Озарбайжон Совет Социалистик Республикаси
| 1920—1922 1936—1991 | |||||||||||||||
| Мақом |
Ярим мустақил давлат (1920—1922) Приднестрове ФССР таркибида (1922—1936) Совет Иттифоқи республикаси (1936—1991) Де фаcто суверен давлат (1989—1991) | ||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Ҳукумат етакчиси | |||||||||||||||
• 1920—1922 |
Нариман Нариманов (илк) | ||||||||||||||
• 1990—1991 |
Ҳасан Ҳасанов (сўнгги) | ||||||||||||||
| |||||||||||||||
| Ҳозирда ҳудудида қуйидагилар мавжуд |
| ||||||||||||||
Озарбайжон Совет Социалистик Республикаси, Озарбайжон ССР (озарбайжонча: Азәрбајҹан Совет Сосиалист Республикасы, русча: Азербайджанская Советская Социалистическая Республика) — Совет Иттифоқи таркибига кирган республикаларнинг бири. Айрим манбаларда Совет Озарбайжони деб юритилади.
Озарбайжон ССР 1920-йилнинг 28-апрелида тузилган. 1922-йилгача ярим мустақил давлат сифатида мавжуд бўлган. 1922-йил Закавказе СФСР таркибига кирган. 1922-йилнинг декабрида Закавказе СФСР янги тузилган Совет Иттифоқига қўшилган. 1936-йил 5-декабрда Озарбайжон ССР иттифоқдош республика сифатида бевосита Совет Иттифоқи таркибига кирган.
Озарбайжон ССР пойтахти Боку шаҳри бўлган. Нахичеван АССР, Тоғли Қорабоғ Автоном Округи Озарбайжон ССР таркибига кирган. Республика 61 раёнга бўлинган, 65 шаҳар, 120 шаҳар типидаги посёлкаси бўлган[1].
1991-йилнинг 5-февралида Озарбайжон ССР Озарбайжон Республикаси деб қайта номланди. 1991-йилнинг октабрида мустақилликка эришди. 1995-йил Озарбайжон ўзининг янги конституциясини қабул қилди.
Тарихи
Милоддан аввалги ИХ асрдан Озарбайжон ҳудудида Мана, Мидия, Атропатена, Кавказ Албанияси деган қадимги давлатлар бўлган. ИИИ-Х асрларда Эрон, Араб халифалиги ҳукмронлиги остида бўлган. ИХ-ХВИ асрларда Ширвон ва бошқа давлатлар ташкил топган. ХИ-ХИИИ асрларда озарбайжон элати шаклланган. ХИ-ХИВ асрларда салжуқлар, мўғуллар, Амир Темур истило қилган.
ХВИ-ХВИИИ асрларда Сафавийлар давлати таркибида бўлган, Эрон билан Туркия ўртасидаги кураш нуқтасига айланган. ХВИИИ аср ўртасидан бошлаб 15 дан ортиқ давлат ҳукм суриб, улар Эронга қарам бўлган.
1813 ва 1828-йилларда Озарбайжоннинг шимолий қисми Россияга қўшиб олинган. ХИХ аср охирига келиб Боку йирик саноат марказига айланган. 1904-йили РСДРИнинг искрачи комитети тузилган. 1917-йил ноябр ойида Совет ҳокимияти ўрнатилган ва Боку коммунаси вужудга келган. 1918-йил ёзида инглиз-турк интервенсияси бошланиб, ҳокимият мусовотчилар қўлига ўтган. Қизил армия қўллови билан мамлакатда Совет ҳокимияти тикланган.
1920-йил 28-апрелда Озарбайжон ССР эълон қилинган. Ўша йили Озарбайжон Компартияси ташкил этилган. 1922-йил 12-мартдан Закавказе СФСР таркибига кирган. 1936-йил 5-декабрда иттифоқдош республика сифатида бевосита Совет Иттифоқи таркибига кирган.
1991-йилнинг 5-февралида Озарбайжон ССР Озарбайжон Республикаси деб қайта номланди. 1991-йилнинг октабрида мустақиллигини эълон қилди. 1995-йил Озарбайжон ўзининг янги конституциясини қабул қилди.
Манбалар
- ↑ "Озарбайжон ССР" (ўзбекча). Энсиклопедик луғат. 2. Тошкент: Ўзбек совет энсиклопедияси. 1988. п. 32. 5-89890-002-7.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Озарбайжон Совет Социалистик Республикаси“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |