Сакраш
Сакраш — енгил атлетиканинг бир тури ҳисобланади. Сакрашнинг вертикал ва горизонтал турлари мавжуд. Вертикал сакрашга баландликка сакраш ва шест билан сакраш кирса, горизонтал сакраш эса узунликка сакраш ва уч каррали сакраш турларини ўз ичига олади. Сакрашнинг бу турлари Олимпиада ўйинларига киради.
Узунликка сакраш - спортчилардан сакраш ва спринт сифатларни талаб қилади. Бу спорт тури қадимий Олимпия ўйинлари қаторига кирган. Ҳозирги Олимпия ўйинлари қаторига ҳам киритилган (эркаклар учун 1896-йилдан, аёллар учун 1948-йилдан). Кўпкураш таркибига киради.
Ўйин қоидалари. Атлетнинг вазифаси - узоқроқ масофага сакрашдир. Биринчи бўлиб атлетлар югуриб келадилар, сўнгра бир оёқлари билан махсус доскадан итарилиб, сакрайдилар. Итарилиш доскасидан қўниш чуқурлигининг бурчагигача бўлган масофа камида 10 метр бўлиши керак. Сакраш тўртта фазадан иборатдир: югуриш, итарилиш, учиш ва қўниш.
Баландликка сакраш қишки ва ёзги ўйинларда ўтказилади. Эркаклар учун 1896-йилдан, аёллар учун 1928-йилдан Олимпия ўйинлари сафига киритилган. Бешта фазадан иборат: югуриш, итарилишга тайёргарлик, итарилиш, планкадан ўтиш ва қўниш.
Ўйин қоидалари. Баландликка сакраш мусобақалари сакраш ва қўниш учун мослашган секторларда ўтказилади. Спортчига бошланғич этапда ва финалда ҳар бир баландликда учта ҳаракат берилади. Агар спортчи бирор бир баландликда сакрашдан бош торца, унинг учта ҳаракати олиниб ташланади. Агарда у маълум бир баландликка сакрашда 1 ёки 2 маротаба хато қилса, яна сакрашдан бош тортиб қолган ҳаракатларини кейинг сакрашга олиб қўйиши мумкин. Спортчи ўзи ҳоҳлаган баландликдан сакраши мумкин, аммо у ҳакамларга олдиндан хабар бериб қўйган бўлиши керак.
Шест билан сакраш – Олимпия ўйинлари қаторига киради ( эркаклар учун 1896-йилдан, аёллар учун 2000-йилдан).
Ўйин қоидалари. Шест билан сакраш мусобақалари сакраш ва қўниш учун мослашган секторларда ўтказилади. Спортчига бошланғич этапда ва финалда ҳар бир баландликда учта ҳаракат берилади. Баландликнинг ошиши ҳакамлар томонидан белгиланади ва у камида 5 смни ташкил этиши керак.
Учтали сакраш – Енгил атлетиканинг программаларидан биридир. У Олимпия ўйинларида 1896-йилдан бери ўтказилади. Спортчи махсус сектордан югуриб келиб, брусокга етиб келгандан кейин ундан итарилиб сакрайди.Сакраш 3 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда – сакрашни амалга ошираётганда брусокка қайси оёғи билан биринчи сакраган бўлса, ҳудди ўша оёғи билан брусокдан қумга сакрашни амалга ошириши керак. 2-бошқич қадам дейилади, бунда ерга бошқа оёғ билан тейиш керак. Оҳирги босқич эса қумга сакраб тушишдир.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |