Силла
Силла давлати Когурё ва Пекчега нисбатан кейинроқ, чинхан қабилалари янсан, кохо, чинжи, кари ва кояларнинг бирлашуви натижасида вужудга келган. Дастлаб қабиллар иттифоқи Саро ("Сан-го чжи" номли манбага кўра) деб аталган Ундан ташқари, Хитой манбаларида Силло, Сара, корейс манбаларида эса Сонабол, Соябол ва Сорабол каби номлар билан аталган. "Самгук саги" мадумотларига кўра, бу олти қабила Қадимги Чосон билан бевосита боғлиқ: "Дастлаб Чосондан кўчиб келганлар тоғ ва дараламинг ўрта қисмига жойлашганлар ва бу ерда олтита қишлоқча барпо этганлар. Улар Чинхан қабиласининг олтита жамоаси (бу) эди". Афсонага кўра, Кохо қишИоғи оқсоқоли болани қувонтирган қовоққа ўхшаган тухумни ташлаб нола қилаётган ва кейин кўздан ғойиб бўлган отни кўрган. Бу бола жуда ақлли бўлган!иги боис, уни ҳукмдор қилиб тайинлашган ва унга Пак ("пак" чинхан тилида "қовоқ" дегани) деб исм беришган. У Силланинг биринчи ҳукмдори Пак Хёккосе ва Паклар сулоланинг дастлабки вакили бўлган.
Олти қабила (32 йил, "Самгук саги" манбасига кўра) қайта номланиб, янги Ли, Чхоэ, Сон, Чон, Пе ва Сол каби насабларга эга бодишган. Когурё ва Пекчедан фарқли равишда, бу ерда битта ван сулоласига мансуб бўлганлар ҳукмронлик қилмасдан, балки Пак сулоласидан ташқари Сок ва Ким уруғидан бўлганлар ҳукмдор сифатида мамлакатни бошқарган. Пак сулоласи ҳукмронлиги даврида Силла (тнил. авв. 57 - мил 184 йй.). Дастлаб Силла катта мавқега эга бўлмаган ИИ асминг иккинчи ярмидан бошлаб маориф ривож топиши билан, бу ерга вақтвақти билан Лолан вилоятидан хитойликларнинг, шунингдек, японлар ва мохе қабилаларининг ҳужумлари бўлиб турган. Аммо қарама-қаршилик уларнинг қўшнилари Кая билан бўлган. ўзаро урушларда гоҳ Силланинг, гоҳ Каянинг қўИи баланд келган. ИИ аср бошларида силлаликлар 3 марта Кая ерларига бостириб кирганлар.
•Фойдаланилган адабиётлар: В.Хан Корея Тарихи - 2013
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |