Қорахонийлар




Қорахонийлар, хонийлар, хоқонийлар — Қорахонийлар давлатини 840-1212-йилларда бошқарган туркий хоқонлар сулоласи.
Келиб чиқиши
"Қ." ибораси шартли равишда сулола номи сифатида қўлланилиб, давлат ҳукмдорлари "қорахон" — буюк хон унвони билан юритилган. Шу боис шарқ-шунос олим В.В.Григорев сулолага м деб, деб ном берган ва у илмий адабиётларда мустаҳкам ўрнашиб қолган. Қ.нинг йирик вакиллари: Абдулкарим Сотуқ Буғрохон (859 — 955), Мусо ибн Абдулкарим (955—970), Ҳасан ибн Сулаймон (977—992), Аҳмад ибн Али Арслонхон (998—1017; ҳокимият амалда укаси Наср ибн Али қўлида бўлган, у Мовароуннаҳрни босиб олган), Мансур ибн Али (1017—26), Иброҳим ибн Наср Тамғачхон (1040—70), Арс-лонхон Муҳаммад ибн Сулаймон (1102—30). 1130-йилдан салжуқийларга, 1140-йиллар бошида қорахитойларга қарам бўлган. Қ.нинг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳим 1212-йил Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан ағдарилиб қатл қилинган.
"Қорахонийлар" атамаси Хоқон Қорахоннинг Ислом динини қабул қилганидан сўнг пайдо бўлган. Нумизмат Торнберг эса уларнинг хонлари тутиб юрган мақомига қараб Илеклар деб атаган. Бошқалар эса Уйғур хоқонлиги деб аташган.
940 йил атрофида қарлуқлар Тяншан яқинидаги Боласоғун шаҳрини босиб олишади ва янги сулола тузишади. Биринчи ҳукмдорлардан бири Абдулкарим Сотук Буғрохон Ислом динини қабул қилади ва <<Дослан Қорахон>> номи билан шухрат топади, кейинчалик бутун сулола унинг номидан "Қорахонийлар" деб атала бошланади.
Сулоланинг буюк хонларидан бири Боғрахон эди, Ислом оламида Хорун оти билан шухрат топган эди. У Мовароуннаҳр тахтини сомоний Нуҳдан олиб қўяди, унинг меросхўри буюк Илекхон эса, Сомонийлар давлатини йўқ қилади.
Сомонийлар давлатини қўшиб олиниши
Эндиликда Қорахонийлар Сомонийлар ҳукмронлик қилаётган Мовароуннаҳр ерларини ҳам бутунлай эгаллашга киришадилар. Бу даврда Сомонийлар давлати чуқур ички зиддиятлар, синфий ихтилофлар орқасида танглик ҳолатига тушиб қолган эди. Бундан фойдаланган Қорахонийлар ҳукмдорлари - Ҳасан ва Наср Буғрохонлар этакчилигидаги қўшин Сомонийлар қаршилигини қийинчиликсиз енгиб, икки бор (992 ва 999-йилларда) Бухорони эгаллайди, сомонийлар сулоласининг сўнгги вакили Исмоил ал-Мунтасир (1000-1005) ҳукмронлиги барҳам топди. Оқибатда бутун Мовароуннаҳр ҳудудлари Қорахонийлар тасарруфига ўтади. Шу тариқа, Қорахонийлар ҳукмронлиги катта ҳудудларга ёйилади.
Қорахонийлар давлатини бўлиниши

р ўрталарига келиб Қорахонийлар ҳокимияти 2 га бўлиниб кетди: Маркази Самарқанд бўлган, Мовароуннаҳрнинг катта ҳудудларини ўзида жам этган Ғарбий хонлик; Марказий Боласоғун бўлган Талас, Исфижоб, Шош (Тошкент), Шарқий Фарғона, Еттисув ва Қошғар ерларини таркибига олган Шарқий хонлик. Қорахонийларнинг давлат бошқарув тизими бош вазир девони Девони мустовфий Девони мушриф Девони барид Девони амид Девони ушрот Девони вақХИ асф Волей-бек. Қорахонийлар давлатининг бошқарув тизими маҳаллий ҳудудий бошқариш тартибига асосланган. Хонлик ҳудудлари ниҳоятда бепоён бўлганлигидан, ҳар бир йирик ҳудуд ёки вилоят элоқхонлар (маҳаллий ҳукмдорлар) томонидан нисбатан мустақил тарзда идора қилинган (масалан, Самарқанд, Бухоро, Еттисув ва бошқ.). Элоқхонлар тегишли миқдордаги йиллик хирож ёки тўловларни марказий ҳокимият ҳукмдори - Тамғачхонга юбориб, амалда ўз мулкларини мустақил бошқарганлар. Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмронлиги мураккаб ижтимоий-сиёсий вазиятда, турли сулолавий урушлар, зиддиятли жараёнлар гирдобида кечган. Айниқса хонликнинг муҳим ҳаётий марказлари ҳисобланган Самарқанд, Бухоро, Балх ва Термиз каби жойларни қўлга киритиш учун салжуқийлар, қорахитойлар билан кўп бор уруш ҳаракатлари олиб борилган.
Қорахонийлар давлати ХИИ асрда
Хусусан, салжуқийларнинг сўнгги подшоҳи Султон Санжар (1118-1157) Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги ҳукмдори Арслонхон (1102-1130)нинг заифлашиб қолганлигидан ва маҳаллий руҳонийлар фитнасидан фойдаланиб, Самарқанд ва унинг атрофларини босиб олади. Шундан сўнг Қорахонийлар сулоласига мансуб маҳаллий хонлар амалда Султон Санжарга тобе бўлиб қоладилар. Бироқ кўп ўтмай бу ҳудудлар янгидан шарқдан бостириб келган Қорахитойлар таъсирига тушиб қолади.Фақат 1211-йилга келиб, яъни Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммад (1200-1220) даврида Қорахонийларнинг Мовароуннаҳрдаги расмий бошқаруви бутунлай барҳам топади. Қорахонийлар даврида Мовароуннаҳрнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида бир қатор муҳим ўзгаришлар юз беради. Биринчидан, Қорахонийлар ўлкани забт этгач, бу ерда кўп асрлардан буён ҳукм суриб келган ерга эгалик қилишнинг муҳим шакли – деҳқон мулкчилигини тугатиб, бу мулкларни давлат тасарруфига оладилар. Бу мулклар ўз навбатида қорахонийларга тобе бўлган содиқ амалдорлар, ҳарбий лашкарбошилар, давлат хизматчилари ёки уларга ён босган юқори руҳонийлар, дин пешволарига мулк қилиб берилади. “Деҳқон” тушунчаси шундан бошлаб амалда ерни ишловчи, унда меҳнат қилиб кун кечирувчи ижтимоий тоифа мақомига кўчди. Иккинчидан, Қорахонийлар даврига келиб ер-мулкка эгалик қилишнинг “иқтў” ва иқтодорлик муносабатлари янада чуқур илдиз отади. Иқтодорлар ўз тасарруфидаги ҳудудларда яшовчи аҳолидан олинадиган солиқлар эвазига катта даромадлар олганлар. Учинчидан, Ўрта Осиё ҳудудларининг Қорахонийлар давлати таркибига ўтиши ерли аҳоли этник таркибида ҳам муҳим ўзгаришларни вужудга келтиради. Қорахонийлар ҳокимиятининг бу ҳудудга ёйилиши айни замонда шарқий ҳудудлардан туркий қавмлар, элатларнинг бу ерларга келиб, ўрнашиб, ўтроқлашувига сезиларли таъсир кўрсатади. Бу эса, шубҳасиз, ўзбек халқининг этник шаклланиш жараёнига таъсир этади. Айни чоғда туркий тилнинг истеъмол доираси тўхтовсиз кенгайиб борди. Шу билан бирга бу тилнинг маҳаллий халқ, элатларнинг адабий тили сифатидаги мавқеи ва мақоми ҳам таркиб топиб борди. Гўзал ва нафис қадимги туркий, яъни эски ўзбек адабиётининг юксак бадиий намуналари ҳисобланган Маҳмуд Қошғарий, Юсуф Хос Ҳожиб ва Аҳмад Югнакийларнинг бетакрор ижодиёти бунга ёрқин далил бўла олади.
|
Қорахонийлар сулоласи | ||||||
| ||||||
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |