Шуша тумани
| раён | |
| Мамлакат | Озарбайжон |
| Ҳукумат | |
| • Ҳоким | Байрам Ассад ўғли Сафаров |
| Майдон | 289 км2 (112 кв ми) |
| Расмий тил(лар)и | озарбайжонча |
| Аҳолиси (2016) |
↗ 32 800 [1] |
| Зичлиги | 106 киши/км2 |
| Миллий таркиб | озарбайжонликлар, арманлар, турклар, лазгинлар, руслар, курдлар, татарлар, украинлар ва бошқалар |
| Конфессиявий таркиб | асосан мусулмонлар, шунингдек христианлар ва бошқалар |
| Телефон коди | 994 26 |
Шуша раёни — Озарбайжон Республикасининг маъмурий — ҳудудий бирлиги. 1930-йилда ташкил этилган. Кичик Кавказдаги Қорабоғ тоғ тизмасида жойлашган. Ҳудудий майдони −289 км2. Аҳолиси 2016-йил 1 январ маълумотларига кўра 32.8 минг кишини ташкил этади. Шуша раёни 1 та шаҳар ва 31 та кентни ўз ичига олади. Маъмурий маркази Шуша шаҳридир. 1992-йилдан бери ушбу раён армани қуролли қисмларининг ишғоли остидадир. Шаҳар 1992-йил 8 майда ишғол қилинган ва ваҳшийларча вайрон этилган. Шуша раёнининг аҳолиси ҳозир қочқинда бўлиб, озарбайжоннинг турли минтақаларида яшайди.
Тарихи









Шаҳар номи этимологияси туркий „Şиş“ — „ўткир тиғли“, „баланд“ сўзидан келиб чиққан. Шуша Қорабоғ хони асосчиси, саркарда ва давлат арбоби Панох Али бек Жавоншир томонидан қурилган. Панох Али 1693-йилда Қорабоғдаги таниқли Джеванширлар оиласида туғилган. Ёшлигида Панох Али бек ўз замондошлари орасида қўмондонлик қобилияти билан ажралиб турган Нодир Афшарга хизматга киради ва ёш Панох Али ундан жанг стратегияси ва тактика сирларини ўрганади; шу ерда у давлат бошқаруви соҳасида билимга эга бўлади. Панох Алининг қобилиятлари баҳоланиб, тез орада Нодир шоҳ уни ўз яқинлари орасига қўшади. Лекин ундан юқори ҳарбий қўмондонлар саройда фитналар уюштириб, Панох Али шоҳ ғазабига учрайди ва қочишга мажбур бўлади. Ўз яқинлари орасидан сайёр отрядлар еғиб, Қорабоғ тоғларида, сўнг Шекин вилоятида яширинади. 1747-йилда Нодир шоҳ ўлдирилганидан сўнг, Озарбайжонда мустақил Гяндж, Ширвон, Шекин, Кубин, Бакин ва бошқа хонликлар пайдо бўлади. Қорабоғда Панох Али бошқарувни марказлаштирилишига қарши чиққан амир ва маликлар билан шиддатли жангга киришади. Нодир шоҳ ўлимидан сўнг қолган 1551-йилда асос солинган Гянджин Беклар беклиги Қорабоғ ҳамда Гяндж хонликларига бўлинди, Қорабоғ хонлигидаги бошқарув Каджарлар сулоласидан Джеванширлар сулоласига ўтади, Гянджи хонлигида эса Каджарлар ҳукмронлиги давом этган. 1748-йилда Панох Али Шеки ва Ширвон қўшинларининг ҳужумлари акс эттирилган Баят деган жойида ўзига қал’а қуради. 1751-йилда Панох хон маликларни ўзига итоат эттириб ҳукуматни марказлаштиради, Қорабоғ текислигидаги Шахбулаг булоғи ёнида иккинчи қалъасини қуради. Режага кўра, бу қал’а янада ҳимояланган ва Қорабоғнинг тоғли қисми билан узвий боғлиқ бўлиши керак. Мирза Джамол Джавонширнинг гапига кўра, учинчи, янада ҳимояланган қалъани қуриш ҳақидаги қарор каджар хони Муҳаммад Хасан Мазендер ва Гилянни раҳбари бўлганидан сўнг Шахбулаг қалъаси қулаши мумкинлиги хавфидан қабул қилинган. 1751-йилга келиб Панахобод қаълъаси қурилади ва бу жойда кейинчалик ривожланган шаҳар, унинг илк асосчиси номига атаб Панохобод деб номланди, (сўзма-сўз таржимаси — „Панох шаҳри“) ва кейинчалик Шуша деб қайта номланган. Арманиларнинг талқинига кўра, Панох Али қал’а қуриш жойини танлаш масаласида малик Шоҳназардан маслаҳат сўраган. Лекин машҳур арман ёзувчиси, кўпгина этнографик очерклар муаллифи, албан маликликларининг халқ табирлари ва ёзма манбалар асосида „Хамса Маликлиги“ни яратган ва шу учун 1881-йилда шахсан Қорабоғга борган Акоп Мелик — Акопян (Раффи) такидлашича Панох Али хон бу жойни шахсан танлаган. Хоннинг ўзи Гаргар дарёси яқинидаги Варандада, у ерда мустаҳкам қал’а қуриш учун таббий шароитлар бўлган бир жой танлаган ва иттифоқдошлар қал’а қуришни бошлашди (Раффи. Хамса маликлиги (1600-1827), б.49-50).[2]
Шаҳар кварталлари
Озарбайжон ўрта асрлар шаҳарсозлик анъаналига биноан шуша қалъаси тўрт дарвозага эга бўлган. Шаҳарнинг асосий дарвозаси шимол қисмида жойлашган ва Гяндж томонига очилган, шунинг учун у Гяндж дарвозалари деб номланган. Шуша қалъасини Озарбайжоннинг ғарбий тумани билан Иреван (Ереван) дарвозалари боғлаган. Қолган икки дарвоза Шушани атрофидаги тоғли қишлоқлар билан қулай равишда боғлаган. Шушанинг ички қал’а Гянджи дарвозаларининг катта баландлигида жойлашган. Тарихчи Мир Мехди Хазаннинг такидлашича қал’а минора ва деворларни эслатадиган сарой бўлган. Шунингдек, хон ўз қароргоҳи яқинида тўнғич ўғли Иброҳим-хон учун баландликда „кўркам сарой“ қуриб беради. Рус муҳандисларининг чизмаларидан кўринишича, режага бинонинг мураккаб шакли билан бир қаторда сарой, суд биноси ва мажмуанинг бошқа бинолари мавжуд. Шушанинг бошқа кўпгина ёдгорликлари каби, бу сарой мажмуаси ҳам шаҳарни руслар босиб олганидан сўнг, бузилиб вайрон қилинган. Сарой мажмуаси қал’а деворлари ва айлана миноралари билан ўралган. Шаҳар қалъасининг стратегик қулай жойида қасрлар, ички ҳовлили тўрт бурчакли қурилмалар қурилган.
Аввалам бор бу қасрлар ҳимоя полкини сиғдирадиган қал’а туридаги қурилмалар ҳисобланган. Шунингдек, баландликда, шаҳар қалъасининг четларида қурилган бу саройлар, шаҳар периметрининг тўлиқ бошқариш, қалъага ҳужм қилишда унинг характери ва йўналишини белгилашда ҳал қиладиган рўл ўйнаган. Бугунги кунгача улардан фақат иккитаси — Панох хон қасри ва Гара Бёюк Хоним қасри сақланиб қолган. Кириш эшигидаги ёзувга кўра Гара Бёюк Хоним қасри 1768-йилда қурилган. Ернинг динамик ландшафти қал’а деворлари ҳамда минораларнинг жойлашувида ҳал қиладиган рўлни ўйнаган. Қал’а девори мушкул тоғ релефига биноан қурилганлиги сабабли, унинг режаси мураккаб синган чизиқ шаклига эга. Асосий девордан қалъаларнинг сезиларли бўртиб чиққан жойлари асосий девор ҳимоясини анча кучайтирган. Сатҳининг фарқи эвазига қал’а девори ва минора силуэтлари кўпгина кўтарилиш ва пасайишларга эга. Қал’а деворлари, минора ва қаср чўққилари Шуша текисликларининг ўрмон ландшафти ҳамда қоялар ландшафти билан уйғунлашиб бетакрор кўриниш ҳосил қилади. Бундан ташқари, Шуша шаҳар — қал’а ҳисобланиб, ХВИИИ-ХИХ асрларда Озарбайжоннинг энг муҳим сиёсий — иқтисодий ва маданий марказларидан бири бўлган. Шуша қалъасининг биринчи 9 квартали шаҳарнинг қуйи қисмида ва нисбатан сокин релефда қурилгани сабабли Қуйи кварталлар деб номланади. Иброҳим хоннинг ҳукумронлиги даврида (1759-1806) шаҳарнинг шарқий қисмида 8 Юқори кварталлари шакллана бошлади. Нисбатан кескинроқ релефга эга бўлган шаҳарнинг ғарбий қисмида асосан руслар истилосидан сўнг (1805), 12 квартал қурилади. Қуйи кварталлар: Гурдлар, Сеидли, Джулфалар, Гюлуг, Дердлер гурду, Гаджи Юсифли, Дорд Чинар ҳамда Чёл Гала деб номланади. Юқори кварталлар эса: Мардинли, Саатли, Кочерли, Мамайи, Ходжа Мирджанли, Демирчи, Хамамгабаги ҳамда Тезе меҳелле деб номланади. Мехрулу, Газанчили, Эклису, Чиллеборд, Дере ва ғарбий тоғли қисмидаги бошқа кварталларни бир — биридан тор қийшиқ кўчалар ажратади. Оқ тошдан ясалган қал’а деворлари ва кўркам табиат фонидаги терраса кўринишида жойлашган кварталлар маънодор кўриниш касб этмоқда. Ривожланишнинг кейинги поғоналарида қайта қуриш ва қурилиш ишлари олиб борилмаганлиги сабабли, Шуша тарихий шаклланган меъморий — режали тузилмасини сақлаб қолган. Озарбайжоннинг бошқа шаҳарлари каби Шуша кварталлари ҳовли уй — ер мулклардан ташкил топган. Шушанинг кўпгина уйлари икки қаватли бўлган ва қайта ишланмаган тошлардан қурилган. Катта айвонларнинг рангли ойналари (тармоқлари) ва интерердаги кўп рангли девор безаклари билан, Озарбайжондаги бошқа уйлардан фарқ қилмаган. Бундай уйларнинг бир нечта қимматли намуналари қолган. Уйлардан Гаджи Гулулар ерлари, Натаван уйи, Угурлу бек уйи, Асад бек уйи, Мехмандаровлар уйи ва бошқа хон ва бекларнинг сарой туридаги уйлари бой бадиий — меъморий тузилиши билан ажралиб турган. Лекин афсуски бу биноларнинг кўпчилиги бугунги кунгача сақланиб қолмади. Ҳар бир Шуша кварталида уни ташкил этадиган яшаш уйларидан ташқари, бошқа маҳаллий оммавий — диний марказлар мавжуд бўлган. Бу марказ бир гуруҳ бинолардан ташкил топган — уни атрофини масжидлар, мадраса, ҳоммом, дўкон ва булоқлар қамраб олган.
Кварталнинг тўртбурчак масжидларнинг (Джулфалар, Чухур, Гаджи Юсифли ва бошқ.) ташқи кўриниши яшаш уйларига ўхшайди, уларнинг интерери диний меъморчилик сўровларига биноан жиҳозланган. Намоз ўқиш хонасининг учта бўлинишли квартал масжидлари (Чёл гала, Тезе, Саатли, Мамайи) янада мукаммал режаланиши билан фарқланади. Кварталнинг кўпгина масжидлари томларида азончи (минорадан намоз ўқишга чорлайдиган масжид ишчиси) учун кичик ҳужралар қурилган вақтда, Саатли масжидида ғиштли безак берилган минора бўлган. Шуша масжидлари орасидаги ёдгорликга энг оиди бу ХИХ асрнинг буюк меъмори Кербалаи Сафи хон Гарабаги томонидан 1883-йилда қурилган Юқори Гёвҳер ага масжиди бўлган. Иброҳим хоннинг қизи Гёвҳер ага томонидан унинг отасининг қурган масжид ўрнида 1768-йилда қайта қурилган бу масжид Шушанинг энг катта Жума масжиди ҳисобланади. Жума масжиди — Шушанинг асосий майдонидаги асосий масжиди ҳисобланади. Шуша шаҳрининг асосий майдонидан шимоли-шарқ томонига 150 метрда, Қуйи Гёвхер ага масжиди атрофида шаклланган меъморий мажмуа жойлашган. Мажмуага масжид, мадраса, дўкон ҳамда уйлар кирган. 1868-1870-йилларда меъмор Кербалаи Сафи хон томонидан қурилган Қуйи Гёвхер ага масжиди ўзини режали тузилишига кўра, Агдам ва Шушадаги Жума масжидларига ўхшайди. Қуйи Гёвхер ага масжидининг фақатгина иккита минораси олдинги фасадда эмас, балки орқа фасаднинг бурчакларида жойлашган.
Шушанинг деярли барча квартал масжидлари меъмор Гарабаги хони Кербалаи Сафи иштирокида қурилгани сабабли, уларнинг барчасида умумий меъморий услуб сезилади. ХВИИИ-ХИХ асрларда Шуша шаҳри халқаро савдода фаол иштирок этган. Улар томонидан Шарқ ва Ғарбда амалга оширилган савдо операциялари савдо маркази ташкил этилишига сабаб бўлди. Бутун шаҳар режасининг асоси ҳисобланган Мейдан (Майдон) шунингдек, асосий савдо мажмуасининг асоси бўлган. Майдондан учта савдо кўчалари бўлиниб кетган — шимолга Раста бозор, шарқга Ашаги бозор, жанубга Шайтон бозор. Ён томонларида қатор дўконлар қурилган бундай кўчаларда Шушанинг асосий диний иншоотлари, карвон-саройлари ҳамда савдо майдонлари жойлашган. Қорабоғ хони Панохали хон томонидан қадимги аҳоли яшаш жойида қурилган Шуша шаҳарсозлик маданияти ўрта асрларининг нодир ёдгорлиги ҳамда Қорабоғ меъморчилигининг тирик энсиклопедияси ҳисобланади. 1988-йилда Шуша шаҳри Озарбайжон Республикасининг Давлат Тарихий — меъморий қўриқхонаси деб эълон қилинган. Шуша шаҳрининг тарихий қисми эса 1977-йилда ЙУНЕСКО томонидан тарихий — меъморий қўриқхона деб эълон қилинди.[2]
Географик мавқеи
Ҳудуди тоғликлардан иборат, Энг баланд чўққиси Катта Кирс тоғидир (2725 м). Ҳудудининг аксар қисми ёзда қуруқ келадиган мўтадил иссиқ ва қиши қуруқ келадиган совуқ иқлим типларидан иборат. Ўртача ҳарорат −4 С° дан −1 С° гача, июлда 16 — 19 С° ни ташкил этади. Йиллик ёғингарчилик миқдори 700 – 800 мм. Ҳудудидан Қарқар дарёси оқиб ўтади. Тупроқлари жигарранг ва қўнғир тоғ-ўрмон, чимзор тоғ — ўтлоқ типлидир. Яланғоч тоғлиқ ва адирликларининг кесиб олинган ўрмонлари ўрнида ўтлоқлар ва ксерофит бутазорлар мавжуд. Ҳайвонот дунёси айиқ, бўри, тулки, кулранг товушқон, кийик, каптар ва бошқалардан иборат.
Аҳолиси
АзСтатнинг 2014-йил 1 январдаги расмий маълумотларига кўра раён (де-юра сифатида) аҳолиси 31.499 кишини ташкил этади.[3]
Этник таркиби
| Этник гуруҳлар |
1939-йил[4][5] | 1959-йил[6] | 1970-йил[7] | 1979-йил[8] | 1989-йил | 1999-йил[9] | 2009-йил[10] | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Сони | % | Сони | % | Сони | % | Сони | % | Сони | % | Сони | % | Сони | % | |
| озарбайжонликлар | 6 306 | 58.3 % | 6 564 | 61.8 % | 9 890 | 72.4 % | 12 955 | 80.9 % | 18 679 | 91.7 % | 23 135 | 95.0 % | 27 364 | 95.81 % |
| арманилар | 4 177 | 38.6 % | 3 794 | 35.7 % | 3 577 | 26.2 % | 2 881 | 18.0 % | 1 430 | 7.0 % | 1 140 | 4.7 % | 1 140 | 3.99 % |
| турк | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | 41 | 0.14 % |
| лезгин | 17 | 0.16 % | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | ... | 1 | 0.01 % | 4 | 0.01 % |
| руслар | 256 | 2.4 % | 198 | 1.9 % | 142 | 1.0 % | 114 | 0.7 % | … | … | 16 | 0.1 % | 4 | 0.01 % |
| курдлар | 4 | 0.0 % | … | … | … | … | … | … | … | … | 33 | 0.1 % | 3 | 0.01 % |
| татарлар | 4 | 0.0 % | … | … | … | … | … | … | … | … | 5 | 0.0 % | 2 | 0.01 % |
| украинлар | 20 | 0.2 % | … | … | 7 | 0.1 % | 11 | 0.1 % | … | … | 9 | 0.0 % | … | … |
| бошқалар | 52 | 0.5 % | 70 | 0.7 % | 48 | 0.4 % | 58 | 0.4 % | 265 | 1,3 % | 2 | 0.0 % | 2 | 0.01 % |
| Жами | 10 819 | 100 % | 10 626 | 100 % | 13 664 | 100 % | 16 019 | 100 % | 20 374 | 100 % | 24 340 | 100 % | 28 560 | 100 % |
Шушада туғилганлар
Таниқли шахслари
Шаҳарнинг таниқли шахсларидан шоир Мирза Раҳим Фано, ҳайкалтарош Мунаввар Ризаева, журналист Ҳошимбей Вазиров, Туркиянинг илк аёл адвокати Сурайё Оғаўғли, футбол ҳокими Элдор Азимзода, бастакор Сулаймон Аласкаров, давлат арбоби Искандар Алиев, шифокор Озод Амиров, торчи Машади Жамил Амиров, муҳандис Темурбей Асланов, Совет иттифоқи қаҳрамони ва Озарбайжон Ички ишлар вазири Халил Маммадов, Озарбайжон миллий қаҳрамони Рамиз Қамбаров, қўшиқчи Сурайёхоним Қачар, ҳарбий Озодбек Вазиров, драматург Сулаймон Соний Охундов ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин.
-
Қосимбей Зокир, Озарбайжон шоири
-
Мирза Маммадқули Табиб, Озарбайжон шифокори
-
Хуршидбону Нотавон, Озарбайжон шоираси
-
Мир Муҳсин Наввоб, Озарбайжон шоири, рассом, хаттот ва мусиқашунос
-
Ҳожи Ҳусни, Озарбайжон муғом хонандаси
-
Булбулжон – Озарбайжон муғом хонандаси
-
Мирза Содиқ (Содиқжон), Озарбайжон торчиси ва торни такомиллаштирган санъаткор
-
Ҳасаналихон Қорадоғий, Озарбайжон маърифатпарвари, шоир, педагог ва адабиёцҳунос
-
Каримбей Меҳмондоров, Озарбайжон шифокори
-
Нажафбек Вазиров, Озарбайжон ёзувчиси ва драматурги
-
Меҳдиқулихон Вафо, Озарбайжон ҳарбийи
-
Сафаралибей Валибеёв, Озарбайжон маориф ходими
-
Жаббор Қорёғдиўғли, Озарбайжон муғом хонандаси
-
Фиридунбей Кўчарли, Озарбайжон маорифчиси
-
Сайфулла мирза Қованли-Қачар, Озарбайжон ҳарбийи
-
Ҳошимбей Вазиров, Озарбайжон педагоги
-
Аҳмадбей Оғаўғли, Озарбайжон ижтимоий ходими
-
Абдураҳимбей Ҳақбердиев, Озарбайжон ёзувчиси
-
Мажид Беҳбудов, Озарбайжон муғом хонандаси
-
Қамарбейим Шайдо, Озарбайжон шоираси
-
Али Зулалов, Озарбайжон опера хонандаси
-
Сüлейман Сани Ахундов, Озарбайжон драматурги
-
Ислом Абдуллаев, Озарбайжон муғом хонандаси
-
Фарҳод Оғазода, Озарбайжон педагоги
-
Зулфиқор Ҳожибеёв, Озарбайжон бастакори
-
Аҳмад Оғдомский, Озарбайжон опера хонандаси
-
Юсуф Вазир Чаманзаминли, Озарбайжон давлат арбоби ва ёзувчи
-
Наримонбей Наримонбейли, Озарбайжон давлат арбоби
-
Жайҳун Ҳожибейли, Озарбайжон ёзувчиси
-
Латиф Каримов, Озарбайжон халқ рассоми, нақшшунос ва гиламшунос
-
Шамси Бадалбейли, Озарбайжон театр актёри ва театр режиссори
-
Меҳди Маммадов, Озарбайжон театр актёри ва театр режиссори
-
Барат Шекинская, Озарбайжон театр ва кино актрисаси
-
Латиф Сафаров, Озарбайжон кино актёри ва режиссор
-
Султон Ҳожибеёв, Озарбайжон бастакори
-
Дадаш Ҳасанов, Озарбайжон сиёсий ходими
-
Хон Шушинский, Озарбайжон муғом хонандаси
Раён қўмитаси раислари ва ижроия раҳбарлари
Тарихий обидалари
Диний — тарихий обидалари
- Ҳожи Юсуфли масжиди (ХВИИИ аср)
- „Чўл Қал’а“ масжиди (ХВИИИ аср)
- Хожа маржонли масжиди (ХВИИИ аср)
- Қуюқлиқ масжиди (ХВИИИ аср)
- Сайидли масжиди (ХВИИИ аср)
- Масжид (ХВИИИ аср)
- Мардинли масжиди (ХИХ аср)
- Қуйи Гавҳар Оға масжиди (1874-1875)
- Жулфалар масжиди (ХИХ аср)
- Юқори Гавҳар Оға масжиди (ХИХ аср)
- Момой масжиди (ХИХ аср)
- Кўчарли масжиди (ХИХ аср)
- Молибайли масжиди
- Албан ибодатхонаси
- Қойболи масжиди
- Ширлон масжиди
Тарихий — меъморий обидалари
- Қал’а девори (узунлиги 8 километр)
- Қал’а девори устига тикланган буржлар (17 дона)
- Қадимий услубда қурилган 17 маҳалла
- Мулла Паноҳ Воқивнинг шеърият уйи
- Хон қизи Хуршидбону Нотавон саройи
- Мир Муҳсин Наввоб мулки
- Узайир Ҳожибековнинг уй-музейи
- Булбулнинг уй-музейи
- Гилам музейи
- Тарих — ўлкашунослик музейи
- Қорабоғ давлат тарихий музейи
- Мулла Паноҳ Воқиф мақбараси
- Туршсув галереяси
- 4 та карвонсарой
- Шоҳлиқ кўприги
- Суратлар галереяси
- Ганжа дарвозаси
- Шўр булоқ
- Нажафқули ўга мулки
- Озарбайжондаги бошланғич реалний мактаби биноси
- Хон қизи Нотавон булоқ мажмуаси
- Оға-Абдураҳим оға уйи
- Зорислидаги Кўр карвонсаройи
- Янги маҳалладаги кўприк
- Иброҳимхон мулки
- Содиқжон қасри
- Улуғбек уйи
- Оғабуюкхон буржи
- Молибейлидаги „Қизлар мактаби“
- Хон қизи Нотавон қурдирган „Қоратом“
- Оғабегим оға қасри
- Қосимбек Зокир яшаган уй
- Қосимбек Зокирнинг қабри устидаги обида
- Катта миқдордаги кумуш ва мис идишлар
- Баҳман Мирзо Қочор мажмуаси
- Баҳман Мирзо Қочор ҳарами
- Баҳман Мирзо Қочор қурдирган „Боб“ ҳаммоми
- Қочорлар мақбара мажмуаси
- Лайли қояси
- Маммад Ҳасан оға иморати
- Қорабоғ хонлиги девон мажмуаси
- Ҳожи Шукур иморати
- Қадимовлар мулки
- Иброҳим Халилхон 1801-йилда қурдирган мадраса мажмуаси
- Қорабоғ хонининг вазири Мирза Жамолбек Жавоншиор ва унинг оиласининг мақбара мажмуаси
- Қорабоғ қозиси мулки
- Тош китоблар
- Ўвдон булоғи
- Хуршидбону Нотавон қурдирган зиндон биноси
- Баёт қалъаси (1748-йил)
- Шоҳбулоқ қалъаси
- „Паноҳобод“ Шуша қалаъси (1750-1757-йиллар)
- Икки қаватли карвонсарой (1888-1889-йиллар)
- „Даликтош“ зинапоя мажмуаси
- Самадбек Меҳмондоровнинг Шушадаги мулки
Зиёратгоҳлар
- Ҳазрат Али ғори (Назир ғори)
- Ҳазрат Аббос шифо ўчоғи
- Соққахона ва Пиргоҳ пирлари
- Сайид Мирфасиҳ турбаси
- Оғададали маҳалласидаги Мир Меҳди ўчоғи
- Чир маҳалласидаги қўш минорали шифо ўчоғи
- Қосим оға ўчоғи
- Саййидли маҳалласидаги Сайид Халил Сайид Али ўғли очоғи
- Ҳайдар турбаси
Тасвирлар
Филателияда
Ҳаволалар
- Шуша. Кҳронологическая история (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-06-01 санасида архивланган)
- Шуша.аз
Адабиёт
- „Тема Азербайджана в средствах массовой информации Узбекистана“ Ўзбек ва рус тилларида.
- Олег Кузнесов. Қорабоғ конфликти: „афсоналари“ тўғрисида ҳақиқат. 2015. Ўзбек тилида.
- Ш.Саламов „Туркестан и Южний Кавказ ХИХ — ХХ вв. Дашнаки от Фергани до Карабаха“ (2015), Рус тилида.
- „Озарбайжонинг маданий мероси: Културноэ наследиэ Азербайджана“ (2016), Ўзбек ва рус тилларида.
- Тарих фанлари доктори, профессор Али Ҳасановнинг „Геосиёсат“ китоби (2016) — таржимон Бабахан Шарифов. Ўзбек тилида.
- Ш.Саламов „Карабах — война идей“ (2016), Рус тилида.
- Шухрат Саламов. „Ғоялар жанги“. ХИХ-ХХ а.. Туркистон ва Жанубий Кавказ. Т., — 2017. Ўзбек тилида.
- Абдували Сайбназаров. Человечност, уничтоженная в Ходжалинском геноциде. -Т., 2017. Ўзбек ва рус тилларида.
- Али Ҳасанов, Озарбайжонликларга қарши этник тозалаш ва миллий қирғин сиёсати. Хўжайли миллий қирғини / — Тошкент: „Истиқлол нури“, 2017. Ўзбек тилида.
- Документалний филм. „Дашнаки от Фергани до Карабаха“ (2016)
- Əҳмəдбəй, Cаванşир. Қарабаğ ханлığıнıн сияси вəзиййəтинə даир: 1747-cи илдəн 1805-cи илə қəдəр (азербаижани). Баку: Азəрбайcан ССР ЭА, 1961.
- Аббасов, Самир. Разграбленнйе кулътурнйе достояния, уничтозҳеннйе библиотеки - зҳертвй армянской агрессии (азербаижани). Баку: Тəҳсил, 2012.
- Совецкий Нагорнйй Карабакҳ (азербаижани). Баку: Азернешр, 1983.
- лайиҳə рəҳбəри. Д. Мусаев; ред. ҳей. Н. Абдуллаев вə б.. Şуşа - қəдим Азəрбайcан диярı (Шуша - древний край Азербайджана) (азербаижани), Баку, 2009.
- Назим Мəммəдов. Азəрбайcан ССР Даğлıқ Қарабаğ бöлгəсинин şəҳəр вə раёнларıнıн тарихи: ХХ əсрин 20-90-cı иллəри (азербаижани). Баку: Тəҳсил, 2010.
- Қарабаğ ҳəқиқəтлəри (азербаижани), Баку, 2011.
- Şуşа - қəдим Азəрбайcан диярı (азербаижани), Баку, 2009.
- Вəлизадə Рöвşəн Новруз оğлу. Геносид... Эcоcид: И китаб (азербаижани). Баку: Адилоğлу, 2006.
- Б.Эйвазов; А.Балаев; Предисовие.А.Эйвазов. Эйвазов; Бакҳадур Аскер оглу. проф.. Курорт Шуша 1907-1987 (руссиан). Баку: Нурлан, 2008.
- Г.Иманова; Предисловие.М. Теймур. Моя Шуша: Патриотические стикҳи (руссиан). Баку: Адилъоглу, 2007.
- Гасанова Айбениз Ашраф кйзй. Садй и парки Азербайдзҳана: история развития ландшафтной аркҳитектурй (руссиан). Баку: Ишйг, 1996.
- Гасйм Гадзҳиев. Иреванский "академический" этап сезона Горисского театра абсурда С. Саркисяна (руссиан). Баку: Текнур, 2013.
- Гулиев Гасан Мамедага оглй. Смерт' дипломата или к истокам конфликта в Карабакҳе (руссиан). Баку: Эргюн, 1995.
- Земфира Гадзҳиева. Гарабагское кҳанство: социалъно-экономические отношения и государственное устройство (руссиан). Баку: Такҳсил, 2008.
- История Азербайдзҳана по документам и публикациям. Элм (руссиан), Баку, 1990.
- Карабаг-наме. АН Азербайдзҳанской ССР (руссиан), Баку, 1950.
- Мустафа-заде Ракҳман. Две Республики: азербайдзҳано-российские отношения в 1918-1922 гг (руссиан). Баку: МИК, 2006.
- Туран Акҳундова. Немцй-колонистй Азербайдзҳана: ХИХ-нач. ХХ в. Шуша (руссиан), Баку, 1999.
- Кҳроника НКАО: феврал' 1988 - феврал' 1990. Коммунист (руссиан), Баку, 1990.
- Чингиз Кадзҳар. Старая Шуша (руссиан). Баку: Şəрқ-Қəрб, 2007.
- Э. Авалов; Фонд Гейдара Алиева; [сост. Обшчественная Организация Развития регионов] Авалов; Элътуран. Шуша: графика (руссиан). Баку: Чашёглу, 2008.
- К. М. Мəммəдзадə; Н. А. Сəркисов; ред. C. Қулиев; фото. Қ. М. Ҳüсейнзадə. Şуşа-Вақифин тüрбəси; АзССР ЭА Тарих İн-ту Археология вə Этноқрафия Сектору (азербаижани). Бакı: Элм, 1986.
- М. М. Аğамиров ; элми ред. О. Абасқулиев ; ред. вə öн сöз мüəл. С. Əлиев. Нəğмə долу Şуşам мəним!(Песенный город Шуша/ Шуша - cитй оф сонгс). Şуşа инcəсəнəт мəктəби (азербаижани). Бакı: Нурлар, 2013.
- под ред. И. П. Бабенко. Памятная книга Елисаветполъской губерний на 1914 год: сприлозҳение таблицй об экономическом полозҳении наседения губернии (руссиан), Тифлис, 1914.
- Садйкҳова Гюлъдзҳамал Нариман кйзй. ; науч. ред. М. А. Исмаилов ; НАНА Ин-т Истории им. А. Бакйкҳанова. История города Шуши (ХИХ-начало КҲКҲ вв.): [монография] (руссиан). Баку: Нурлан, 2004.
- Дзҳ. Александрович; И. Азимбеков; В. М. Сйсоев; С.Александрович. Евлакҳ-Шуша: аркҳеологический очерк : отделънйй оттиск из 3-го вйпуска "Известий Азкомстариса" (руссиан), Баку, 1928.
Манбалар
- ↑ ҳттп://www.стат.гов.аз/соурcе/демоқрапҳй/ап/
- ↑ 2,0 2,1 архив нусхаси, 2017-10-01да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2017-10-01
- ↑ Озарбайжон Республикаси Давлат статистика қўмитаси: Шуша раёни (Янгиланган сана: 2014 январ 1) — кўриб чиқилди: 28.12.2014
- ↑ Этҳно-Cауcасус, Этнодемография Кавказа: Население Шушинского раёна по переписи 1939-го года — ёхланıлıб: 08.03.2015
- ↑ Всесоюзная перепис' населения 1939 года. Национал’нйй состав населения раёнов, городов и крупнйкҳ сел союзнйкҳ республик СССР. Азербайдзҳанский ССР >> Шушинский // Источник: РГАЭ РФ (бйв. ТСГАНКҲ СССР), фонд 1562, опис' 336, Д.Д. 966-1001 („Национал’нйй состав населения по СССР, республикам, областям, раёнам“), Д.Д. 256-427 (табл. 26 „Национал’нйй состав населения раёнов, раённйкҳ центров, городов и крупнйкҳ сел’скикҳ населеннйкҳ пунктов“)
- ↑ Этҳно-Cауcасус, Этнодемография Кавказа: Население Шушинского раёна по переписи 1959-го года
- ↑ Этҳно-Cауcасус, Этнодемография Кавказа: Население Шушинского раёна по переписи 1970-го года
- ↑ Этҳно-Cауcасус, Этнодемография Кавказа: Население Шушинского раёна по переписи 1979-го года
- ↑ Популатион статистиcс оф Эастерн Эуропе (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-16 санасида архивланган): Этҳниc cомпоситион оф Азербаижан бй 1999 cенсус (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-09-19 санасида архивланган)
- ↑ Популатион статистиcс оф Эастерн Эуропе (Wайбаcк Мачине сайтида 2017-11-16 санасида архивланган): Этҳниc cомпоситион оф Азербаижан бй 2009 cенсус (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-02-07 санасида архивланган)