Популяция
Биологияда Популяция - аниқ яшаш ареалини эгаллаган ва маълум даражада замон ва маконда бир-бирига ўзаро таъсир кўрсатадиган организмлар гуруҳи. Популяциядаги генетик ўзгаришлар турларнинг келиб чиқиши, янги ўсимлик навлари, ҳайвон зотларини яратиш ва бошқа асосини ташкил қилади. „Популация“ терминини даниялик генетик Wилҳелм Жоҳаннсен генетик жиҳатдан бир хил бўлмаган индивидлар гуруҳини соф линия (генетик жиҳатдан бир хил бўлган гуруҳ)дан фарқ қилиш учун таклиф этган (1903).
Табиатда популяциянинг турли хил типлари учрайди: ёпиқ популяция (фақат бир-бири билан жуфтлаша оладиган индивидлар гуруҳи); панмиктик популяция (индивидлар жуфтлашиши жуфт танламасдан амалга ошади); менделча популяция (бир географик ареалда тарқалган, кўпайиш ва бошқа хусусиятлари бир хил бўлган индивидлар мажмуи); изоген популяция генетик жиҳатдан айнан ўхшаш, яъни барча локуслар (хромосоманинг бир ген жойлашган чизиқли участкаси) бўйича кўпчилик ҳолларда гомозигота бўлган индивидлар гуруҳи; мувозанатланган популяция — генлар частотаси (такрорланиши) мутацион ва селексион тазйиқлар ўртасидаги мувозанатга асосланиб ўзгариб туради ва тасодифий жуфтлашиш принсипига кўра жуфтлашишда ҳамда локуслараро эркин рекомбинацияланишда генотипларнинг амалдаги частотаси назарий кутилган ҳолатга мое келади. Фанда мавжуд бўлган идеал популяция тушунчаси табиатда учрамайди ва у фақат математик моделларда ҳисобга олинади. Масалан, зоғора балиқ йирик кўлларда 2 та популяция ҳосил қилади, улардан бири қирғоқ яқинида яшаб, майда ҳайвонлар билан озиқланади ва секин ўсади; иккинчиси сувнинг чуқур қисмида яшаб, баликлар билан озиқланади ва тез ўсади; ғўзанинг ёввойи турлари, шунингдек, экиладиган навлари популяцияси ҳарорат, ёруғлик, сув режими, озиқланиш ва бошқаларга нисбатан турлича реаксиялар билан ҳарактерланадиган жуда кўп гурухлардан ташкил топган.
Табиатда популяцияларнинг аралашиб кетишига географик (сув ҳавзаси, тоғ, ўрмон, чўл), биологик (жинсий аппаратнинг тузилишида куйикиш ва уя қуриш, ўсимликларда гуллаш муддатида фарқ бўлиши), экологик (яшаш муҳити — намлик, тупроқ таркибида фарқ бўлиши) алоҳидаланиш тўсқинлик қилади. Популяция эволюсиянинг энг кичик ва асосий бирлиги ҳисобланади. Чунки эволюсион жараён популяция ичида бошланади. Популяция индивидлари орасида доимо ирсий ўзгарувчанлик пайдо бўлиб туради. Жинсий кўпайиш туфайли бу ўзгарўвчанлик популяция индивидлари орасида тарқалиб, уни гетероген қилиб қўяди. Популяцияда борадиган яшаш учун кураш ва табиий танланиш туфайли фойдали ўзгаришларга эга бўлган индивидлар сақланиб қолиб, насл беради. Бундан кейинги эволюцион жараёнларда популяция кенжа турни ҳосил қилади.
Популяциялар классификацияси
Популяциялар эгаллаган ҳудуди ва улар ўртасидаги алоқанинг даражасига қараб қуйидагича фарқланади: элементар (бўлакланган), экологик ва географик.
Элементар популяция - гуруҳларнинг энг кичик бўлаги бўлиб, бир-бирини тўлдиради.
Экологик популяция - аралаш элементар популяцияларни маълум бир муҳитда ўзаро боғлиқлиги.
Географик популяция маълум бир жойдаги аралаш экологик популяцияларнинг ўзаро боғлиқлигидир.
Популяциялар кўпайиш усулларига қараб панмиктик, клонал ва клонал-панмиктив бўлади. Панмиктик популяциялар жинсий йўл билан кўпайиб четдан чангланишга мойил бўлади. Клонал популяциялар фақат жинссиз кўпайишга мойил бўлади. Клонал-панмиктив популяциялар бир марта жинсий, бир марта жинссиз йўл билан кўпаядилар.
Популяцияларнинг сон жиҳатдан таърифи
Сон жиҳатдан характеристикасига кўра популациялар статистик ва динамикка бўлинади. Популяциянинг статистик кўрсаткичлар характеристикаси ҳозирги вақтдаги уларнинг сони, жойлашиши, зичлиги ва структура тузилиши характеристикасидан иборат. Динамик кўрсаткичлар популяцияда маълум давр оралиғидаги бўладиган туғлиш, ўлиш ва популяцияларнинг ўсиши жараёнларини ўз ичига олади.
Сони, миқдори - алоҳида популяцияларнинг сони, масалан, ўсимликлар сони
Зичлиги - маълум майдонга ёки ҳажмга тўғри келадиган популяцияларнинг биомассаси ёки алоҳида сони бўлиб, улар вақтлар давомида ўзгариши мумкин.
Адабиёт
- Бигон М., Ҳарпер Ж., Таун-сенд К., Экология. Особи, популясии и сообшества, в 2-томах. Перевод с анг ., М., 1989; Холиқов П. ва бошқа Биология, Т., 1996; Мавлянов О., Биология, Т., 2003.
- Абдукарим Зикирёев, Очил Мавлонов.[1]
- Дилором Ёрматова, Экология. "Фан ва технологиялар нашриёти", Тошкент., 2012
- Манбалар
| Биологияга оид ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. |