Шумпетер Ёзеф

Ёзеф Шумпетер (1883.8.2, Моравия 1950.8.1, АҚШ, Коннектикут штати, Таконик шаҳри) — иқтисодчи ва социолог. Вена университетида таълим олган. Австрия Республикасининг молия вазири (1919— 20). Бонн университети (1925—32), 1932-йилдан Гарвард (АҚШ) университети профессор Тадбиркорлик масаласи марказий ўрин эгаллаган иқтисодий динамика консепсияси муаллифи. Ш. "самарали рақобат" назариясини асослаб берган. Бу назарияга кўра, "катта бизнес" даврида бозор механизми монополиялар ва рақобат кучларининг ўзаро самарали натижаси тарзида баҳоланди. Динамик иқтисодий сикл консепсиясида сиклликни иқтисодий ўсишнинг қонунияти деб қарайди. Бу консепсияга кўра, иқтисодий ўсиш ва фаровонликнинг ҳаракатлантирувчи кучи — асосий капиталга оммавий инвестициялар киритиш ҳисобланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |