Сайдиаҳрол Тўхтаев
| Сайдиаҳрол Тўхтаев | |
|---|---|
| Файл:Сайдиаҳрол Тўхтаев.жпг | |
| Таваллуди |
1-сентябр 1942-йил Тошкент, ЎзССР, СССР |
| Вафоти |
3-январ 2022-йил Тошкент, Ўзбекистон |
| Фуқаролиги |
|
| Илмий даражаси | кимё фанлари доктори |
Сайдиахрал Тўхтаевич Тўхтаев (1-сентябр 1942-йил, Тошкент – 3-январ 2022-йил) – минерал ўғитлар формуласини яратиш ва ишлаб чиқиш соҳасидаги ўзбек олими. Кимё фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги.
Ҳаёти
Сайдиахрал Тўхтаевич 1942-йил 1-сентябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 22-сонли мактабда ўқиган. Кейин Политехника институтининг кимё-технология факултетида таҳсил олиб, уни 1963-йилда тамомлаган. Топшириқ бўйича Республика давлат азот саноати институтининг Чирчиқ филиалида технологик муҳандис бўлиб ишлаган[1].
Сайдиахрал 1965-йилдан Ўзбекистон ССР ФА Кимё институтида амалиётчи (1965–1966), аспирант (1966–1969), кичик ва катта илмий ходим бўлиб фаолият олиб борган. 1971-йилдан бошлаб ўғитлар таркибидаги микроэлементларнинг физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш билан шуғулланадиган лабораторияга раҳбарлик қилган. 1991–1992-йилларда илмий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаган[2].
1969-йилда номзодлик, 1984-йилда эса докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.
Тўхтаевич 1992–1999-йилларда Ўзбекистон Фанлар академияси Ўғитлар институтида бўлим мудири бўлган. Сўнгра умрининг сўнгги кунларигача Ўзбекистон Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институтида лойиҳа раҳбари ва бош илмий ходим бўлиб ишлаган.
2000-йилдан бошлаб, Тошкент кимё-технология институти „Ноорганик моддалар технологияси“ кафедраси мудири бўлган.
Тўхтаев 1986-йилда профессор, 1989-йилда Ўзбекистон ССР Фанлар академияси мухбир аъзоси ва 2000-йилда Ўзбекистон Фанлар академияси академиги бўлган.
Унинг раҳбарлигида „Сиҳат“, „Сардор“, „Садаф“, „УзДЕФ“, „Фандеф“ ноорганик ва органик бирикмалар асосидаги зарари кам бўлган ва юқори самарали дефолиантлар, бундан ташқари ғўза кўзаларининг пишиши ва очилишини тезлатгичлар ҳам яратилди.
Докторлик ва номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилган 55 нафар шогирт тайёрлаган[3].
Сайдиахрал 1997-йил „Шуҳрат“ медали билан тақдирланган.
Сайдиахрал Тўхтаевич 2022-йил 3-январда Тошкентда вафот этган.
Манбалар
- ↑ „ТЎХТАЕВ“. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.[сайт ишламайди]
- ↑ „ТЎХТАЕВ“. 2023-йил 25-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.
- ↑ „Интервью с Саидахролом Тухтаевым“. Қаралди: 2023-йил 8-ноябр.