Саллагул
Саллагул (Паэониа) — саллагулдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўцимон ўсимликлар, баъзан чала бута ва буталар туркуми, экма гул. Европа, Евросиё ва Шимолий Америкада 40 га яқин, Ўзбекистонда 2 тури маълум. Ўцимон хитой ёки сутранг саллагул, доривор саллагул ва бошқа турларига мансуб жуда кўп навлари экилади. Илдизи кучли ривожланган, йўғон. Новдалари тик, 30-120 см, кўпинча шохланмаган. Барги кетма-кет жойлашган, яшил ёки кўкимтир, кузда қизғиш ёки тўқ бинафша ранг. Гули йирик (диаметри 20 см гача), якка, оқ, сарғиш, пушти, қизил, деярли ҳаммаси хушбўй ҳидга эга. Асосан, август охири - сентябр бошларида илдизини бўлиш билан экилади. Янги экилган ўсимлик экилганидан кейин 2-3-йили май-июнда гуллайди. Ҳовли ва дала боғларда ўстирилади. Бутасимон турларидан ярим бута саллагул экилади, ўцимон саллагул турлари илдизларига пайвандлаш, парвалиш қилиш, қаламчаси ва уруғидан кўпайтирилади. Апрел-июнда гуллайди[1].
Манбалар
| Биологияга оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |