Постиндустриал жамият
Qiyofa
Постиндустриал жамият — ривожланган мамлакатларда ХХ асрнинг 2ярмидан ижтимоий тарақ-қиётда вужудга кела бошлаган янги босқич. Термин ўтган асрнинг 70-йилларидан ишлатила бошланди; бошқа назарияларда — технотрон жамият (З.Бжезинский), ахборот жамияти, посткапиталистик жамият деб аталади. Постиндустриал жамиятда хизмат соҳаларининг аҳамияти ортади, фан ва таълим (унтлар) асосий ўринни эгаллайди; ижтимоий тизимда етакчилик мавқеи олимлар ва касб мутахасиссларига ўтади; назарий билим янгиликлар ки-ритиш ва сиёсатни шакллантириш манбаи бўлиб хизмат қилади; ахборот олиш, тарқатиш ва ундан фойдаланиш жамият фаолиятида муҳим аҳамият касб этади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |