Почта техникаси
Почта техникаси — почта алоқаспая асосий ишлаб чиқариш операциялари (почтани қабул қилиш, манзил бўйича эгаларига етказиш, ажратиш, ташиш ва бошқалар) ни бажаришда фойдаланиладиган қурилма ва транспорт воситалари. Энг содда Почта техникаси 1653-йил франсуз Ренуар де Виллайс таклифи билан яратилган почта яшигидир. Почта ХИХ аср бошларида отга қўшилган релсли экипажларда, 1830-йил Буюк Британияда Ливерпул — Манчестер оралиғида темир йўл ишга тушиши билан почта вагонларида ташила бошлади. Транспорт йўли, сув, автомобил ва ҳаво транспорт ларининг ривожланиши почта алокасининг кенг суратда ўсишига олиб келди. Шундан сўнг дунёдаги барча ривожланган мамлакатларга тарқалди. Почта муассасаларида почтакасса аппаратлари қўлланила бошлади. Улар жўнатилган пулларни қабул қилиб олиш ва эгаларига тўлашни, қийматли хат, жўнатма, те-лефамма ва бошқаларни қабул қилишни ҳуж-жатлаштириш имконини беради. Жўнатма, хатлар, бандерол, газ. ва жур.ларни ажратишни механизациялашда махсус почта машиналаридан фойдаланилади. Йирик почта узелларида жунатиладиган почталарни ажратишда ярим автомат машиналардан, ички ишлаб чиқаришда эса конвеерлардан фойдаланилади.
Жўнатмаларни манзил бўйича ажратишда ярим автомат саралаш машиналари ишлатилади; машина тақсимлаш конвеери, тўплагич ва клавишли пултдан иборат. Оператор пулт орқали механик ёки электрон қурилмаларига манзил беради, яъни тўплагичга юк тушириш жойини белгилайди. Ҳозир деярли барча почта муассасаларида компютер хизматидан фойдаланилади. Жўнатмалар авиация, темир йўл, автотранспорт воситаларида ташилади, телеграф, телефон, интернет орқали узатилади.[1]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола чала. Сиз уни бойитиб, Зиёсферага ёрдам беришингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |