Оромбону Бегим
| Оромбону Бегим | |
|---|---|
| Малика | |
| Туғилиши |
22-декабр 1584-йил Фотиҳпур Сикри, Агра, Бобурийлар империяси |
| Вафоти |
17-июн 1624-йил (39 ёшда) |
| Дафн этилган жой | |
| Уй | Темурийлар сулоласи |
| Отаси | Акбаршоҳ |
| Онаси | Биби Давлат Шод |
| Дини | Ислом |
Оромбону Бегим (1584-йил 22-декабр — 1624-йил 17-июн) — Бобурийлар империяси маликаси, учинчи бобурий ҳукмдор Акбаршоҳнинг кенжа қизи[1].
Ҳаёти
Оромбону Бегим 1584-йил 22-декабрда Акбаршоҳ ва Биби Давлат Шод оиласида туғилган. Унинг Шакр-ун-Нисо Бегим исмли туғишган опаси ҳам бўлган[1].
Оромбону Бегим сергаплиги ва шўх феъл-атвори билан ажралиб турган. У ҳарамнинг „капалаги“ деб аталган. Акбаршоҳ уни эркалаб, „Ладли Бегим“ (севимли қизим) деб атаган. У зийраклиги ва ҳозиржавоблиги билан ҳам танилган. Жаҳонгирнинг ёзишича, Акбаршоҳ қизини ниҳоятда яхши кўрган ва унинг одобсизроқ хатти-ҳаракатларини ҳам хушмуомалалик сифатида қабул қилган[2].
Акбаршоҳ Жаҳонгирга синглисига меҳрибон бўлишни қайта-қайта уқтирган. У шундай деган: „Менинг ҳаққи ҳурматим, мендан кейин синглингга ҳам мен каби меҳрибон бўл. У ҳинд тилидаги ибора билан айтганда, менинг суюкли ва ардоқли қизимдир. Унга меҳр кўрсат ҳамда унинг кичик одобсизликлари ва бетакаллуфликларини кечир“[2].
Вафоти
Оромбону Бегим турмушга чиқмаган. У акаси Жаҳонгир ҳукмронлиги даврида, 1624-йил 17-июнда ичбуруғ (дизентерия) касаллиги оқибатида вафот этган[3].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Фазл, Абул. Тҳе Акбарнама. Cалcутта: АСИАТИC СОCИЭТЙ ОФ БЕНГАЛ — 661-бет. „Оне оф тҳе оccурренcес wас тҳе биртҳ оф Āрāм Бāнū Бегам.* Он 12 Даи, 22 Деcембер 1584, дивине монтҳ, анд тҳе 19тҳ дегреэ оф Сагиттариус, анд аccординг то тҳе cалcулатион оф тҳе Индианс, оне дегреэ анд 54 минутес, тҳат нигҳт-глеаминг жеwел оф фортуне аппеаред, анд глорифиэд тҳе ҳарем оф тҳе Шāҳиншāҳ.“
- ↑ 2,0 2,1 Жаҳангирнама Волуме И — 36-бет.
- ↑ Тҳе Жаҳангирнама: Мемоирс оф Жаҳангир, Эмперор оф Индиа. Фреэр Галлерй оф Арт; Артҳур М. Саcклер Галлерй, 1999 — 423-бет. ИСБН 9780195127188.