Пиксел

Пиксел (ингл. пихел, «Пиcтуре'С Элемент» сўз бирикмасидан қисқартма) — растр графикасида рақамли тасвирнинг энг кичик бирлиги.Пиксел - бу битта нуқта, ёки экрандаги кичкина катакчалардан ташкил топган кўриниш, дисплейдаги нуқта. Пиксел ўз навбатида 3 та рангдан иборат. Бу 3 та ранг: қизил, яшил ва кўк. Шу учта ранг очлашиб-тўқлашиб, бир неча миллион хил рангни ифода эта олади. Кўпчилик С40 телефонларда экран ўлчами 240х320 бўлади. Бу дегани, энига 240та пиксел, бўйига 320та пиксел дегани. Энди телефониз экранига қараб, бир пикселни аниқлашга ҳаракат қилинг.. Мегапиксел одатда расмлар ўлчамини (бўйи ва энига кетган пикселлар ҳажмини) англатади ва буни расм сифатига ҳеч қанақа аълоқаси йўқ. 1МП бу бир миллион пиксел демакдир. Айтайлик, 1000х1000 ўлчамдаги расм бир мегапиксел ҳисобланади. У расм ҲД сифатли бўлиши ҳам, ёки ўта паст сифатли бўлиши ҳам мумкин. Мисол учун, 640х480 расмни олайлик: агар 640га 480ни кўпайтирсак, 307 200 пикселни ташкил этаркан. Демак бу расм 0.3МП демакдир. Ёки 2048×1536 расм. Бунда 3 145 728 пиксел мавжуд. Демак, бу 3.2МП экан! Хўш, 5МПлик камера билан 12МПлик камера орасидаги фарқни англадизми? Фарқи шу расм ўлчамида ва камера олган расмни сифатида. Телефон камераси пиксели қанча юқори бўлса расм шунча тиниқ ва сифатли бўлади сабаби пикселлар сони кўп бўлгани учун ранглар аниқ ва яқол, ёрқин кўринади. Пиксел ўлчами ва сони дисплай сифатини аниқлайди. Манитор экранидаги ҳар бир сантиметерда.кўпроқ пикселлар яхшироқ расм ҳосил қилади. Мисол учун, 2.1 МП расм 2, 073,600 пикселдан иборат.