Пластидалар

Пластидалар (юн. пластос — шаклланган) — автотроф ўсимликлар ҳужайрасининг пигментли органоидлари; органик моддалар синтезини амалга оширади. Юксак ўсимликларда 3 хил-га: яшил хлоропластлар (ХП), рангсиз лейкопластлар (ЛП) ва рангли хромопластлар (ХР)га ажратилади. ХП — лин-засимон ёки шарсимон тангачалар, ўлчами 4—6 мкм; таркибида 50% га яқин оқсиллар, 35% липидлар ва 7% пигментлар, шунингдек, озроқ дезок-сирибонуклеин кислота (ДНК) ва рибонуклеин кислота (РНК) бор. Юксак ўсимликларда ХП пигментлари яшил а ва в хлорофиллар ҳамда каротиноидлардан иборат. ХПдаги ДНКлар ядро ДНК сидан фарқ қилади ва кўкяшил сувўтлар ҳамда бактериялар ДНКсига ўхшайди. ЛП-рангсиз, думалоқ ёки чўзиқ майда таначалар бўлиб, ўсимликларнинг ҳамма тирик ҳужайраларида мавжуд бўлади. ЛПда оддий органик бирикмалардан бирмунча мураккаб моддалар (крахмал ва бошқалар) синтезланади. ЛП тўпланадиган моддаларига қараб амилопластлар, элеопластлар ва протеинопластларга бўлинади. ХР думалоқ, нотўғри кўп қиррали ёки игнасимон шаклда; таркибида кузги барглар, гул-ёнбаргчалар, помидор, четан, марваридгул ва бошқаларнинг пишаётган меваларига сариқ, қизил ранг берадиган каротиноидлар бор. П.нинг бир хили бошқа-сига (мас, ЛП ХП га, ХП ХР га) айланиши мумкин.[1]
Хлорофил пигментлари а ва б яшил ранг бериб қуёшдан келаётган 300-700 ннм тўлқин узунлигидаги нурларни ютади ва бу нурлар иштирокида фотосинтез амалга ошади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |