Сайёҳлар дарахти
Qiyofa
Сайёҳлар дарахти (Равенала мадагасcариэнсис) — стрелитзиядошлар оиласига мансуб дарахт. Бўйи 10 м гача, барглари йирик, ўрта томирларигача бўлакларга бўлинган, товуснинг ёйилиб турган патларини эслатади. Гули бошоқсимон тўпгулда ўрнашган, қушлар воситасида чангланади. Меваси резавор, бодрингга ўхшайди. Мадагаскар ва Реюнон оролларида ўсади. Чўл ва сахроларда сайёхлар унинг соясида офтобдан сақланишади; барг қўлтиғида шудринг ва ёмғир томчиларидан ҳосил бўладиган сувдан ичиб, чанқокларини қондиришади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |