Перкуссия
Перкуссия (лот. перcуссио — тукиллатиш) — беморнинг ички аъзоларидаги касалликни аниқлаш учун қўлланиладиган физик усул. Беморларнинг ички органларига бермоқ ёки болғача ёрдамида уриб кўрилиб, бунда чиқадиган товушга қараб, текширилаётган аъзонинг аҳволи ҳақида фикр юритилади.Перкуссиянинг 2 тури фарқланади: бевосита ва билвосита. Болаларда перкуссия катталарниникидан бироз фарқ қилади. Сабаби болалар кўкрак қафасининг ўзига хос анатомо-физиологик хусусиятидир. Бунда асосан боланинг турган ҳолатда, яъни кўкрак қафасининг симметрик жойлашишига аҳамият бериш керак. Агар кўкрак қафаси нотоғри ҳолатда болса, унинг симметрик соҳаларида перкуссия товуши бир хил бўлмай, янглиш хулосага келиб қолиш мумкин. Ҳали бошини ушламаган чақалоқларни қорни билан ётқизиб ёки болани чап кўлга олган ҳолдаперкуссия қилиш мумкин. Бунда бола врачнинг чап қўлининг кафтида кўкраги билан ётади, врачнинг катта бармоғи боланинг чап қўлтиқ ости чуқурчасида, кўрсаткич бармоги онг ўмров суяги устида ва бошқа бармоқлари кўкрак қафасининг ён томонида бўлади. 1 - 2 ёшдаги болаларни яхшиси столга қўйилган ёстиқчага ётқизиб, катта болаларни эса тик турган ҳолатда перкуссия қилиш лозим. Бунда кўкрак қафаси перкуссия қилинганда касалнинг қўллари олдинга қовуштирилган бўлиши керак ва бемор олдинга озгина эгилади. Кўкрак олдини перкуссия қилганда бола қўлларини тушириш керак, оғир касалларни ўтирган ҳолда перкуссия қилиш мумкин. Перкуссия билвосита ёки бевосита усулларда ўтказилади. Билвосита перкуссия бармоқларни бармоққа уриш ёли билан ўтказилиб, бунда чап қўлнинг ўрта бармоғи ёки плессиметр, текширилаётган жойга яхшнлаб қўйилади. Перкуссия қилганда ўнг қўлнинг ўрта бармоғи билан ўрилади, бу бармоқбўғимларида ярим буқилиши ва бошқа бармоқларга тегмаслиги керак. Перкуссия қисқа ва фақат қўлнинг бармоқ қисми билан бажарилиши шарт. Боланинг Кўкрак қафаси эластиклигини ҳисобга олган ҳолда перкуссия зарби кучли бўлмаслиги керак. Перкуссия аниқ овоздан овознинг ўзгаришига қараб баҳоланади.Бевосита перкуссия кўрсаткич ва ўрта бармоқлар ёрдамида қовурғаларга ўриб кориш йўлида ўтказилади. Перкуссия пайтида билакҳаракатланмайди, фақатгина тирсак ва бармоқлар бўғимлари ёрдамида бўлади. Перкуссия енгил уриш йўли билан ўтказилиши керак, чунки бунда хаволи жойлардан ҳавосиз жойларга ўтишни аниқлаш осон бўлади.
Манбалар
Болалар касалликлар пропедивтикаси
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |