Оқтош
Оқтош | |
|---|---|
| шаҳар | |
| 39°57′39″Н 66°29′18″Э / 39.96083°Н 66.48833°Э | |
| Мамлакат | Ўзбекистон |
| вилоят | Самарқанд вилояти |
| туман | Нарпай тумани |
| Аҳолиси | 35 410 |
| Вақт минтақаси | УТC+5 |
|
| |
Оқтош — Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилояти Нарпай туманидаги шаҳар, туман маркази. Вилоятнинг жануби-ғарбида жойлашган. Нарпай туман маркази. 1967-йил 31-сентабрда ташкил этилган. Зирабулоқ темир йўл стансияси мавжуд. Оқтош шаҳри Самарқанд шаҳридан 133 км ғарбда жойлашган. Аҳолиси 35 минг кишига яқин (2003), асосан, ўзбеклар, шунингдек, рус, татар, тожик, қозоқ, украин, корейс, яҳудий ва бошқа миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳарда 15 та умумий таълим мактаби, 2 та касб-ҳунар коллежи, 2 та автокорхона, пахта тозалаш заводи, «Оқтошдон», «Оқтошнон», «Саломатлик» аксиядорлик жамиятлари, «Зарафшон» фирмаси, Зирабулоқ тажриба синов заводи, МТП, Зирабулоқ магистрал газ йўлларидан фойдаланиш бошқармаси, 4 та банк, 2 та бозор, 2 та клуб, туман марказий маданият уйи, 8 та кутубхона, маданият ва истироҳат боғи, марказий касалхона, катталар ва болалар поликлиникалари, дорихоналар ва бошқа савдо, маданий-маиший шахобчалар бор.
Тарихи
Оқтош қадимдан ўзининг "Зирабулоқ" номи билан маълум ва машҳурдир. Қадим тарих зарварақларида баён этилишича ҳозирги Оқтош шаҳри ўрнида қадимги Арбинжон шаҳри харобалари жойлашган.
Иқлими
Иқлимининг алоҳида хусусиятлари: иссиқ ва ёруғ кунлари кўп, иқлими қуруқ ва континентал, қиши юмшоқ, ёз эса иссиқ ва қуруқ. Июл ойида кундузи ўртача ҳарорат +34 °C, кечалари +18 °C гача, январда кундузлари ўртача +7 °C дан кечалари −4 °C гача бўлади.
Манбалар
Ҳаволалар
- Самарканд.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2009-05-22 санасида архивланган)
- САМАРҚАНД ВИЛОЙАТИ СҲАҲАРЛАР ВА ТУМАНЛАР ҲОКИМЛАРИ[сайт ишламайди]
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |