Теренcе Тао
Теренcе Чи-Шен Тао(талаффузи: Теренс Чи-Шен Тао) (1975-йил 17-июлда туғилган) — австралиялик-америкалик математик. Тао математиканинг турли соҳаларида ишлаб келади. Тао 2006-йил Фиэлдс медали билан тақдирланган.
Тао гармоник анализ, дифференсиал тенгламалар, комбинаторика, сонлар назарияси, тасаввурлар теорияси соҳаларини ўрганиб келади. Инглиз математиги Бенжамин Греэн билан ҳамкорликда оддий сонларнинг чексиз узунликдаги арифметик прогрессиялари мавжудлигини исботлаб, шуҳрат қозонган. Олим ҳозир Лос-Анжелесдаги Cалифорниа университетида ишлайди.
2007-йил 18-майдан Лондон қироллик жамиятининг аъзоси. 2008-йилдан бери АҚШ Миллий фанлар академиясининг хорижий аъзоси ва 2009-йилдан бери Америка санъат ва фанлар академиясининг аъзоси. Тао Қирол Файсалнинг фан бўйича халқаро мукофоти совриндори. Тао фаолиятининг ўзига хослиги шундаки, у кўплаб математик билан жуда фаол ҳамкорлик қилиб келади, бир вақтнинг ўзида замонавий математиканинг хилма-хил бўлимларини ўрганиб келади ҳамда ўз фаолиятини ўз блогида ёритиб келади.
Манбалар
| Олим ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |