Подзол тупроқлар
Подзол тупроқлар — мўтадил совуқ иқлим шароитида игна баргли - аралаш ўрмонлар тагида пайдо бўладиган тупроқлар. Бу ерларда ёғин бугланишга қараганда кўп ёққанидан осон эрийдиган моддалар тупроқнинг устки қатламларидан ювилиб тушиб, қуйи қатламларида тўпланади. Подзол тупроқнинг устки қатлами қўнгир ёки бўзғиш рангда бўлиб, чириндиси кам (1-4%). Бу қатлам тагида майда кварс қуми доналаридан иборат кул ранг (подзол) қатлам ётади, озиқ моддалар бу қатламдан қуйига тушиб кетган. Тагида ўтлар ўсиб ётадиган аралаш ўрмонли ҳудудларда чимли подзол тупроқлар ҳосил бўлади. Бундай тупроқларнинг устки қатлами қорамтир бўлиб, чириндиси кўпроқ. Подзол тупроқлар музлик ётқизиқларидан пайдо бўлган, кам унум. Унумдорлигини ошириш учун ўғит солиш, оҳаклаш ва агротехникадан тўғри фойдаланиш керак
[1]Подзол тупроқларнинг кислоталиги юқори бўлади .
Пҳ кислотали бўлади .
.
Ҳаволалар
Бу мақола бирорта туркумга қўшилмаган. Илтимос, мақолага алоқадор туркумлар қўшиб ёрдам қилинг. (Апрел 2024) |
- ↑ „архив нусхаси“. 2023-йил 15-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2023-йил 15-апрел.