабасини қўлга киритди. Кейинги раундда яна Гиллес Мüллерга қарши ўйнади, лекин бу сафар уч сетда устун келди ва ўзининг биринчи АТП 500 чорак финалига чиқди. Томмй Кеи Нишикори билан уч сетда ютқазди[4].
2019: Энг кучли 100 таликка кириш
Сентабр ойида Паул ўз карерасида биринчи марта дунё рейтингида энг кучли 100 таликка кирди, Неw Ҳавенда иккинчи АТП Чалленгер чемпионлигини қўлга киритганидан сўнг, мавсум аввалида Сарасотада ҳам ғалаба қозонган[5].
Манбалар
- ↑ „Томмй Паул: Гет То Кноw Тҳе Америcан Теннис Проспеcт“. Теннис Тоурталк (2020-йил 23-сентабр). 2022-йил 2-декабрда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ан "Унреал" Эхпериэнcе ат тҳе УС Опен фор Френч Опен Жуниор Чампион Томмй Паул, Инспиред бй Роддиcк'с 2003 УС Опен Оутфит“ (2015-йил 1-сентабр). 2024-йил 14-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-июл.
- ↑ „WИЛД CАРД ТОММЙ ПАУЛ СCОРЕС БИГ WИН“ (2016-йил 6-апрел). 2023-йил 27-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 8-июл.
- ↑ „Нишикори фигҳц офф тҳреэ матч поинц то беат 225тҳ-ранкед Паул“. Реутерс (2017-йил 4-август).
- ↑ „Греэнвилле нативе cраcкс Ассоcиатион оф Теннис Профессионалс топ 100 фор тҳе фирст тиме“ (2019-йил 11-сентабр).