Шард
| Шард | |
|---|---|
|
| |
| Умумий маълумот | |
| Жойлашуви |
Лондон, |
| Қурилиши бошланган | 2009—2012 |
| Баландлиги | |
| Антенна / Шпил | 309,7 м |
| Томи | 305,7 м |
| Техник ҳолати | |
| Қаватлар сони | 87 |
| Бинонинг ички майдони | 127 489 м² |
| Лифтлар сони | 44 |
Шард (инг.— Шиша парчаси) ёки Тҳе Шард Лондон Бридге — Лондондаги осмонўпар бино (310 м, 87 қават), 1975-йилда қурилган 25 қаватли офис маркази Соутҳwарк Тоwерс ўрнида қурилган. 2012-йил 30-мартда бино 310 метр баландликка кўтарилди ва ҳозирда у Европадаги олтинчи энг баланд осмонўпар бино ҳисобланади. Очилиш маросими 2012-йил 5-июлда бўлиб ўтган.[1]
Таъриф
Бинонинг шакли шиша билан қопланган нотекис пирамида сифатида яратилган. Осмонўпар бино офислари, квартиралари ва техник хоналари бўлган 72 қаватдан иборат: италиялик архитектор Рензо Пиано ўзининг яратан лойиҳасини "вертикал шаҳар" деб атади. Бинонинг юқори қаватида Буюк Британиядаги энг баланд кузатув майдони ва галереяси жойлашган.
Осмонўпар бино “Шард” номини олган бўлиб, у “бўлак” деган маънони англатади ва қуёшда ярқираб турадиган минглаб шиша панеллар билан қопланган. Асосан Қатар маблағлари ҳисобидан қурилган пирамидага сайёҳлар учун киришга 2012-йил февралида рухсат берилган эди.
Лойиҳани режалаштириш ва муҳокама қилиш
Осмонўпар бино лойиҳаси 2000-йилда Париждаги Помпиду маркази муаллифи архитектор Рензо Пиано томонидан ишлаб чиқилган эди.
2002-йилда маҳаллий ҳокимият ва шаҳар табиатини муҳофаза қилувчиларнинг норозиликларидан сўнг, Роял Паркс Фоундатион ва Энглиш Ҳеритаге, кейинчалик Бош вазир ўринбосари бўлган Жон Прескотт Шард лойиҳаси бўйича Бош вазир идорасига сўров юборди. 2005-йил 19-ноябрда сўров кўриб чиқилди ва қурилиш учун рухсат берилди[2]
2007-йил сентабр ойида Соутҳwарк Тоwерс офис мажмуасини бузишга тайёргарлик бошланди, унинг жойида осмонўпар бино қуриш режалаштирилган эди. Бироқ, худди шу ойда, молиявий бозорларнинг ҳолати, Индех осмонўпар биноси лойиҳаси каби бутун лойиҳани бекор қилиш хавфини туғдира олди.
2007-йил ноябр ойида Мейс қурилишнинг бош пудратчиси бўлиб, белгиланган нархи 350 миллион фунт стерлингдан ошмайдиган шартномани ютиб олишга эришди. Бироқ, 2008-йил октабрига келиб, бу нарх 435 миллион фунт стерлингга кўтарилди.[3]
Соутҳwарк Тоwерс офис мажмуасини бузиш 2009-йил бошида якунланди. Шу билан бирга, янги осмонўпар бино қурилиши ҳам бошланди.
Қурилиш
Кучли шамол туфайли бинонинг юқори қаватлари қурилишини бир неча бор тўхтатиш ҳолатлари ҳам учраган.
-
Қурилиш (2010-йил 20-феврал)
-
Бинонинг биринчи қаватларини қуриш (2010-йил 17-июл)
-
2010-йил 18-сентабр
-
2010-йил 23-декабр
-
2011-йил 26-январ
-
2011-йил 3-апрел
-
2011-йил 14-июл
-
2011-йил 15-август
-
2011-йил 27-октабр
-
12 марта 2012 года
-
Завершающие этапы строительства (1 апреля 2012 года)
-
Достроенный небоскрёб (15 мая 2012 года)
Фактлар
- Осмонўпар бино қурилиши Лондон қиёфасига таъсири туфайли қизғин жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. ЙУНЕСКО ҳатто Лондон минорасини Хавф остидаги Жаҳон мероси обектлари рўйхатига киритишни ҳам кўриб чиқди, аммо лойиҳа муаллифлари жамоатчиликни осмонўпар бино шаҳарга зарардан кўра кўпроқ фойда келтиришига ишонтиришга муваффақ бўлди.[4]
- Агар бинога ташриф буюрган ҳар бир киши кириш учун 20 фунт тўласа, Шард 10 йил ичида ўзини тўлайди.[5]
Манбалар
- ↑ „Самый высокий небоскрёб Европы открыли в Лондоне“. 2012-йил 9-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 6-июл.
- ↑ Баттле бегинс фор Лондон Бридге Тоwер // Тҳе Гуардиан, 15 Април 2003
- ↑ „Маcе’с приcе фор буилдинг Шард рисес бй абоут £85м“. 2012-йил 24-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 30-октябр.
- ↑ „Официальное открытие самого высокого небоскрёба Европы Тҳе Шард на бигпиcтуре.ру“. 2012-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 28-ноябр.
- ↑ „Строительство небоскрёба Шард Лондон Бридге на бигпиcтуре.ру“. 2013-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 27-ноябр.
Ҳаволалар
- Шард Лондон Бридге
- Лондонда Европанинг энг баланд осмоно'пар биноси очилди " Взгляд" бизнес газетаси (2012-йил 6-июл, 02:45)
- Расмий сайти