Билим машинаси — Сеймоур Паперт илгари сурган ғоя бўлиб, у болаларга ҳар қандай вазиятни ўрганиш имконини бериши ва уларни жараёнга тўлиқ жалб этиши кўзда тутилган. Паперт билим машинасига ҳеч қачон аниқ таъриф бермаган бўлса-да, унинг талқинларидан бирига кўра, бу фойдаланувчига исталган вазиятга кириб, уни симуляция орқали бошдан кечириш имконини берувчи виртуал реаллик қурилмасидир.