Руггеро Леонcавалло
Бу мақолада ички ҳаволалар жуда кам. |
| Руггеро Леонcавалло |
|---|
Руггеро Леонcавалло (талаффузи: Ружжеро Леонкавалло; 1857.25.4, Неапол — 1919.9.8, Флоренсия ёнидаги Монтекатини) — италян композитори, мусиқий веризм асосчиларидан. Неапол консерваторияси, Болоня университетида таълим олган. Болоня университети доктори (1878). Ҳаётни ҳаққоний ифодалашга йўналтирилган веризм услубида 20 дан зиёд опера яратган: "Богема" (1897, "Лотин квартали ҳаёти" номида ҳам қўйилган), "Заза" (1900), "Лўлилар" (1912) ва бошқа "Машарабозлар" ("Паяслар", 1892) операси оддий одамлар кечинмаларининг ёрқин ифодаланиши, кескин драматик ривожи, мусиқий воситалар ҳамда куйларнинг таъсирчанлиги билан қимматли бўлиб, мусиқа веризмининг ибратли намунасига айланган. "Малбрук", "Атиргул қироличаси" каби оперетталар, "Қўғирчоқ ҳаёти" балети, симфоник ва камер асарлар ҳам яратган. "Машарабозлар" операси Навоий театрининг репертуаридан доимий ўрин олган.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |