Қорачиқ
Qiyofa
Қорачиқ - камалак парда ўртасидаги тешикка айтилади. Ёруғлик нурлари Қорачиқ. орқали кўз ичига киради. Қорачиқ тешиги кенгайиб ва торайиб, ёруғлик ўтишини бошқаради. Ёруғлик кам бўлганда қорачиқ кенгайиб, кўзга кўпроқ ёруғлик ўтказади. Кучли ёруғликда қорачиқ торайиб, ёруғлик ўтишини камайтиради, шунингдек, киши оғриқдан изтироб чекканда ва о. таъсиротларда у кенгаяди. Қорачиқ торайиши(парасимпатик) ва кенгайиши(симпатик) вегетатив нерв системаси бўлиб одам ихтиёрига бўйсунмайди. Қ. реаксияларини текшириш муҳим диагностик аҳамиятга эга (яна қаранг Кўз).
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |