Шиллонг, Ассом тоғлари — Ҳиндистоннинг шим.шарқий қисмидаги тоғлик. Уз. 350 км, эни 100 км гача. Энг баланд жойи 1961 м. Гнейс, кристалли сланец, гранит жинслардан тузилган. Тоғни чуқур дарё водийлари парчалаб юборган. Ш. ер юзида энг серёғин жой (Черапунжи аҳоли пунктида йилига ўртача 12. 000 мм ёғин ёғади). Айрим жойларда тупроқ қатлами ювилиб кетган. Асосий ўсимликлари бутали чангалзорлар ва сернам тропик ўрмонлардан иборат. Водийларда шоли экилади, чой ўстирилади. Тошкўмир конлари топилган.