Сивриада
Сивриада ёки Ҳайıрсıзада — Истанбул яқинидаги, Мармар денгизида жойлашган Шаҳзода ороллари деб аталувчи оролларнинг энг ғарбидаги оролдир. Эски номи юнонча „учли“, „ўткир“ маъносини англатувчи Охиа (юнонча:Οξειά) бўлган.
Пирамидага ўхшаш учли қоядан иборат бўлгани учун Сивриада деб танилган. Орол жуда кичик бўлиб, денгиздан кўтарилиб чиққан тоғнинг ўткир чўққисидан иборат. Сивриаданинг энг баланд нуқтаси денгиз сатҳидан 90 метр баландликда жойлашган. Яссıададан 1,7 км, Истанбул соҳилидан эса 11 км узоқликда. Аҳоли яшамайдиган бу оролда битта чучук сув қудуғи ва шарқий қисмида кичик бир порт бор.
Риворотларга кўра Византия империяси даврида оролга дин арбоблари ва императорлар сургун қилинган. Оролда Х асрга оид монастирнинг қолдиқлари сақланиб қолган. Ўтган йилларда оролдан қазиб олинган тошлардан Истанбулдаги тўлқин қайтарувчилар ва портлар қурилган. Оролдаги тош кони ҳозирда ташландиқ ҳолга келган. Тош конининг порти яхтачилар учун дам олиш кунларида бошпана вазифасини ўтайди.
Ҳайıрсıзада итлар қирғини
1910-йилда Истанбулда кўча итларининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши сабабли ўша даврдаги шаҳар ҳокими Супҳи Бей улаарни йиғишга қарор беради. Тахминан 80 мингга яқин ит Сивриадага олиб бориб ташланди.
Итлар бу ерда очлик ва сувсизликдан ўлган. Итлар бир-бирини егани, истанбулликлар бир неча кун бу жониворларнинг овозини эшитгани ва охир-оқибат овозлар ўчгани айтилади. Тарихга „Ҳайıрсıзада итлар қирғини“ номи билан кирган ушбу фожиадан сўнг Истанбулда кетма-кет зилзилалар содир бўлган ва халқ буни шу қирғин билан боғлаган[1][2]. Айнан шу воқеадан кейин халқ Сивриадани „Ҳайıрсıзада“ (хайрсиз, ёмон орол) деб атай бошлаган. Ҳайıрсıзадада ҳалок бўлган 80 минг ит хотирасига махсус ёдгорлик тоши ўрнатилган[3].
Манбалар
- ↑ ҳттпс://www.индйтурк.cом/ноде/38751/я%C5%9Фам/3-4-ҳазиран-80-бин-к%C3%Б6пе%C4%9Фин-ҳай%C4%Б1рс%C4%Б1задада-катледилди%C4%9Фи-1910-с%C3%БCрг%C3%БCн%C3%БCн%C3%БCн-109-й%C4%Б1л%C4%Б1
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20141006110631/ҳттп://стреэтдогсторй.cом/2013/09/16/стреэт-дог-геноcиде/
- ↑ ҳттпс://wеб.арчиве.орг/wеб/20180111162051/ҳттп://м.бианет.орг/бианет/дуня/138837-ҳайирсиз-ада-да-бир-катлиам-анити