Пишлоқ

Пишлоқ — сутни ивитиб, ишлов бериш йўли билан тайёрланадиган озиқ-овқат маҳсулоти. Сигир, қўй, эчки, буйвол ёки от сутидан ёки уларнинг аралашмасидан ишлаб чиқарилади. Таркибида 15—27% енгил ҳазм бўладиган оқсил, шу жумладан, алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, 20—32% ёғ, шунингдек, калсий, фосфор тузлари ва витаминлар (1,5—3,4%) бор. 100 грамм олий нав пишлоқ калорияси 350—400 ккал га тенг . Пишлоқ парҳез ва шифобахш хусусиятга эга, енгил ва деярли тўла ҳазм бўлади. Сутни ивитиш усулига қараб, ширдон пишлоқи ва қатиқ пишлоғи тайёрланади. Ширдон пишлоғининг қаттиқ, шўр ва юмшоқ хиллари бор. Қаттиқ пишлоқ (Швейсария, Россия, Голландия, Кострома, Ярославл пишлоқлари ва бошқалар) консистенсияси мулойим, юмшоғиники (Мединск, Рокфор, Дорогобуж пишлоқлари ва бошқалар) мойсимон. Шўр пишлоқ (бринза, Тушин пишлоғи ва бошқалар) намакобда етилиши билан бошқа пишлоқлардан фарқ қилади. Қатиқ пишлоқга қиздирилган пишлоқ ва бошқа киради. Пишлоқнинг 700 га яқин хили маълум бўлиб, кимёвий таркиби, ма-заси турлича. Ўзбекистоннинг сут саноати корхоналарида юмшоқ пишлоқ ва бринза ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.[1] Дунёда юздан ортиқ пишлоқ турлари бор. Улар бир-бирларидан қайси ҳайвондан сут олингани, қанча сақлангани, қанча миқдорда ёғи борлиги ва ҳоказо сифатлари билан фарқланади. Ранги сарғиш-яшилдан қизилгача бўлиши мумкин. Баъзи пишлоқларда каваклар ҳосил бўлади. Пишлоқ ўз таркибида ёғ, оқсил ва калсий, фосфор минералларини узоқ вақт сақлай олгани учун ушбу моддаларга муҳтож одамлар учун фойдалидир.[2]
Машҳур турлари
“Тасте атлас” — рецептлар, озиқ-овқат танқидчилари шарҳлари ва тадқиқот мақолалари эълон қилинадиган, анъанавий таомлар бўйича нуфузли халқаро маълумотномаси доимий янгиланиб турувчи дунёдаги энг машҳур 100 та пишлоқнинг 2023-йил учун рейтингини эълон қилди[3]. Унга кўра биринчи ўнталикка қуйидаги турлар киритилди:
- Моцарелла (Моззарелла) — янги тайёрланган, оқ, енгил, Италянча пишлоқ[4].
- Чеддер (Чеддар) — яримқаттиқ, сарғимтир, оммабоп Инглизча пишлоқ[5].
- Фета (Фета) — нордонроқ таъмли, эчки сутидан тайёрланадиган, анъанавий Юнонча пишлоқ[6].
- Рикотта (Риcотта) — майин, творогсимон, зардобдан тайёрланадиган, Италянча пишлоқ[7].
- Пармезан (Пармигиано Реггиано) — қаттиқ, ўткир таъмли, Италянча пишлоқ[8].
- Гауда (Гоуда) — қаттиқ, сигир сутидан тайёрланадиган, Голландча пишлоқ[9].
- Бри ёки Бри де Мо (Бриэ де Меаух) — юмшоқ, оқ майин моғорли, Франсузча пишлоқ[10].
- Панир (Панеэр) — намакобда янги тайёрланган, юмшоқ, Ҳиднча пишлоқ[11].
- Горгонзола (Горгонзола) — кўк ранг моғорли, машҳур Италянча пишлоқ[12].
- Камамбер ёки Нормандча Камамбер (Cамемберт де Нормандиэ) — юмшоқ ёғли, шўрроқ таъмли, моғорли, Франсузча пишлоқ[13].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Пишлоқ“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (П-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
- ↑ „ТОП-100: лидеры рейтинга самых популярных в мире сыров по версии Тасте Атлас“ (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Моцарелла (Моззарелла)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Чеддер (Чеддар)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Фета (Фетта)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Рикотта (Риcотта)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „ТОП-100: лидеры рейтинга самых популярных в мире сыров по версии Тасте Атлас“ (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Гауда (Гоуда)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Бри (Бриэ)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „ТОП-100: лидеры рейтинга самых популярных в мире сыров по версии Тасте Атлас“ (2023-йил 17-феврал). Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Горгонзола (Горгонзола)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
- ↑ „Камамбер (Cамемберт)“. Қаралди: 2023-йил 12-май.
| Сут маҳсулотлари ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |