Оцикет
| Оцикет | |
|---|---|
|
Таббй Оцикети | |
| Келиб чиқиши | Америка Қўшма Штатлари |
| Бреэд стандардс | |
| CФА | стандард |
| ФИФе | стандард |
| ТИCА | стандард |
| АCФА/CАА | стандард |
| CCА-АФC | стандард |
| ГCCФ | стандард |
| Уй мушуги (Мушук) | |
Оксикет — уй мушукларининг алоҳида зоти бўлиб, ташқи кўриниши ёввойи мушукка ўхшаса-да, унинг генофондида яқин вақт ичида ёввойи мушук ДНКси топилмаган. Бу зот ўзининг Оцелотга ўхшашлиги туфайли шундай номланган. Оцикет дастлаб Сиам ва Абйссиниан мушуклари зотларини чатиштириш натижасида яратилган, кейинчалик эса унга Америка мушуги зоти ҳам қўшилган.
Тарихи

Келиб чиқиши
Оцикет зоти 1964-йилда Мичиган штатининг Беркли шаҳрида Виржиния Дейли томонидан тасодифан яратилган бўлиб, у Абйссиниан мушугини кўпайтиришга уриниш натижасида пайдо бўлган. Аввало Дейли Селеналик Далай Дета Тим номли қизғиш Абйссиниан эркак мушугини Далай Томбой Паттер номли Сиамлик урғочи мушук билан чатиштирган. Мушукчаларнинг биринчи авлоди Абйссиниан ва Далай номли урғочилар бўлиб чиқди. У кейинчалик Оқ Элеганте Сун зотини Сиам қўнғир мушук зоти билан чатиштирди. Олинган намуна керакли Абйссиниан зоти билан чатиштирилганда Сиям типидаги мушуклар характерлари бор эди. У уларни кўпайтиришни давом эттирди, натижада мушукчалардан бири тилла доғчали Иворий мушуги бўлган. Виржиниянинг қизи унинг Оцелот ўхшашини ва унга „Оцикет“ деб ном беришни хоҳлаётганини айтган, аммо бунинг ўрнига уни Тонга деб аташган ва стерилизация қилиш учун 10 долларга тиббиёт талабасига сотиб юборишган[1].
Ташқи кўриниши

Оцикет – агоути белгиларига эга бўлган ўрта ва йирик мушукдир. У спортчи ҳайвоннинг кўринишига эга: мушаклари яхши ривожланган ва танаси силлиқдир. Оғиз бўшлиғи кенг ва бошнинг эгилувчанлиги билан ажралиб туради. Қулоқлари 45 даража бурчак остида жойлашган. Кўзлари катта ва бодомсимон бўлиб, улар орасидаги масофа ҳам кенг. Шу сабабли, иккала кўз ўртасидаги бўшлиқ кўзнинг ўз кенглигидан ҳам каттароқ. Кўзлар барча рангларда бўлиши мумкин, аммо асосан кўк рангда деб таърифланади. Оёқлари ўртача ва узун бўлиб, танага мутаносиб жойлашган ҳамда яхши ривожланган мушакларга эга. Думи узун, ингичка, бироз конуссимон шаклда бўлиб, қора учга эга[2] . Вояга етган оксикотларнинг оғирлиги 6-14 фунт (2,7-6,4 килограмм) атрофида бўлади[3] .
Мўйнаси
Дум учидаги ранги тўқ, қолган белгилар эса учидан бошлаб очроқ тусда бўлади[2] .
Расмлар
-
Таwнй зоти
-
Таwнй зоти
-
Долчин доғли мушукчанинг онаси
-
Қора кумуш доғчали ва тўқ рангли оцикет
-
Қора кумуш доғчали оцикет
-
Қўнғир рангли оцикет
-
Лилаc анд қўнғир оцикет
-
Долчин кумуш доғли оцикет
Ташқи ҳаволалар
| Викиомборда „Оcиcат“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- Федератион Фелине интернатионал Бреэд Профиле: Оcиcат (Wайбаcк Мачине сайтида 7 Жануарй 2022 санасида архивланган)
- Cат Фанcиэрс' Ассоcиатион Бреэд Профиле: Оcиcат
- Жим ДеБруҳл, Сонжа Мосcоффиан, анд Шана Отис-Куҳнерт, Тҳе Оcиcат; CФА Еарбоок, 1996
- CФА Оcиcат Бреэд Cоунcил
Манбалар
- ↑ „Оcиcат анд Азтеc“. Говернинг Cоунcил оф тҳе Cат Фанcй. Қаралди: 2024-йил 24-январ.
- ↑ 2,0 2,1 „Оcиcат Стандард“. Cат Фанcиэрс' Ассоcиатион. 2024-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 25-январ.
- ↑ Тҳомпсон, Степҳаниэ. Тҳе Оcиcат. Буэнва Виста, CО: Степҳаниэ Тҳомпсон, 1999 — 14–15-бет.