Параллелизм
Параллелизм (адабиёцҳуносликда) (қадимги юнонча: παραλληλισμος)— поэтик нутқ усулларидан ва тасвир воситаларидан бири ҳисобланади. П. бадиий матннинг ўзаро боғлиқ қисмларидан нутқ унсурларининг ўхшаш ёки айнан бир хилда жойлашувини тақозо этади. Унда, одатда,икки ҳодиса ёнма-ён (параллел) қўйиб тасвирланади. Бу, табиатдан олинган бирор образ билан инсон ҳаётидан олинган образнинг ўзаро ўхшашлигини кўрсатиш мисолида, шунингдек, бир-бирига ўхшаш икки образнинг ўзаро зид томонларини қиёслаш шаклида намоён бўлиши мумкин. Мавзуси ёки мантиғига кўра бир-бирини такрорламайдиган ёки тўлдирадиган икки ҳодиса ёнма-ён қўйилган ҳоллар ҳам бўлади. П. дастлаб халқ оғзаки ижодида кенг тарқалиб, сўнг бадиий адабиётда ўзлаштирилган. Форсий ва туркий адабиёцҳуносликда П. мутобиқа дейилган. Ўзбек мумтоз насрида мутобиқанинг етук намуналари кўп. [1]
Яна қаранг
Манбалар
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |