Сентоб
Сентоб | |
|---|---|
| қишлоқ | |
| 40°34′0″Н 65°41′0″Э / 40.56667°Н 65.68333°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Навоий вилояти |
| туман | Нурота тумани |
| Аҳолиси (2023) |
3 000 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
| Телефон коди | +998 |
| Автомобил коди | 85 |
|
| |
Сентоб — Навоий вилоятининг Нурота туманига қарашли қишлоқ. Туман марказидан 120 километр, Айдаркўлдан 30 километр узоқликда жойлашган. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига ҳам бой[1]. „Синтоб“ сўзи санскрит тилидан олинган бўлиб, „катта сой“ деган маънони англатади. Аҳолиси 3000 дан зиёд. Улар асосан тожик тилида гапиришади[2].
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 10-июлдаги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги фармони билан Нурота туманидаги Сентоб қишлоғига расман туризм қишлоғи мақоми берилган. Ҳудудда 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган. Бу ҳудудни туризм қишлоғига айлантириш натижасида 200 га яқин ишсиз аҳоли, жумладан, хотин-қизлар доимий иш ўринларига эга бўлди. Бугунги кунда қишлоқда 30 дан ортиқ тадбиркорлик субекти мавжуд. Қишлоққа мунтазам равишда Англия, Франсия, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан хорижий сайёҳлар оқими кузатилмоқда.
Диққатга сазовор жойлари
Қишлоқда Сентоб сув омбори, Қадимий карвонсаройлар, „Хўжа Поршо“, „Хўжа Махмад Саврато“ зиёратгоҳлари, Зардуштийлик дини ўчоқларидан бири бўлган қадимий ибодатхона, „Чашмаи ако“ булоғи, қадимий қалъалар мавжуд. Қоя тошларга ишланган В-ВИ асрларга оид петроглифлар, тоғ тепасидаги кўҳна қўрғон қолдиқлари, ХИ-ХВИИИ асрларга оид тошга ўйилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори нуқтасида жойлашган Фозилмон кўли қишлоқнинг диққатга сазовор жойларидандир. Сентоб қишлоғидан 12 км узоқликдаги „Қора тоғ“ қоятошларида кўплаб кўҳи услубига оид араб графикасидаги ёзувлар, Қуръон оятлардан фрагментлар ҳамда қадимий қўрғонларни учратиш мумкин[3].
Туризм
2023-йилнинг март ойида қишлоққа расман „туризм қишлоғи“ мақоми берилган. Синтобга илк сайёҳ 2006-йилда Нидерландиядан келган. Кейинчалик европалик туристлар оқими кучайган. Нурота тумани ҳокими Азамат Файзиевнинг маълумотига кўра қишлоққа мунтазам равишда Англия, Франсия, Австрия, Россия ва бошқа давлатлардан сайёҳлар ташриф буюришмоқда[4]. Бир ойда қишлоққа 100 — 150 дан ортиқ сайёҳ ташриф буюради[5]. Сентоб қишлоғида 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 та ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Шунингдек, 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган[6].
Қишлоқда 20 та оилавий меҳмон уйи ва 3 та ҳостел фаолият кўрсатмоқда. Уларга белгиланган стандартлар асосида меҳмон уйлари номи туширилган кўрсаткичлар ўрнатилди. Айни дамда туризм қишлоғида 15 дан ортиқ туристик хизмат йўлга қўйилган. Туризм инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида қишлоққа олиб борувчи 5 км ички йўл таъмирланди. Шу билан бирга, тунги ёритиш чироқлари, иккита пиёдалар кўприги, иккита селфи ҳудуд, учта санитария-гигиена шохобчаси, Сентоб қишлоғининг рамзий кириш стелласи, туристик ахборот маркази қурилиб, фойдаланишга тайёр ҳолатга келтирилди. Тасвирлаб бўлмас тоза ҳаво, қушларнинг тинимсиз сайраши, атрофда учиб юрувчи хонқизилар, кечки шафақ, тоғ жилғасининг шилдираши, гуллар ифори, инфонларга хизмат қилаётган эшаклар, дўстона аҳоли, кечалари юлдузларга тўла осмон... эҳтимол, бу Нурота тоғларидаги қишлоқнинг диққатга сазовор жиҳатларининг бир қисмидир. Навоий вилоятининг Нурота тумани марказидан 120 километр узоқда жойлашган Сентоб қишлоғиҳ удуддаги диққатга сазовор сайёҳлик йўналишларидан биридир. Қарийб 3 минг аҳоли истиқомат қиладиган бу қишлоқ сўлим табиати, қадим сивилизасия масканларидан бири экани билан доимо маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар эътиборида бўлиб келади. Сентоб қишлоғи ўзининг қадим тарихи, маданий-мероси, ўтмиши, миллий қадриятлари ва урф-одатларининг бугунги кунга қадар сақланиб қолганлиги билан этник қишлоқ бўлиб саналади. Сентоб қишлоғи Айдар кўлдан 30 км масофа нарида жойлашган бўлиб, шаҳарғала-ғовуридан чарчаган ҳар бир киши учун қутқарув айланаси ўрнида хизмат қила олади. Бу жойлар турли хил ҳайвонлар, қушлар ва ҳашаротларга бой, улардан айримлари Қизил китобга ҳам киритилган. Шунингдек, флора ва фаунада ягона бўлган намояндалар ҳам учрайди. Қишлоқ бўйлаб сайр қиларкансиз, ноёб ва пухта ўйлаб қурилган қадимий шаҳар қолдиқларига тушиб қолгандай бўласиз. Қоятошларга ишланган В-ВИ асрларга оид петроглифлар, тоғ тепасидаги кўҳна қўрғон қолдиқлари, ХИ-ХВИИИ асрларга оид тошга ўйилган ёзувлар ҳамда қишлоқнинг энг юқори нуқтасидаги Фозилмон кўли манзаралари меҳмонларни ҳамиша қизиқтириб келади. Жумладан Сентоб қишлоғидан 12 км узоқликдаги “Қоратоғ” қоятошларида кўплаб кўҳи услубдаги араб графикасидаги ёзувлар, Қуръон оятлардан фрагментлар ҳамда қадимий қўрғонларни кўплаб учратиш мумкин. Сентоб қишлоғида Сентоб сув омбори, Қадимий карвонсаройлар, "Хўжа Поршо", "Хўжа Махмад Саврато" зиёратгоҳлари, Зардуштийлик дин учоқларидан бири қадимий Ибодатхона, "Чашмаи ако" булоғи, қадимий қалъалар, мавжуд тарихий обектлар пиктографлар, араб графикасидаги кўҳи ёзувлари, тоғ тошларидан қурилган уйлар, ўзига хос тоғли ҳудуд архитектурасининг сақланиб қолганлиги муҳим тарихий аҳамиятга эга. Шунингдек мазкур ҳудудда сайёҳларнинг мазмунли дам олишларини таъминлаш мақсадида хонадонларда ҳунармандчилик маскани ва кичик музейлар ташкил этилган. Сайёҳлар учун умумий овқатланиш ва ётоқдан ташқари отда, эшакда тоғлар бўйлаб саёҳатларини ташкил этиш хизмати хамё йўлга қўйилган.
Мазкур ҳудуднинг бошқа вилоятдан фарқли жиҳати ушбу ҳудуддан қариб 20 км.тоғ бўйлаб кўтарилганда, яёв юрилганда эса тўрт ярим соатлик йўлда кўл мавжуд. Мазкур кўл сув сатҳидан 1650 метр баландликда (бу эса Эйфел’ минорасидан беш баробарга кўп дегани), тоғнинг устки қисмида умумий майдони 18 км бўлган табиий кўл Фозилмон кўлининг мавжудлиги.
Манбалар
- ↑ „Навоий вилояти Нурота тумани Сентоб қишлоғи фотосаёҳат“. Навоий Тоурисм.уз. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Навоийнинг Швейсарияси. Синтоб қишлоғидан фоторепортаж“. Дарё.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Навоий вилояти Нурота тумани Сентоб қишлоғи фотосаёҳат“. Навоий Тоурисм.уз. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Сентоб сайёҳларнинг севимли масканига айланади“. УзА.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Сентоб – райский уголок полный колорита, душевного тепла и гармонии“. нуз.уз. 2023-йил 21-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
- ↑ „Навоийдаги Сентоб қишлоғига расман «туризм қишлоғи» мақоми берилди“. Кун.уз. Қаралди: 21-июн 2023-йил.
| Навоий вилоятига оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |