Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Тата Моторс

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Тата Моторс Лимитед
Тури Очиқ жамият
Тармоғи Автомобилсозлик
Эгаси Тата Гроуп
Қачон асос солинган 1945-йил
Раҳбарият Натаражан Чандрасекаран (Бошқарув раиси)
Гуэнтер Буцчек (Бошқарув директори)
Маҳсулот(лар)и Автомобиллар
Спорт Автомобиллари
Тижорат автомобил воситалари
Автобуслар
Қурилиш техникаси
Ҳарбий транспорт воситалари
Вагонлар
Автомобил қисимлари
Айланма даромади 42 миллиард $ (2019-йил)
Операцион фойдаси 4.2 миллиард $ (2019-йил)
Бойлиги 43 миллиард $ (2019-йил)
Ишчилар сони 82,797 киши (2019-йил)[1]
Вебсайти Тата Моторс

Тата Моторс Лимитед, илгари Тата Энгинеэринг анд Лоcомотиве Cомпанй (ТЕЛCО) – Ҳиндистоннинг кўпмиллатли автомобилсозлик компанияси бўлиб, қароргоҳи Мумбай, Махараштра, Ҳиндистон да жойлашган. Бу компания ҳинд конгломерати бўлган Тата Гроуп таркибига киради. Компания томонидан ишлаб чиқазиладиган маҳсулотларга енгил автомобиллар, юк машиналари, микроавтобуслар, вагонлар, автобуслар, спорт автомобиллари, қурилиш техникаси ва ҳарбий транспорт воситалари киради[2].

Тата Моторс компаниясининг Ҳиндистоннинг Жамшедпур, Пантнагар, Лакнау, Сананд, Дҳарwад ва Пуне регионларида ва шунингдек, дунёнинг Аргентина, Жанубий Африка, Буюк Британия ва Таиланд каби давлатларида автомобилларни ишлаб чиқариш ва йиғиш заводлари мавжуд. Шу билан бирга компаниянинг тадқиқот ва ривожланиш марказлари, Ҳиндистоннинг Пуне, Жамшедпур, Лакнау, Дҳарвад ва дунёнинг Жанубий Корея, Буюк Британия, Испания каби мамлакатларида жойлашган. Тата Моторс компаниясининг асосий шўба корхоналари инглизларнинг автомобил ишлаб чиқарувчи компанияси бўлмиш Жагуар Ланд Ровер (Жагуар ва Ланд Ровер автомобилларини ишлаб чиқарувчиси) ва Жанубий Кореянинг тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи Тата Даэwоо компанияларини сотиб олишди. Тата Моторсда Марcополо СА (Тата Марcополо) билан автобус ишлаб чиқарадиган қўшма корхона, Ҳитачи (Тата Ҳитачи Cонструcтион Мачинерй) билан биргаликда қурилиш ускуналарини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ва Фиат Чрйслер билан биргаликда автомобил компонентларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ва Фиат Чрйслер билан транспорт воситалар билан ишлаб чиқарадиган қўшма корхоналари мавжуд.

1945-йилда локомотив ишлаб чиқариш учун асосланган, 1954-йилда германиянинг Даимлер-Бенз АГ компанияси билан ҳамкорликда биринчи тижорат автомобиллари ишлаб чиқарган ва бу ҳамкорлик 1969-йилда якунланган. 1988-йилда Тата Моторс компанияси ТатаМобиле компаниясига асос солади ва йўловчи автомобиллари бозорига киради, шу билан бирга 1991-йилда Тата Сиэрра компаниясини ташкил этиб биринчи рақобатбардош маҳаллий автомобилни ривожлантириш имкониятига эришган биринчи ҳинд ишлаб чиқарувчисига айланади[3]. 1998-йилда Тата компанияси биринчи тўлиқ ҳинд йўловчи Индиcа номил автомобилини тақдим этади, 2008-йилда эса дунёдаги энг арзон автомобил бўлган - Тата Нано моделини сотувга чиқарди. Тата Моторс 2004-йилда Жанубий Кореянинг юк машиналарини ишлаб чиқарувчиси Даэwоо Cоммерcиал Веҳиcлес Cомпанй ни сотиб олди ва 2008-йил Форд компаниясидан Жагуар Ланд Ровер автомобил компаниясини сотиб олади.

Тата Моторс БСЕ СЕНСЕХ индексининг, Ҳиндистон миллий фонд биржасининг ва Ню-Ёрк фонд биржасининг таркибий қисми бўлган (БСЕ) Бомбей фонд биржасида рўйҳатга олинган. Компания 2019-йил якунлари бўйича “Фортуне Глобал 500” дунёдаги энг йирик корпорациялар рўйхатида 265-ўринни эгаллади[4].

2017-йилнинг 17-январида Натаражан Чандрасекаран Тата Гроуп компаниясининг бошқарув раиси этиб тайинланди. Тата Моторс компанияси, 2009 молиявий йилда йўлтанламас автомобил воситалари (УВ) бозоридаги улушини 8 фоиздан кўпроққа оширди[5].

Тарих

Tata Sumo EX 2.0 TDi 4x4 2001 (15260028476)
Тата Сумо (1994–2019)

1945-йилда Тата Моторс компанияси локомотив ишлаб чиқарувчиси сифатида ташкил этилган. 1954-йилда Тата Гроуп тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан Германиянинг Даимлер-Бенз компанияси билан қўшма корхона тузгандан бошлаган. Тата Моторс компаниясининг тижорат автомобиллари Ҳиндистондаги тижорат автомобиллар бозорида бир неча йил ҳукмронлик қилган, 1991-йилда Тата Мобиле платформасига асосланган кросовверлар Тата Сиэррани (СУВ) тақдим этди ва йўловчи автомобиллар бозорига кирди. Кейинчалик Тата компанияси Тата Эстате (1992-йилда аввалги Тата Мобиле асосида станция вагонлари дизайни), Тата Сумо (1994-йилда 5 эшикли СУВ) ва Тата Сафари (1998-йил) компанияларини ишга туширди.

Tata Indica DLX front
Тата Индиcа (биринчи авлод)

1998-йилда Тата компанияси биринчи тўлиқ маҳаллий ҳинд йўловчи автомашинаси бўлган Индиcа модел автомобилини ишга туширди. Бу автомобил дастлаб автомобилчилар томонидан танқид қилинган бўлса-да, унинг бензин тежамкорлиги, кучли двигател ва агрессив маркетинг стратегияси уни Ҳиндистон автомобилсозлик саноатининг тарихидаги энг кўп сотиладиган машиналардан бирига айлантирди. Индиcа В2 деб номланган автомобилнинг янги версияси олдинги версияга қараганда катто ўзгартиришлар киритилди ва автомобил тезда истемолчиларнинг севимли транспорт воситасига айланди. Тата Моторс компанияси, автомобилларнинг катта қисмини Жанубий Африкага экспорт қилди. Индиcа моделинининг муваффақияти Тата Моторс компаниясининг ривожланишида муҳим рол ўйнаган[6].

2004-йилда Тата Моторс Даэwоўнинг Жанубий Кореядаги юк машиналарини ишлаб чиқарадиган Даэwоо Cоммерcиал Веҳиcлес Cомпанйни сотиб олди, кейинчалик Тата Даэwоо деб қайта номлади[7].

2004-йилнинг 27-сентябрда Тата Моторс компанияси раиси Ратан Тата Ню-Ёрк фонд биржасида Тата Моторс листингини нишонлаш учун фонднинг биринчи қўнғироқни чалади[8].

2005-йилда Тата Моторс Испаниянинг Ҳиспано Cарроcера автобус ишлаб чиқарувчи компаниянинг 21 фоиз назорат пакетини сотиб олди[9]. Тата Моторс ўзларининг бозор майдонларини кенгайтиришни янги автобусларни (Ҳиспано Cарроcера билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилган Старбус ва Глобус) ва юк машиналарини (Новус, Тата Даэwоо шўба корхонаси билан ҳамкорликда) жорий этиш орқали давом эттирдилар.

2006-йилда Тата компанияси Бразилияда жойлашган Марcополо компанияси билан, Тата Марcополо Бус номли қўшма компаниясини тузди ва бу компания автобуслар ва вагонларни ишлаб чиқара бошлади[10].

2014-03-04 Geneva Motor Show 1414
Тата Болт

2008-йилда Тата Моторс компанийсаи Форд Мотор Cомпанй дан инглиз автомобил ишлаб чиқарувчиси бўлган Жагуар ва Ланд Ровер компаниясини сотиб олди[11][12].

2009-йил май ойида Тата компанияси Тата Даэwоо билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган янги Тата Wорлд юк машиналари линейкасини намойиш этди. 2009-йил охирида бу юк автомобиллар Жанубий Кореяда, Жанубий Африкада, СААРC мамлакатларида ва Яқин Шарқ бозорларида сотила бошлади.

2009-йилда Тата компанияси Ҳиспано Cарроcера компаниясини сотиб олади ва бу компанияга тўлиқ эгаликни қўлга киритади[13].

2009-йилда компанияниниг "Луcкноw" ишлаб чиқариш заводи "Энг яхшиси" Ражив Ганди миллий сифат мукофотига сазовор бўлди[14].

2010-йилда Тата Моторс Италиянинг Трилих дизайнерлик ва муҳандислик компаниясининг 80 фоиз улушини 1,85 миллион Евро эвазига сотиб олди. Бу харид автомобиллар дизайнини ва бошқа имкониятларини ошириш мақсадида кўзланган компаниянинг узоқ режасининг бир қисми эди[15].

2012-йилда, Тата Моторс ДРДО билан ҳамкорликда футуристик жанговар транспорт воситаларини ишлаб чиқишда тахминан 6 миллиард ₹ сармоя киритганини эълон қилди[16].

2013-йилда Тата Моторс компанияси сиқилган ҳавода ҳаракатланадиган (МДИ франсуз компанияси томонидан ишлаб чиқарилган двигателлар) ва "Мини CАТ" деб номланган биринчи транспорт воситасини Ҳиндистонда сотишини эълон қилди.

2014-йилда Тата Моторс "Т1 Прима Труcк Раcинг Чампионшип" деб номланган Ҳиндистондаги биринчи Юк машиналар чемпионатини тақдим этди.

2014-йилнинг 26-январида компанияниниг бошқарувчи директори Карл Слймнинг жасади топилади. У Тата Моторс Таиланд йиғилишида қатнашиш мақсадида Бангкокдаги Шангри-Ла меҳмонхонасида жойлашади аммо шу мехмонхонанинг 22-қаватидан тўртинчи қаватигача йиқилиб тушди.

2015-йил 2-ноябрда Тата Моторс Лионел Мессини бутун дунё бўйлаб компания автомобилларини илгари суриш ва қўллаб-қувватлаш учун Ню-Деҳлидаги глобал бренд элчиси этиб тайинлади[17].

2016-йил 27-декабр куни Тата Моторс Болливуд актёри Акшай Кумарни тижорат транспорт воситаларининг бренд элчиси деб эълон қилди[18].

2017-йил 8-мартда Тата Моторс Волксwаген компанияси билан Ҳиндистоннинг ички бозори учун транспорт воситаларини ишлаб чиқариш бўйича ўзаро келишув меморандумини имзолаганини эълон қилди.

2018-йил 3-майда Тата Моторс компанияси авиакосмик ва мудофаа бизнесининг потенсиалини тўлиқона очиб бериш учун бошқа Тата Гроуп бирлашмасига кирувчи Тата Адванcед Сйстемс компаниясига сотганлигини эълон қилди[19].

2019-йил 29-Апрел куни Тата Моторс компанияси Аҳмадободдаги Нирма университети билан Сананд заводи ишчилари учун Б.Теч. диплом дастурини таминлаш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйганини эълом қилди[20].

Фаолиятлари

Тата Моторс Ҳиндистон, Буюк Британия, Жанубий Корея, Таиланд, Испания ва Жанубий Африкада транспорт воситаларини ишлаб чиқиш қувватларига эга. Ҳозир компания, Туркия, Индонезия ва Шарқий Европа давлатларида заводлар қуришни режалаштирмоқда.

Тата Моторс автомобиллари

Тата Моторс Cарс - бу Тата Моторс маркаси остида енгил автомобиллар ишлаб чиқарадиган Тата Моторс бўлинмаси. Тата Моторс Ҳиндистонда ихчам, ўрта ўлчамдаги автомобиллар ва ёрдамчи транспорт воситалари сегментидаги маҳсулотлар бўйича тўртта энг яхши йўловчи ташиш маркаси қаторига киради[21]. Компаниянинг Ҳиндистондаги ишлаб чиқариш базаси Жамшедпур (Жаркханд), Пуне (Махараштра), Лакнаву (Уттар-Прадеш), Пантнагар (Уттараханд), Дҳарwад (Карнатака) ва Сананд (Гужарат) регионларида жойлашган0. Тата компаниясининг дилерлик, савдо, хизмат кўрсатиш ва эҳтиёт қисмлар тармоғи 3500 дан ортиқ жойларни ўз ичига олади. Тата Моторс компаниясининг Ҳиндистоннинг 27 штатида ва тўртта Иттифоқ ҳудудида жойлашган 195 дан ортиқ шаҳарларида 250 дан ортиқ дилерлик хизматлари мавжуд[22]. У Марути Сузуки ва Ҳюндаиъдан кейин учинчи йирик савдо ва хизмат кўрсатиш тармоғига эга.

Мел-кий моторный завод
Тата ЛПТ юк машиналари чет эл заводларида ишлаб чиқарилган

Тата шунингдек, Кения, Бангладеш, Украина, Россия ва Сенегалда франчайзинг / қўшма корхоналарди автомобилларни йиғиш фаолиятини олиб боради[23]. Тата 4 қитъанинг 26 мамлакатида дилерлик дўконларига эга[24]. Тата кўплаб мамлакатларда мавжуд бўлиб, Ҳиндистон, Бангладеш, Бутан, Шри-Ланка ва Непалда Ҳиндистон ярим шарқида катта истеъмол базасини яратишга муваффақ бўлди. Шунингдек Тата компаниясининг, Италия[25], Испания[26] Полша[27], Руминия[28], Туркия[29], Чили[30], Жанубий Африка[31]. Уммон, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Баҳрайн, Ироқ, Сурия ва Австралияларда ваколатҳоналари мавжуд.

Тата Даэwоо

Тата Даэwоо (расмий равишда Тата Даэwоо Тижорат транспорт воситалари компанияси ва илгари Даэwоо Cоммерcиал Веҳиcле Cомпанй) тижорат автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиси бўлиб, компания бош қароргоҳи Жанубий Кореянинг Жеоллабук-до- Гунсан шаҳрида жойлашган ва Тата Моторснинг тўлиқ филиали хисобланади. 2004-йилда Тата Моторс томонидан сотиб олинган бу компания Жанубий Кореядаги иккинчи йирик тижорат транспорт воситаси ишлаб чиқарувчиси хисобланади. Бу хариднинг асосий сабаблари Ҳиндистонданнинг тижорат транспорт воситалари бозорига қарамлигини камайтириш эди (компания МҲCВ сегментининиг қарийб 94% ва енгил тижорат транспорт воситаларининг сегментида 84% атрофида эди) ва Даэwоо компоаниясининг оғир юк автомобил ишлаб чиқариш секторидаги кучли томонларидан фойдаланиб маҳсулот портфелидан кенгайтириш эди.

Тата Моторс Тата Даэwоо билан биргаликда Новус ва Wорлд Труcк каби юк машиналари ва ГлоБус ва СтарБус каби автобусларини ишлаб чиқаришда иш олиб борди. 2012-йилда Мерcедес-Бенз, Волво ва Навистар каби халқаро брендларнинг Ҳиндистон бозорига кириши натижасида вужудга келган рақобатни енгиш учун Тата Моторс рақобатбардош ва ёнилғи тежайдиган тижорат транспорт воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни бошлади[32].

Тата Ҳиспано

Сарагоза шаҳрида (Испания, Арагон, Испания) Тата Ҳиспано Моторс Cарроcера, СА компанияси автобус ва вагон ишлаб чиқарувчиси бўлиб Тата Моторснинг тўлиқ шўба корхонаси ҳисобланади. Тата Ҳиспано компаниясининг Испанияниг Сарагоза шаҳрида ва Марокашнинг Касабланка шаҳрида ишлаб чиқариш қуватлари бор. Тата Моторс 2005-йил Ҳиспано Cарроcеранинг биринчи босқичда 21% аксияларини сотиб олди ва 2009-йил қолган 79% аксиясини ноаниқ суммага сотиб олди, шу билан Татанинг тўлиқ филиалига айланди ва номини Тата Ҳиспано га ўзгартирди. 2013-йилда Тата Ҳиспано ўзининг Сарагоза заводида ишлаб чиқаришни тўхтатди[33].

Ягуар Ланд Ровер

Land Rover Range Rover Autobiography 2016
Ранге Ровер
Jaguar F-Type S - Flickr - Alexandre Prévot (cropped)
Жагуар Ф-тури

Жагуар Ланд Ровер ПЛC - бу Буюк Британиянинг премиум автомобил ишлаб чиқарувчиси, бош қароргоҳи Уитли шаҳрида (Буюк Британия) жойлашган бўлиб, 2008-йил июн ойидан бери АҚШнинг Форд Мотор Cомпанй компаниясидан сотиб олинган Тата Моторснинг шўба корхонаси ҳисобланади[34]. Унинг асосий фаолияти - бу Жагуар ҳашаматли ва спорт автомобиллари ва Ланд Ровер премиум транспорт воситаларини ишлаб чиқариш билан иш олиб боради.

Жагуар Ланд Ровер иккита дизайн маркази ва Бирлашган Қиролликда учта йиғиш заводига эга. Тата эгалик ҳуқуқи остида, Жагуар Ланд Ровер янги транспорт воситаларини, жумладан Ранге Ровер Эвоқуэ, Жагуар Ф-Тйпе, Жагуар ХЕ, Жагуар ХЖ (Х351), иккинчи авлод Ранге Ровер Спорт ва Жагуар ХФ, тўртинчи авлод Ландн Ровер Дисcоверй, Ранге Ровер Велар ва Ранге Ровер (Л405) моделларини ишлаб чиқарди.

АҚШнинг ЖД Поwер компанияси Ланд Ровер ва Жагуарни бошланғич сифат учун энг ёмон иккита бренд деб баҳолайди[35]. 2019-йил Феврал ойидаги Cонсумер Репорц томонидан нашир этилган энг ишончсиз автомобиллар рўйхатига Тҳе Жагуар Ф-Паcе ҳа киритилди. Муҳаррирлар автомобилфаги "электроника, ҳайдовчи тизими, электр жиҳозлари, шовқинлар" жиҳозларини муаммоли жиҳатлари деб таъкидлашди.

Жагуар Ланд Ровер компанияси 2019-йилга қадар катта қийинчиликларга учради ва Тата Моторс компаниядаги сармоясини 3,9 миллиард долларга камайтирди. Молиявий муаммоларнинг аксарияти 2019-йил давомида Хитойда сотишнинг 50% пасайиши билан боғлиқ эди, аммо вазият аста яхшила бошлади. Шунга қарамай, Тата октябр ойи ўрталарида қилинган баёнотга кўра, бошқа компания билан шериклик масаласини кўриб чиқишга тайёр эди, чунки шериклик шартномаси Тата бизнесни назорат қилишни таъминлашга имкон беради. Компания ЖЛР-ни бошқа корхонага сотиш мумкинлигини рад этди.

ТМЛ Дривелинес

ТМЛ Дривелинес Лтд. - бу Тата Моторснинг улкан ва ўрта оғирликдаги тижорат транспорти учун узатмалар қутиси ва ўқларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган шўба корхонаси эди. Компаниянинг Жамшедпур ва Лакнау регионларида ишлаб чиқариш заводлари мавжуд эди. ТМЛ Форге бўлинмаси ҳам ТМЛ Дривелинесга кирган. ТМЛ Дривелинес ҲВ Трансмиссион ва ҲВ Ахлес компаниялари бирлашиши натижасида ҳосил бўлган эди.

Тата технологиялари

Тата Течнологиэс Лимитед (ТТЛ) - бу автомобилсозлик саноатига дизайн, муҳандислик ва бизнес-жараёнларни ауцорсинг хизматларини тақдим этувчи Тата Моторс компаниясининг 43 фоизлилик шўба корхонаси эди. Компания Пуне Хинжеwади бизнес туманида жойлашган бўлиб, Лондон, Детройт ва Таиландда ларда ҳам марказларга эга эди. Унинг мижозлари қаторига Форд, Генерал Моторс, Ҳонда ва Тоёта киради.

Автомобил, аэрокосмик ва муҳандислик соҳаларида муҳандислик ва дизайн хизматлари ва маҳсулот ҳаёт айланишини бошқаришда ихтисослашган Инcат Интернатионал буюк Британия инжиниринг ва дизайн компанияси тўлиқ ТТЛ шўба корхонаси ҳисобланади. 2005-йил август ойида ТТЛ томонидан 4 миллиард ₹ га сотиб олинган.

2017-йилда ТАЛ Моторснинг шўба корхонаси ТАЛ микро, кичик ва ўрта корхоналар учун Ҳиндистоннинг биринчи саноат артикуляр роботини ишлаб чиқарди[36].

Европа техник маркази

Тата Моторс Эуропе Течниcал Cентре (ТМЕТC) - бу Wарwиcк Мануфаcтуринг Гроуп (WМГ) компаниясининг Буюк Британиядаги Уорик университети кампусида жойлашган автомобил дизайни, муҳандислик ва тадқиқот компанияси хисобланади. У 2005-йилда ташкил этилган ва тўлиқ Тата Моторснинг шўба корхонасига айланган. Бу компания "Wорлд Труcк" ишлаб чиқишдаги ҳамкори эди[37].

2013-йил сентябр ойида янги миллий автомобил инновацион кампуси (Натионал Аутомотиве Инноватион Cампус) 100 миллион фунт стерлингга тенг бўлган Wарwиcк шаҳридаги WМГ асосий кампусида қурилиши эълон қилинди[38][39]. Ушбу ташаббус Тата Моторс, университет ва Жагуар Ланд Ровер ўртасидаги ҳамкорлик бўлиб, 30 миллион фунт стерлинг билан Тата Моторс томонидан молиялаштирилади[40].

Қўшма корхоналар

Тата Марcополо

Tata Marcopolo Green Chandigarh Ind
Ҳиндистоннинг Чандигарҳ шаҳрида Тата Марcополо автобуси

Тата Марcополо - бу Тата Моторс (51%) ва Бразилияда жойлашган Марcополо СА (49%) ўртасида автобус ишлаб чиқарадиган қўшма корхона. Қўшма корхона транспорт тизимларини ривожлантиришга йўналтирилган тўлиқ қурилган автобуслар ва вагонларни ишлаб чиқаради ва йиғади. Компания Тата Моторс шассиси ва агрегатларини яратиш технология, тажрибасидан фойдаланади, Марcополодан автобус кузовининг дизайни ва бошқа ноу-хаулардан фойдаланади. Тата Марcополо компанияси Ҳиндистоннинг кўплаб шаҳарларида транспорт корпорациялари томонидан кенг фойдаланиладиган паст қаватли шаҳар автобусларини чиқарди. Компаниянинг ишлаб чиқариш қуввати Ҳиндистоннинг Карнатака штатидаги Дҳарвад шаҳрида жойлашган.

Фиат-Тата

Фиат-Тата Ҳиндистонда жойлашган Тата ва Фиат Аутомобилес қўшма корхонаси бўлиб, Фиат ва Тата маркали енгил автомобиллар, шунингдек двигателлар ва трансмисёнларни ишлаб чиқаради. Тата Моторс қўшма корхона орқали Фиатнинг дизел двигатели ва узатиш технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлди[41].

Ушбу икки компания илгари Тата-Фиат қўшма дилерлик марказлари орқали Ҳиндистонда сотиладиган Фиат маҳсулотлари билан биргаликда тарқатувчи қўшма корхонага эга эди. Ушбу тарқатиш схемаси 2013-йил март ойида якунланди. Ўшандан бери Фиат Ҳиндистонда Фиатнинг тўлиқ шўба корхонаси бўлган Фиат Аутомобилес Индиа Лимитед томонидан тарқатилган[42][43].

Тата Хитачи қурилиш машиналари

Тата Ҳитачи Cонструcтион Мачинерй - бу Тата Моторс ва Ҳитачи ўртасидаги қўшма корхона бўлиб, экскаватор ва бошқа қурилиш техникаларини ишлаб чиқаради. Бу илгари Телcон қурилиш Солутионс ном билан танилган компания бўлган.

Тата Моторс Европа техник маркази (ата Моторс Эуропеан Течниcал Cентре)

ТАТА Моторс Эуропеан Течниcал Cентре - бу автомобил дизайни, муҳандислик ва тадқиқот компанияси хисобланади. Wарwиcк Мануфаcтуринг Гроуп (WМГ) компанияси Буюк Британиянинг Wарwиcк Университетининг майдонида исойлашган. Компания 2005-йилда ташкил этилган ва тўла Тата Моторс шўба компанияси қаторига киради. Компания "Wорлд Труcк" юкавтомобилларини биргаликда қурган. 2013-йилнинг сентябр ойида Wарwиcк Университетининг асосида қиймати 100 миллион фунтлик Аутомотиве Инновативе Cампус яратилиши элон қилинди. Ушбу ташаббус Тата Моторс, Университй ва Жагуар Ланд Ровер ўртасидаги ҳамкорлиги натижаси бўлиб, Тата Моторс томонидан 30 миллион фунт стерлинг миқдорида маблаг жалб қилинган[44].

Маҳсулотлар

Тата Моторс автомобиллари ҳақида қўшимча маълумот олиш учун Тата Моторс автомобиллари бўлимига қаранг. Ланд Ровер ва Жагуар маҳсулотлари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Жагуар Ланд Ровер бўлимига қаранг.

Тижорат транспорт воситалари

Tatapickup3117enimagesbwp4
Тата Ксенон пикапи
Vehicle Factory Jabalpur (VFJ)'s Bullet Proof 407
Жабалпур (ВФЖ) заводининг Буллет Прооф 407 русумли автомобили бо'либ г'алаёнларни бошқариш учун ишлатилади
  • Тата Аcе
    • Тата Аcе Зип
  • Тата Супер Аcе
  • Тата ТЛ / Телcолине / 207 пикап юк машинаси
  • Тата 407 Эх ва Эх2
  • Тата 709 Эх
  • Тата 807
  • Тата 809 Эх ва Эх2
  • Тата 909 Эх ва Эх2
  • Тата 1210 СЕ ва СФC
  • ата 1210 ЛП
  • Тата 1109 (Ўрта юк машинаси/ЛCВ автобуси)
  • Тата 1512c (ўрта ўлчамли автобус)
  • Тата 1515c / 1615 (ўрта ўлчамли автобус)
  • Тата 1612c / 1616c / 1618c
  • Тата 1618c
  • Тата 1623
  • Тата 1518C (Ўрта оғирликдаги юк машинаси) 10 тонна
  • Тата 1613 / 1615c (Ўрта оғирликдаги юк машинаси)
  • Тата 1616 / 1618c (Ўрта оғирликдаги юк машинаси)
  • Тата 2515c / 2516c, 2518c
  • Тата Старбус (шаҳар, шаҳарлараро, мактаб автобуслари ва оддий йўловчилар ташиш автобуслар)
  • Тата Диво (Ҳиспано Диво)
  • Тата CитйРиде (шаҳар ичидаги фойдаланиш учун автобуслар)
  • Тата 3015 (оғир юк машинаси)
  • Тата 3118 (оғир юк машинаси) (8 × 2)
  • Тата 3516 (оғир юк машинаси)
  • Тата 4018 (оғир юк машинаси)
  • Тата 4923 (оғир юк машинаси) (6 × 4)
  • Тата Новус
  • Тата Прима
  • Тата Ултра (ИCВ сегменти)
  • Тата Вингер - Махиван

Ҳарбий транспорт воситалари

Vehicle Factory Jabalpur (VFJ)'s LPTA 715 Truck for the Indian Army
Жабалпур автомобил заводи (ВФЖ) нинг ЛПТА 715 4Х4 ҳинд армияси учун юк машинаси.
  • Тата ЛСВ
  • Тата миналардан ҳимояланган транспорт воситаси (4 × 4)
  • Тата 2 Стретчер Амбуланcе
  • Тата 407
  • Тата ЛПТА 713 ТC (4х4)
  • Тата ЛПТ 709 Э
  • Тата СД 1015 ТC (4х4)
  • Тата ЛПТА 1615 ТC (4х4)
  • Тата ЛПТА 1621 ТC (6х6)
  • Тата ЛПТА 1615 ТC (4х2)
  • Тата ЛПТА 5252 ТC (12х12)
  • Тата Сумо 4х4
  • Тата Ксенон
  • Тата 207

Тата Моторс 2015-йилда зирҳли жанговар машиналар ва пиёда аскарларнинг асосий техник воситаларини капитал таъмирлашни таклиф қилди. Вазирликлараро қўмита Саноат сиёсати ва рағбатлантириш департаменти котиби (ДИПП) томонидан бошқарилиб, Ҳиндистон мудофаа ишлаб чиқариш секторининг кўплаб таклифларини маъқуллади[45].

Электр транспорт воситалари

Тата Моторс компанияси ТМ4 электр двигателлари ва инвертерлари билан ишлайдиган Тата Индиcа автомобилининг электр версияларини, шунингдек, литюм батареялар билан ишлайдиган Тата Аcе тижорат автомобилини тақдим этди.

2008-йилда Тата Моторс, Европа техник маркази Тата Моторс Британия шўба корхонаси, 1,93 миллион АҚШ доллари учун Норвегия электр автомобил ишлаб чиқарувчи Милжøбил Гренланд / Инновасжон компаниясининг аксияларининг 50,3% сотиб олди ва Европада Индиcа моделининг ҳатчбаcк электр автомобилини кейинги йилдан ишга туширишни режалаштирилган[46][47][48]. 2010-йил сентябр ойида Тата Моторс Деҳли транспорт корпорациясига "2010-йилги Ҳамдўстлиги ўйинларида" доирасида фойдаланиш учун тўртта CНГ-электр гибрид паст қаватли Старбусларни тақдим этди. Булар Ҳиндистонда жамоат транспортида ишлатиладиган биринчи экологик тоза автобуслар эди.

Таниқли транспорт воситалари

Тата Нано

Tata Nano im Verkehrszentrum des Deutschen Museums
Тата Нано ко'пинча дунёдаги энг арзон машина деб номланади

Нано 2009-йилда Ҳиндистон аҳолисининг бир қисмини жалб қилиш учун мўлжалланган шаҳар автомобили сифатида ишга туширилди, бу биринчи навбатда мотоциклларнинг эгалари ва ҳали биринчи автомобилини сотиб олмаган харидорга мўлжалланган эди. Дастлаб ₹ 100,000 (1500 АҚШ доллари) нархда сотилган ушбу автомобил кўпчиликнинг эътиборини тортди. 2018-йилда Тата Гроупнинг раиси Cйрус Мистрй Тата Нано-ни муваффақияциз лойиҳа деб атади ва ишлаб чиқариш 2018-йил май ойида якунланади[49].

Тата Аcе

Тата Аcе, 2005-йил май ойида ишга туширилди Ҳиндистонда биринчи марта ишлаб чиқарилган бир тонналик минитруcк эди. Минитрук Ҳиндистонда катта муваффақиятга эришди, автомобилчилар томонидан Аcе мамлакатда енгил тижорат транспорт воситалари (ЛCВ) бозорининг динамикасини кичик тижорат автомобиллари сегменти деб номланган янги бозор сегментини яратиш орқали ўзгартирди, деб таъкидлашади. Аcе тезда шаҳар ва қишлоқ транспорти ташувчилари ва ягона юк машиналари эгалари учун биринчи танлов бўлди. 2005-йил октябр ойига келиб Тата Моторснинг ЛCВ сотув кўрсаткичлари 36,6 фоизга ўсиб, 28 537 донани ташкил этди. Аcе Аутолине Индустриэс томонидан ишлаб чиқарилган юк корпуси билан қурилган[50]. 2005-йилга келиб, Аутолине Тата Моторс учун кунига 300 та юк корпусини ишлаб чиқарар эди.

2010-йил июнига қадар, Аcе модели 500,000 дона сотув кўрсаткичи билан ТМЛнинг энг яхши сотилаётган модели эди[51]. 2011-йилда Тата Моторс Карнатака штатидаги Дҳарwад заводига Рс 1000 cроре сармоя киритади, завод йилига 90 минг дона ишлаб чиқариш қуватига эга бўлиб, уерда янги Тата Аcе Зип моделни ишлаб чиқариш ишга туширди[52].

Tata Ace EX2 (21729583101)
Тата Супер Аcе

Аcе модели шунингдек, бир нечта Осиё, Европа, Жанубий Америка ва Африка мамлакатларига экспорт қилинди ва Поларис Индустриэс компаниясининг глобал электр моторли бўлинмаси орқали электр моделлари ҳам сотилади[53]. Шри-Ланкада модел ДИМО Батта номи остида Дизел ва мотор муҳандислиги (ДИМО) ПЛC орқали сотилади.

Тата 407

Тата 407 - бу енгил тижорат транспорт воситаси бўлиб(ЛCВ), 1986-йилда сотувга чиқарилганидан бери 500,000 донадан кўпроқ сотилган.[54] Ҳиндистонда ушбу транспорт воситаси ЛCВ тоифасидаги бозор улушида устун бўлиб, ЛCВ сотилишининг 75 фоизини ташкил қилади.

Тата Прима

Tata Prima Modified
Тата Прима 4928. С Ҳиндистоннинг Ассам шаҳрида

Тата Прима - бу 2008-йилда биринчи марта компаниянинг "глобал" юк машинаси сифатида тақдим этилган оғир юк машиналаридан биридир. Тата Прима 2010 ва 2012-йилларда бўлиб ўтган Аполлон Тижорат транспорти мукофотларида "Йилнинг тижорат транспорти" ғолиби деб топилган.

Тата Харриэр

Tata Buzzard Sport Genf 2019 1Y7A5793
Тата Харриэр

Тата Ҳарриэр - Ҳюндаи Cрета ва Жеэп Cомпасс билан рақобатлашадиган 5 кишилик СУВ. Бу автомобил 2018-йилги Ауто Эхпо кўргазмасида намойиш этилган Ҳ5Х концепциясидан олинган. У 2019-йил 23-январда ишга туширилган[55].

Адабиётлар

Манбалар

  1. ↑ Манба хатоси: Инвалид <реф> таг; но техт wас провидед фор рефс намед ФЙ
  2. ↑ „Финанcиалс оф Тата Моторс Лимитед“. CНН. 16-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган.
  3. ↑ Бҳактавацала Патра, C. (20-феврал 1993-йил). „Струcтурал Cонфигуратионс анд Стратегиc Инвестменц: Индиан Аутомобиле Индустрй“. Эcономиc анд Политиcал Wеэклй. 28-жилд, № 8/9. Мумбаи, Индиа: Самеэкша Труст. М29-бет.{{cите магазине}}: CС1 маинт: дате формат ()
  4. ↑ „Фортуне Глобал 500 лист“. 7-август 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-октабр 2019-йил.
  5. ↑ „Тата Моторс Маркет Шаре“. Қаралди: 2-апрел 2019-йил.
  6. ↑ „Тата Милестонес“. 6-декабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 22-март 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-12-06 санасида архивланган)
  7. ↑ „Тата Моторс cомплетес аcқуиситион оф Даэwоо Cоммерcиал Веҳиcле Cомпанй“. Тата Моторс. 8-феврал 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2010-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2010-02-08 санасида архивланган)
  8. ↑ „Тата Моторс лисц он НЙСЕ“. 23-октабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-сентабр 2013-йил.
  9. ↑ „Ҳиспано“. Ҳиспано-нет.cом. 28-сентабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2010-йил.
  10. ↑ „Тата Моторс, Бразил cо форм жоинт вентуре“. Тҳе Ҳинду Бусинесс Лине. 10-октабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2010-йил.
  11. ↑ Тонй Леwин. „Cлассиc намес аре парт оф Тата деал“. Cраин Cоммуниcатионс (27-март 2008-йил). 28-март 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-май 2008-йил.
  12. ↑ „Тата Моторс cомплетес аcқуиситион оф Жаг, Ланд Ровер“. Тҳомсон Реутерс (2-июн 2008-йил). 29-декабр 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-июн 2008-йил.
  13. ↑ „Тата Моторс аcқуирес cонтрол оф Ҳиспано Cарроcера“. Бусинесс-Стандард (20-октабр 2009-йил). 21-апрел 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 20-октабр 2011-йил.
  14. ↑ Шраwан. „Аннех ив: лист оф аwард wиннерс оф ражив гандҳи натионал қуалитй аwардс“. бис.орг.ин. Буреау оф Индиан Стандардс (29-май 2013-йил). 2-декабр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 15-май 2014-йил.
  15. ↑ „Тата Моторс аcқуирес 80% стаке ин Италй'с Трилих“. Моней Cонтрол. 10-октабр 2010-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 7-октабр 2010-йил.
  16. ↑ „Пирамал Энтерприсес пиcкс уп 27% стаке ин Блуэбирд Аэро Сйстемс“. 19-август 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 18-август 2012-йил.
  17. ↑ „Тата Моторс ропес ин Лионел Месси ас глобал бранд амбассадор - Тимес оф Индиа“. Тҳе Тимес оф Индиа. 5-ноябр 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-ноябр 2015-йил.
  18. ↑ „Тата Моторс сигнс он Акшай Кумар ас бранд амбассадор фор иц Cоммерcиал Веҳиcлес Бусинесс“. Тата Моторс (27-декабр 2016-йил). 11-феврал 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-феврал 2017-йил.
  19. ↑ „Тата Моторс то селл дефенcе, аэроспаcе бусинесс то Тата Адванcед Сйстемс“ (эн-УС). Монейcонтрол. 4-май 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-май.
  20. ↑ „Тата Моторс партнерс Нирма Университй фор Б.Теч - Аутоcар Профессионал“. Аутоcар Профессионал. 30-апрел 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-апрел 2019-йил.
  21. ↑ „Тата Моторс“. Тата Моторс. 11-январ 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-01-11 санасида архивланган)
  22. ↑ архив нусхаси, 2009-03-25да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2020-04-23[сайт ишламайди]
  23. ↑ „Тата Моторс Интернатионал : Cомпанй : Профиле“. Татаcарсwорлдwиде.cом. 4-март 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-04 санасида архивланган)
  24. ↑ „Тата Моторс Интернатионал : Глобал Нетwорк“. Татаcарсwорлдwиде.cом. 15-июл 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-07-15 санасида архивланган)
  25. ↑ „Тата Моторс -“. Тата Моторс. 27-май 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2017-йил.
  26. ↑ „Тата Моторс Эспаñа. Cочес Тата - Cочес Нуэвос й Нуэвас Офертас де Тата“. Татамоторс.эс. 11-октабр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2015-йил.
  27. ↑ ҳттп://селмах.пл. „Старт - склеп интернетоwй Тата Моторс ПОЛСКА“. татамотор.cом.пл. 28-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2017-йил.
  28. ↑ „Давосси“. Давосси.ро. 1-август 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2015-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2015-08-01 санасида архивланган)
  29. ↑ „: Тата Тüркıе“. Тата.cом.тр. 12-январ 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2015-йил.
  30. ↑ „Тата Моторс“. Тата-моторс.cл. 9-август 2011-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2015-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2011-08-09 санасида архивланган)
  31. ↑ „Тата Ҳомепаге - Тата Соутҳ Африcа“. Тата.cо.за. 26-июн 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2015-йил.
  32. ↑ „Татас реадйинг неw лине оф CВс то таке он cомпетитион“ (14-июл 2012-йил). 17-июл 2012-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 14-июл 2012-йил.
  33. ↑ „Медиа - Тата Моторс Лимитед“. 28-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2017-йил.
  34. ↑ Мике Рутҳерфорд. „Мике Рутҳерфорд пондерс Тата'с такеовер оф Ланд Ровер анд Жагуар“. Телеграпҳ Медиа Гроуп (29-март 2008-йил). 8-апрел 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 30-июл 2008-йил.
  35. ↑ Доуглас А. МcИнтйре. „Анд тҳе Wорст Неw Cар Солд ин Америcа Ис…“. Миcрософт Неwс (24-июн 2019-йил). Қаралди: 25-июн 2019-йил.
  36. ↑ Мондал, Маниша. „Роботиc ҳанд роcкс мануфаcтуринг cрадле“ (эн). Қаралди: 2017-йил 11-апрел.
  37. ↑ „Тата Моторс Унвеилс Неw Ранге Оф Труcкс“. Моторбеам.cом (29-май 2009-йил). 1-июн 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 4-июн 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-06-01 санасида архивланган)
  38. ↑ „£100м инвестмент боост фор Wарwиcк Университй“. Тҳе Индепендент (25-сентабр 2013-йил). 29-сентабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2013-йил.
  39. ↑ „Университй оф Wарwиcк £100м cар cентре 'wилл сеcуре жобс'“. ББC (24-сентабр 2013-йил). 28-сентабр 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 29-сентабр 2013-йил.
  40. ↑ „Тата Моторс cонфирмс £30м инвестмент ин УК Р&Д cентре“. Тҳе Энгинеэр (3-декабр 2013-йил). 29-ноябр 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2014-йил.
  41. ↑ „Фиат, Тата Моторс сет уп жоинт вентуре“. тимесофмалта.cом (21-октабр 2007-йил). 18-ноябр 2007-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 1-апрел 2008-йил.
  42. ↑ „Фиат то cомплете сплит фром Тата ин салес опс бй Мар 2013“. Бусинесс Стандард (19-сентабр 2012-йил). 12-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2014-йил.
  43. ↑ „Афтер сплит wитҳ Тата Моторс, Фиат бегинс иц соло Индиа риде“. Тҳе Эcономиc Тимес (11-апрел 2013-йил). 12-январ 2014-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 12-январ 2014-йил.
  44. ↑ „Тата Моторс Эуропеан течниcал cентре демонстратес латест мобилитй течнологй он тҳе Тата ҲЕХА“. Аутомотиве Wорлд. 10-январ 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 9-январ 2018-йил.
  45. ↑ „Тата Моторс дефенcе пропосал реcеивес а нод фром тҳе панел“ (26-феврал 2015-йил). 26-феврал 2015-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-феврал 2015-йил.
  46. ↑ „ТМЕТC аcқуирес 50.3 пер cент стаке ин Норwай'с Милжо Гренланд/Инновасжон; то лаунч фирст элеcтриc веҳиcле“. Тата.cом (14-октабр 2008-йил). 30-июл 2013-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-30 санасида архивланган)
  47. ↑ „Тата Моторс Эуропеан Течниcал Cентре“. Тата.cом. 24-январ 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-01-24 санасида архивланган)
  48. ↑ „Тата то лаунч ЭВ нехт еар“. Жуст-ауто.cом (14-октабр 2008-йил). 29-март 2009-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2-май 2009-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-03-29 санасида архивланган)
  49. ↑ „Аир Асиа Cасе Пуц Спотлигҳт Онcе Агаин он Cйрус Мистрй'с 'Легаcй Ҳоцпоц'“. Тҳе Wире. 9-июл 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 5-июн 2018-йил.
  50. ↑ „Аутолине - А Стамп оф Перфеcтион“ (9-феврал 2008-йил). 9-феврал 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2017-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-09 санасида архивланган)
  51. ↑ „татамоторс“. Татамоторс (14-март 2012-йил). 9-феврал 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 8-август 2012-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-09 санасида архивланган)
  52. ↑ „Аутолине“. Wеб.арчиве.орг (9-феврал 2008-йил). 9-феврал 2008-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 11-октабр 2010-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-02-09 санасида архивланган)
  53. ↑ „Эррор - ЛехисНехис® Публишер“. www6.лехиснехис.cом. 28-сентабр 2017-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 27-сентабр 2017-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-28 санасида архивланган)
  54. ↑ „ТАТА Моторс Аннуал Репорт 2011–2012“. Татамоторс.cом. 8-январ 2016-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 28-июн 2015-йил. (Wайбаcк Мачине сайтида 2016-01-08 санасида архивланган)
  55. ↑ „2019 Тата Ҳарриэр лаунчед ин Индиа, приcед ат Рс 12.69 лакҳ“. 21-март 2019-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-март 2019-йил.

Ҳаволалар