Сиртлонлар

Сиртлонлар (Ҳяэнидаэ) — йиртқичлар туркумига мансуб сут эмизувчилар оиласи. Ташқи кўриниши бўрига ўхшайди. Гавдасининг уз. 55—165 см. Олдинги оёқлари орқадагисига нисбатан узунроқ. Оёқлари 4 бармоқли (ер бўриси олдинги оёқлари 5 бармоқли), бўйни йўғон, боши катта, тишлари йирик. Думи паҳмоқ, калта (узунлиги 20–22 cм). Кўпчилигининг бўйни устида ва қисман яғринида узун юнги (ёли) бўлади. Қўнғир ёки кулрангтусли юнги йўл-йўл ёки холдор. Анал тери безлари ўткир ҳидли секрет ажратиб чиқаради. 3 уруғи; йўл-йўл сиртлонлар, холдор сиртлонлар, ер бўрилари) ва 4 тури бор. Африка, Олд ва Ўрта Осиё, Жануби-Ғарбий Осиёда тарқалган. Ўзбекистон жанубида (Сурхондарё вилояти) йўл-йўл сиртлон ХХ аср ўрталаригача учраган.
Сиртлонлар ярим чўл ва чўлда яшайди, кечаси ов қилади. Якка ёки жуфт-жуфт бўлиб юради. Йилига 1 марта 2-4 тадан, баъзан 6 тадан болалайди. Ҳайвонлар мурдаси билан озиқланади; гуруҳ бўлиб бирмунча йирик туёқли ҳайвонлар (антилопалар), баъзан уй ҳайвонларига ҳам ҳужум қилади. 1 тури ва 1 кенжа тури Халқаро Қизил китобга киритилган.
Чизиқли сиртлонлар Плиоцен давридаги Африка Ҳ. намақуэнсис дан пайдо бўлган бўлиши мумкин . Чизиқли гиэна қолдиқлари Африкада кенг тарқалган бўлиб, ёзувлар Ўрта Плейстоцен ва ҳаттоки Виллафранчиан даврига бориб тақалади. Ўрта ер денгизи минтақасида қазилма чизиқли гиэналар йўқлиги сабабли , бу тур Эвроосиёга нисбатан кеч босқинчи бўлиб, Африкадан ташқарида фақат охирги музлик даврининг охирида Осиёдан доғли гиэналар қириб ташланганидан кейин тарқалган . Чизиқли гиэна бир мунча вақт Европада плейстоцен даврида пайдо бўлган, айниқса Франсия ва Германияда кенг тарқалган. . Бундан ташқари, Монтмаурин , Австриядаги Холлабрунн , Португалиядаги Фурнинҳа ғори ва Гибралтардаги Гениста ғорларида содир бўлган . Европа шакли ташқи кўриниши бўйича замонавий популяцияларга ўхшаш эди, лекин каттароқ эди, ҳажми бўйича жигарранг гиэна билан солиштириш мумкин эди .
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ҳайвон ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |