Солиҳ Мирзо
| Солиҳ Мирзо | |
|---|---|
| Шахсий маълумотлари | |
| Таваллуди | 1406-йил |
| Вафоти | 1452-йил |
| Отаси | Пир Муҳаммад Мирзо |
| Дини | Ислом |
| Мансублиги | Темурийлар |
Солиҳ Мирзо (1406-йил–1452-йил) — темурий шаҳзодалардан. Амир Темурнинг эвараси, Умаршайх Мирзонинг набираси ва Пир Муҳаммад Мирзонинг ўғли. Солиҳ Мирзо отасининг ўлимидан сўнг Шоҳруҳ Мирзо саройида хизмат қилади. Шоҳруҳ Мирзо вафотидан (1447-йил вафот этади) сўнг унинг набираси Алоуддавла қўл остида бўлган[1].
Ҳаёт ва ўлим
Алоуддавла Мирзо билан Абдуллатиф Мирзо ўртасида содир бўлган 1447/48-йил қиш фаслидаги жанг пайтида Солиҳ Мирзо Чечектудаги чегара ҳарбий гуруҳининг бошлиғи вазифасида қойим эди[1]. У Абдуллатиф Мирзога нисбатан кўнглида кек ва адоват сақларди. Солиҳ Мирзонинг хусуматидан Абдуллатиф Мирзо яхши хабардор эди. Бинобарин, Абдуллатиф Мирзо Чечекту ҳарбий гуруҳига ҳужум қилиб, Солиҳ Мирзони мағлубиятга учратади. Солиҳ Мирзо Чечектудан Ҳиротга қочиб келади ва 1452-йилда 46 ёшида вафот этади[2].