Сааринен Эро
Qiyofa

СААРИНЕН (Сааринен) Эро (1910.20.8, Рантасалми, Финландия — 1961.1.7, АҚШ) — америкалик меъмор, Элиел Саариненнинг ўғли. 1923-йилдан АҚШда яшаган. НюХейвен (Коннектикут штати)даги Елск университетининг меъморлик факултетини тугатган (1934). Отасининг ўлимидан сўнг Уоррен (Мичиган штати)даги „Женерал моторс“ компанияси техник марказининг лойиҳасини тугатган (1948— 56, ҳамкорликда). Асосий лойиҳалари: Кембриждаги Гарвард университети капелласи (1955), НюЁркдаги Кеннеди аэропортининг ТWА компаниясига қарашли аэровокзали (1958) ва бошқа Саариненнинг меъморлик бўйича қилган изланишларидаги рамзий образлилик ХХ асрнинг 60—70йилларидаги АҚШ меъморлиги ривожига таъсир этди[1].
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |