Палеоэндемиклар
Палеоэндемиклар – йўқолиб бораётган реликт турлардан иборат. Уларга Ғарбий ва Марказий Хитойда ўсадиган метасеквойя ва гинкго; Калифорния секвойяси, Австралия ва Тасманиядаги ўрдакбурун; Ҳинд океани Комор ороллари яқинида тарқалган латимерия киради. Ўзбекистон флорасининг палеоэндем тури сифатида Ёввойи анорни (Пуниcа гранатум Л.) мисол қилиб келтириш мумкин.
Палеоэндемиклар ва Неоэндемиклар

Муайян турнинг палеоэндемик ёки неоэндемик эканлиги ҳар доим ҳам аниқ маълум бўлмайди. Мисол учун, Янги Зеландия билан чекланган кивилар палеоэндемизмнинг мисоли сифатида келтирилган ва кейинчалик бу ҳақиқатдан ҳам нотўғри эканлиги исботланган. Кивилар - бу ратитлар (уча ололмайдиган қушлар гуруҳи). Қадимги суперконтинент Гондвананинг кўп қисмлари ратитларга эга ёки жуда яқин ўтмишга қадар эга бўлган. Адабиётларда айтиб ўтишларича, ратитлар Гондванда учадиган қушлар бўлиб пайдо бўлган ва кейинчалик, қитъалар бойлаб тарқалиб кетган. Ратитлар бир неча маротаба учиш қобилиятини ривожлантириб яна ёқотишган ва прото-киви Янги Зелландияга келгандан кейин ўзининг учиш қобилиятини яна ривожлантира ола олмади. Кивиларнинг Янги Зелландияга келиши "Сув ости тарқалиш" теорияси билан тушунтириб берилган ва кивилар неоэндемиклар сафига қошилишди.

Ороллар палеоэндем организмларга жуда бой худудлардир. Орол - бу ҳар қандай томонни ўраб турган, организм тарқалишига мос бўлмаган, яшаш муҳитига эга бўлган яшаш жойидир. Бироқ, оролда палеоэндемик ҳисобланиши учун, тур оролларда илгари кўп тарқалган бўлиши керак, чунки янги ҳосил бўлаётган оролларда улар учрамайди.
Адабиётлар
- Ўзбекистон Республикаси Қизил Китоби: 1 жилд - 2009.
- К. Ш. Тожибаэв, Н. Ю. Бешко, В. А. Попов. БОТАНИCАЛ-ГЕОГРАПҲИCАЛ РЕГИОНАЛИЗАТИОН ОФ УЗБЕКИСТАН, 2016