Kontent qismiga oʻtish
Ilova test rejimida ishlamoqda: matnlar, jumlalar va soʻzlardagi xatoliklar tez orada tahrirchilar tomonidan tuzatiladi ✦

Шоҳимардон масжиди

ZiyoSfera, erkin ensiklopediya
Шоҳимардон масжиди
Муқобил номлари Шоҳимардон масжиди

Умумий маълумот
Тури мажмуа
Шаҳар Навоий
Мамлакат Ўзбекистон
Қурилиши бошланган ХХ аср бошлари
Техник ҳолати
Материал пишган ғишт, ёғоч, ганч

Шоҳимардон масжиди — Навоий вилояти, Ғазғон қишлоғида жойлашган ёдгорлик. Масжид дастлаб ХВИ асрда, ҳозирги кўриниши ХХ аср бошларида Бухоро амирлигида ҳукмронлик қилган манғитлар сулоласи вакили Амир Олимхон онаси томонидан қайта бунёд этилган[1]. Мазкур масжид қурилишида Ғазғонлик сартарошлар қатнашган. Масжид ташқи томонларида ҳадислар битилган. Масжид шимоли-шарқида халифа Али ибн Абу Толиб ал-Курашийнинг рамзи қабри мавжуд. Совет йилларида масжид фаолияти тўхтатилган. Ўзбекистон мустақилликка эришгач, масжид ўз фаолиятини бошлаган. Масжидда поюстунга таянган тўртта устун мавжуд. Устунлар орасида гумбаз ва аркали қилиб ишланган. Гумбаз устида саккиз қиррали ойбиноқ яъни фонар жойлашган. Гумбаздаги саккизбурчакнинг ҳар бир қиррасида панжара бор ва у туйнук вазифасини бажарган. Масжидда учта миёнхона мавжуд ва у рамзий мақбарага қаратиб қурилган. Миёнхоналар учта гумбаз билан қопланган. Ушбу масжид тарҳи Кармана тумани Ҳазора қишлоғида жойлашган Деггарон масжиди билан қурилиши ўхшашдир. Масжид кириш қисмидаги дарвозада араб ёзувида „Шоҳимардон“ юқори қисмида эса „Басмамла“ ва чап томонида „Таййиба“ калимаси битилган[2]. Масжид ташқи деворлари юқори қисмида оқ ва қора рангли мармар китобаларга Қуръони Каримдан оятлар ва ҳадисдан иқтибослар битилган. Мазкур битиклар 1914—1915-йилларда ёзилган. Битиклар настаълиқ услубида ва насх хатида ёзилган[3]. Масжид деворидаги 1 ва 2 мармар лавҳлар битикда „Басмала“, Қуръони Каримдан „Юсуф“ сураси 64 ояти келтирилган[4]. Учинчи ва бешинчи мармарда ҳадис келтирилган[5]. Олтинчи мармартошда эса Қуръони Каримнинг „Фотир“ сурасининг 28 ояти битилган[6].

Ҳазрати Али (к.в.) га нисбат берилган кадамжо ва мозорлар кўплаб диёрларда ҳам учрайди. Жумладан, Навоий вилояти, Нурота тумани Ғозғон қўрғонида ҳам шундай муборак жой мавжуд. Бу маскан «Ҳазрати Шохимардон» деб аталади. Зиёратгоҳнинг бунёд бўлиши билан боғлиқ масалада кўшимчамиз йўқ эса-да, бу маскан халкнинг ҳурмати, муҳаббати ва ихлосининг холис ифодасиэканлигини таъкидлаб ўтишга бурчлимиз.

Оталари - Абу Толиб ибн Абдулмутталиб, оналари - Фотимабинти Асад ибн Ҳошим. Ризоуддин ибн Фахруддиннинг «Хулафоирошидин» номли асарида Ҳазрати Али (к.в.)нинг Аллоҳнинг улуғ марҳамати ва иноятлари билан таваллуд  бўлишлари баён этилган:

«...милоднинг 601 йилида дунёга келдилар. Ота-оналарининг қўйнида саккиз ёшга қадар (баъзи ривоятларда эса тўққиз ёшга қадар) тарбия топдилар. Тўққиз ёшга етган пайтларида Расулуллоҳ ҳазратлари Али ибн Абу Толибни ўз тарбияларига олдилар...

Ўз уйларида то Аллоҳ таборак ва таоло оламга пайғамбар қилиб юборгунга қадар бирга сақлаб юрдилар. Аллоҳ у зотни инсониятни бахт-саодат йўлларига йўл кўрсатишлик учун оламга раҳмат пайғамбари килиб юборган пайтда ҳазрати Али Расулуллоҳга эргашдилар ва имон келтирдилар, рост деб тасдик этдилар. Ҳазрат Али ёш йигитлар ичида янги порлоқ динга биринчи  бўлиб бўйсунганларидан эдилар...». (91 -92 бетлар) Ҳазрати Али шижоатли, жасур жуда ҳам паҳлавон бўлган. Шариат асрорларига олим, динни комил билувчи фақиҳ, унинг усул ва маромларини чуқур тушунадиган ва хужжатлари собит булувчи билимдон, дунё матоларидан юз ўгирган зоҳид ҳам эди. Доимо халлоқу олам – Аллоҳ таборак ва таолонинг фикрига чўмиб юрарди. Расулуллоҳнинг «Мен илмнинг шаҳриман, Али эса унинг эшиги» деганлари саҳиҳ ҳадисларда келгандир.

Исломда энг билимдонлардан бири бўлган Абдуллох, ибн Аббос (р.а.): «Бирор нарсани Али айтганлари бизга исбот бўлган чоғда бошқа киши нима деркин деб турмас эдик», дейишлари илмуҳол в қол мартабасида бу улуғ зот тутган даражани муфассал англатади. Пайғамбаримизга куёв бўлишларида ҳам улуғ ҳикмат бор. Муҳаммад (с.а.в.) жанобимиз қизлари Фотима (р.а.)га қараб: «Мен сени, эй азиз қизчам, имони ҳар қандай бошқа инсондан кўра қувватлироқ илми ҳамманинг илмидан кўра кўпроқ, ўзи эса қавмимиз ичида ахлоқ ва шарафда афзалроқ бир кишининг олдига омонатга қўйиб қўйдим», деганлари ҳазрати Алига нисбатан ҳолис баҳо ва эҳтиром, ҳақиқатдир.

661 милодий йилнинг 19 январида Куфа масжидидан чиқиш пайтида Абдураҳмон ибн Мулжамнинг қиличи зарбидан яраланиб, икки кундан сўнг вафот этади. Жасади шу масжид ёнига дафн этилади. Кейинчалик Нажаф қасабасига (катта қишлоқ, шаҳарча) жасадлари кўчирилади. Ҳазрати Али(к.в.)нинг муборак қабрлари ҳозирда обод масканга айлантирилган. Минглаб инсонлар ибрат ва ихлос билан зиёрат этади.

Али (р.а.) чуқур нафас олдилар ва айтдиларки: «Эҳ! Мана буерда (қалбда) катта илм бор, қанийди, уни кўтарувчи кишини топсам. Фақат ишончсиз толибга дуч келяпманки, у дунё талабида динни восита қилади, ишлатади ва Аллоҳнинг неъматлари билан унинг авлиёларига тил теккизади ҳамда Аллоҳнинг ҳужжатлари билан Унинг халкида ўзини устун тутади. Ёки ҳақиқат аҳлига итоат этувчи толибга дуч келяпман, лекин унда басират бўлмагани боис, шубҳали нарсага биринчи бор рўбару келиши билан оқ қалбига шир кўрнашиб қолади.

Ғозғон қишлоғида жойлашган «Шоҳимардон» масжиди ХВИ–асрда қурилган. Кейинчалик Бухоро амири Амир Олимхоннинг оналари ташаббуси билан қайтадан қурилган. Қурилишда маҳаллий Ғозғонлик сангтарош усталар ишлашган. Масжид деворлари тўлиқ Ғозғон мармар тошлари билан тикланган.

Масжиднинг ташқи деворлари устки қисмида мармар тошларга ҳадислар ўйиб ёзилган.Масжиднинг шимоли шарқида ҳазрати Али розиёллоҳу анҳунинг рамзий қабрлари мавжуд. Масжид ҳовлисига кирмасдан чап қўлда Қамбар ота рамзий қабрлари бор. Шўролар даврида масжид фаолиятини тўхтатган. Юртимиз мустақилликка эришгач масжид яна фаолият кўрсата бошлади. Ҳозирги кунда масжид мўмин мусулмонлар ихтиёрига берилган.

Манбалар

  1. ↑ „Шоҳимарбон жомеъ масжиди“. ҳазратнавои.уз. 2023-йил 31-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 31-июл.
  2. ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий 2015, с. 211.
  3. ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий 2015, с. 215.
  4. ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий 2015, с. 217.
  5. ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий 2015, с. 218-220.
  6. ↑ Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий 2015, с. 221.

Адабиётлар

Илмий адабиётлар

  • Абдухолиқов Ф, Ртвиладзе Э, Ҳакимов А, Абдуҳалимов Б, Мансуров А, Маннонов А, Муҳамедов Н, Раззоқов А, Раҳимов К. Ўзбекистон обидаларидаги битиклар: Навоий. Тошкент: Узбекистан Тодай, 2015 — 376-бет. ИСБН 978-9943-4509-5-0. 

Ҳаволалар