Қули Жалилов
Қули Жалилов (1890 — Самарқанд — 1960) — ганч ўймакори, бинокор. Отаси уста Абдужалил билан бирга ишлаган. Бухорода яшаб амакиси уста Абдумаликдан ҳунар ўрганган, Амир мадрасаси қурилишида қатнашган (1900—15). Самарқанд ва унинг атрофида бир қатор жамоат бинолари (Самарқандда ЎзДУ корпуслари, мактаб, касалхона, ҳаммомлар) қурган. Самарқанддаги меъморий обидалар (Улуғбек мадрасаси, Шердор Мадраса, Амир Темур мақбараси ва б.)ни таъмирлашда қатнашган. Туркистондаги Хўжа Аҳмад Яссавий мажмуаси (1939—40)ни таъмирлаш ва консервация қилиш ишларини бажарган. Навоий театрининг Самарканд хонаси (1946—47), Муқимий театрининг томоша зали (1948)ни безаган. Ганч ўймакорлиги билан безатилган намоёнлар яратган (1940, Ўзбекистон давлат санъат музейида сақланади).[1]
Манбалар
| Шахсият ҳақидаги ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |