Со Чин Анн (Малайзия оммавий ахборот воситаларидаги хато туфайли Со Чин Аун;[1] соддалаштирилган хитойча: 苏进安; анъанавий хитойча: 蘇進安; пинйин: Сū Жìнъāн; 1950-йил 28-июлда туғилган) — малайзиялик собиқ футболчи, ҳимоячи позициясида тўп сурган[2]. У жамоадошлари ва мухлислари орасида эҳтиром билан Тауке ёки Товкай (Хўжайин) деб аталган.

Соҳ Чин Анн
Соҳ (2020-йил)
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1950-йил 28-июл (1950-07-28) (76 ёш)
Таваллуд жойи Алор Гажаҳ, Малакка,
Британия Малаяси
Амплуаси Марказий ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1969—1970 Малаccа
1971—1978 Селангор
1979—1985 Малаccа
1988 Малаccа
Миллий терма жамоа
1969—1984 Малайзия 195[а] (13)
Бошқарган клублари
1989 Малаccа
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Соҳ эркаклар халқаро футболида энг кўп ўйин ўтказган футболчи сифатида эътироф этилган, бироқ унинг ўйинлари сони манбаларга қараб фарқ қилади. РСССФ ва ИФФҲС унинг ҳисобига 219 та ўйин ёзган[3][4] ва бу рекорд кейинчалик 2025-йилда Cристиано Роналдо томонидан янгиланган. ФИФА эса, аксинча, 195 та расмий ўйинни тан олган[5] бўлиб, ушбу кўрсаткичдан 2022-йилда Бадер Ал-Мутаwа ўзиб кетган[6][7].

Клубдаги фаолияти

Соҳ футболчилик фаолиятини 1969-йилда „Малакка“ клубида бошлаган. 1971-йилда „Селангор“ сафига қўшилиб, 1978-йилгача ушбу жамоада тўп сурган ва олти марта Малайзия кубогини қўлга киритган[8]. 1979-йилда у яна „Малакка“нинг етакчи ўйинчиси сифатида жамоага қайтган ҳамда 1983-йилда Лига кубоги соҳиби бўлган, бироқ 1985-йилдаги бир йиллик дисквалификация сабабли икки йил майдонга тушмаган. 1988-йилда „Малакка“ сардори бўлган ва бу унинг ички чемпионатдаги сўнгги мавсуми бўлиб қолган[9][10].

Миллий терма жамоа

Со 19 ёшида, 1969-йилги Қирол кубоги баҳсларида Малайзия миллий терма жамоасига илк бор тўлиқ чақирув олди.[11] 1971-йилда Жанубий Кореянинг Сеул шаҳрида ўтказилган Олимпиада саралаш босқичида майдонга тушганида, у 21 ёшда бўлиб, терма жамоанинг энг ёш аъзоси эди. У 1972-йилги Мюнхен Олимпия ўйинларида қатнашиб, гуруҳ босқичидаги барча учала учрашувда ҳам тўлиқ ўйнади.[12][13][14][15] Шунингдек, у 1980-йилги Москва Олимпия ўйинларига йўлланма олган жамоа сардори бўлган. Бироқ Малайзия Совет Иттифоқининг Афғонистонга бостириб киришига норозилик тариқасида АҚСҲ бошчилигидаги бойкотга қўшилиб, ушбу Олимпиадада қатнашмади.[16] Шунга қарамай, Малайзиянинг Олимпиадага йўлланма олишига қўшган ҳиссаси учун Янг ди-Пертуан Агонг томонидан у Аҳли Мангку Негара ордени билан тақдирланди.[17]

Кейинчалик у 1980-йилги ОФК Осиё кубогида иштирок этди. Ушбу мусобақада унинг жамоаси Малайзия гуруҳ босқичидаёқ курашдан чиққан бўлса-да, унинг сардорлиги остида ўз тарихидаги энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатиб, қитъанинг етакчи жамоаларидан бири ҳисобланган Жанубий Кореяга қарши учрашувда сенсацион 1:1 ҳисобидаги дурангга эришди. Шунингдек, турнирни ажойиб ўтказгани туфайли Соҳ катта шуҳрат қозонди ва ОФК томонидан мусобақанинг рамзий терма жамоасига киритилди. У Жануби-Шарқий Осиёдан бундай шарафга сазовор бўлган илк футболчига айланди ва ушбу рекорд 2019-йилги ОФК Осиё кубогигача сақланиб қолди.[18][19]

Малайзия терма жамоаси таркибида

1975-йил 11-май куни Соҳ „Арсенал“ клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушган Малайзия терма жамоаси таркибида тўп сурган; ушбу учрашув „Мердека“ стадионида бўлиб ўтиб, унда жамоа 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди[11][12].

Фаолиятини якунлаши

У 1984-йилда халқаро футболдаги фаолиятини якунлаган ва Малайзия футбол ассоциацияси қайдларига кўра, терма жамоа сафида 250 та ўйинда майдонга тушган[13][14]. Осиё футбол конфедерацияси унинг хизматларини эътироф этиб, 1999-йил февралида АФC уни „Юзлик клуби“га (АФC Cентурй Cлуб) киритган[15][16][17].

Футболчиликдан кейинги фаолияти

У 2007-йил 13-мартда ҳакамлар қўмитаси раиси этиб тайинланган. Шунингдек, 2007-йилдан 2009-йилгача Малайзия миллий футбол терма жамоаси менежери (бош мураббийи эмас) бўлиб ишлаган[18].

Сиёсий фаолияти

Соҳ 1986-йилда Барисан Насионал (БН) коалицияси таркибидаги Малайзия хитойликлари ассоциацияси (МCА) номидан Кота-Мелака округи бўйича Малайзия парламентига ўз номзодини қўйган, бироқ Демократик ҳаракат партияси (ДАП) аъзоси Лим Гуан Энгга 17 606 та овоз фарқи билан мағлуб бўлган[19].

Шахсий ҳаёти

2016-йилда у „Ола Бола“ филмида 1980-йилги Москва Олимпиадаси саралаш босқичидаги ўз образига асосланган қаҳрамон — Соҳ Чин Аун сифатида ролида кўриниш берган[20].

Яна қаранг

Манбалар

  1. ↑ Чин Аунъс наме май бе мисспелт бут ҳе cоммиттед верй феw эррорс он фиэлд — Тҳе Стар, 24 Новембер 2020.М
  2. ↑ Малайсиа — Мунич 1972 — ФИФА.cом
  3. ↑ Мамруд, Роберто „Соҳ Чин Анн– Доубле Cентурй оф Интернатионал Аппеаранcес“. Реc.Спорт.Соccер Статистиcс Фоундатион (2021-йил 30-июн). 2022-йил 22-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 30-июн.
  4. ↑ „ИФФҲС АЛЛ ТИМЕ РЕCОРД ОН ПЛАЕРС WИТҲ МОСТ ГАМЕС“. ИФФҲС (2022-йил 15-май). 2022-йил 22-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 15-май.
  5. ↑ „Ал-Мутаwа реcлаимс титле оф мост-cаппед мен'с плаер“ (эн). ФИФА.cом. ФИФА (2022-йил 16-июн). 2022-йил 16-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 30-декабр.
  6. ↑ „ФИФА Cентурй Cлуб“. ФИФА (2021-йил 3-август). Қаралди: 2021-йил 3-август.
  7. ↑ „СЕВЕН ЛЕГЕНДС АРЕ НОW МЕМБЕРС ОФ ТҲЕ ЭЛИТЕ ФИФА CЕНТУРЙ CЛУБ“. ФАМ. 2021-йил 3-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 3-август.
  8. ↑ Соҳ нот абоут то cалл ит қуиц — Тҳе Страиц Тимес, 12 Новембер 1980.
  9. ↑ Чин Аун ретурнс ас cаптаин — Тҳе Страиц Тимес, 29 Жуне 1988.
  10. ↑ 'Тоwкай' посер — Тҳе Страиц Тимес, 16 Жануарй 1986.
  11. ↑ „Ретро Бола: Малайсиа в Арсенал – Фриэндлй 1975“ [Ретро Фоотбалл: Малайсиа в Арсенал – Фриэндлй 1975] (мс). Базоокапенака. 2022-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 4-декабр.
  12. ↑ Арсенал ФC тоур оф Соутҳ Эаст Асиа 1975 — РСССФ
  13. ↑ Тҳе плаер wитҳ тҳе поисе — Сингапоре Монитор — 2нд Эдитион, 24 Оcтобер 1984.
  14. ↑ CОММИТТЕД ТО ТҲЕ ГАМЕ – Дато' Соҳ Чин Аун ЁуТубеда Ретриэвед ат 8 Май 2011
  15. ↑ 14 ЭХ-ИНТЕРНАТИОНАЛС ИНДУCТЕД ИНТО АФC CЕНТУРЙ CЛУБ — БЕРНАМА, 11 Фебруарй 1999.
  16. ↑ Натионал Либрарй оф Сингапоре.
  17. ↑ „Анугераҳ Келаб Сату Абад АФC 1999, 11ҳб Фебруари 1999.“ (Малай). Чединспҳере. 2019-йил 3-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 15-феврал.
  18. ↑ „Малайсиа саcкс натионал фоотбалл cоач“. Асиа Оне. 2022-йил 7-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.
  19. ↑ „Кепутусан Пилиҳан Рая Умум Парлимен/Деwан Унданган Негери“ (мс). Элеcтион Cоммиссион оф Малайсиа. Қаралди: 2017-йил 4-феврал. Перcентаге фигурес басед он тотал турноут.
  20. ↑ „Wҳат Тҳе "Ори" Ола Бола Теам Лоокед Лике Анд Соме Фаcц Ёу Дидн'т Кноw Абоут Тҳем“. Вулcанпост. 2021-йил 25-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 19-июн.

Ҳаволалар

Андоза:Асиан Фоотбалл Ҳалл оф Фаме Андоза:1980 АФC Асиан Cуп Теам оф тҳе Тоурнамент Андоза:Малайсиа фоотбалл сқуад 1972 Суммер Олймпиcс Андоза:Малайсиа сқуад 1980 АФC Асиан Cуп
Манба хатоси: <реф> тагс эхист фор а гроуп намед "лоwер-алпҳа", бут но cорреспондинг <референcес гроуп="лоwер-алпҳа"/> таг wас фоунд