Қуёш панели
Қуёш панели- қуёш элементларини бир-бирига улаган ҳолда [Қуёш]дан келаётган ёруғлик энергиясини электр энергиясига айлантириб берадиган қурилма[1]. Бошқача [Қуёш батареяси] деб ҳам аталади.

Тузилиши
Қуёш панели ўзаро кетма-кет ва параллел уланган қуёш элементларидан иборат. Қуёш элементлари ташқи атроф-муҳит таъсирларидан ҳимоя қилиш мақсадида битта корпус ичига жойлаштирилади. Қуёш модулларининг тузилиши қуёш элементларинг тури ва қўлланилиши жойига қараб ҳар хил қопланади. Масалан, аморф кремнийли қуёш элементлари одатда эгилувчан қопламага маҳкамланади, кремнийли қуёш элементлари масофадан туриб манба сифатида ишлатилганида олд қисми қалин шиша қопламалар билан қопланади.[2]
Қуёш панели материаллари
Кўпгина қуёш панеллари шаффоф устки қатлам, герметик, орқа қатлам ва панелни ўраб турадиган рамкадан иборат бўлади[3].
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |