Райпур

Райпур-Марказий Ҳиндистондаги Чҳаттисгархштатининг пойтахти. Райпур туманининг маъмурий маркази.
Тарихи
Биринчи шаҳар қолдиқлари Райпур шаҳарнинг жанубий қисмида жойлашган бўлиб, у ерда қал'а ва бошқа иншоотларнинг харобалари сақланиб қолган. Баъзи тарихчиларнинг фикрига кўра, Райпур шаҳри ИХ асрнинг бошларида мавжуд бўлган. Аммо кўпчилик олимларнинг фикрича шаҳарга ХИВ асрнинг сўнгги чорагида қирол Рама Чандра томонидан асос солинган.
Географик хусусиятлари
Райпур Чҳаттисгарҳ штатининг марказида жойлашган. Шаҳарнинг шарқида Ҳиндистонда шоли етиштириш маркази бўлмиш Маҳанади дарёси водийси жойлашган. Шаҳарнинг шимоли-ғарбида Майкал тепаликлари жойлашган. Шимоли-шарқда Чота Нагпур тепалиги бошланади ва ундан кейин Жҳаркҳанд штати ҳудуди таркибига киради.
Ўртача ҳарорат:
- Ёзда: 29 дан 47 гача°C
- Қишда: 10 дан 27 гача°C
Ўртача йиллик ёғин: 1200 мм
Аҳоли
Ҳиндистон аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 2011-йилда Раипур муниципал корпорациясининг аҳолиси 785,829 нафар киши[1], шаҳар агломерациясида эса 1,010,087 нафар киши[1] эди. Жинсий нисбат бўйича 1000 эркакка 946 аёл; Аҳолининг 12,3 фоизини 6 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади[1] . Саводхонлик даражаси эса 86,90%ни ташкил қилади.[1] .
Иқтисодиёт
Географик жойлашуви сабабли Райпур Чҳаттисгарх штатининг иқтисодий маркази ҳам ҳисобланади. Бундан ташқари, шаҳарда Чҳаттисгарх қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси ҳам тўпланган. Шу билан бирга, ҳозирги вақтда шаҳар саноат марказига айланиб бормоқда - унинг атрофида семент заводлари, мармар, гранит ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш заводлари ҳам бор. Тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, шеллак ишлаб чиқариш ҳам мавжуд.
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 „Архивированная копия“. 2012-йил 7-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 8-июл.